Курс иши mавзу: Ер полотноси Бажарди


Бошланғич маълумотлар йиғиш ва ҳисобий схемани тузиш



Download 1,19 Mb.
bet5/6
Sana24.02.2022
Hajmi1,19 Mb.
#221929
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
2 5312172146200413954

Бошланғич маълумотлар йиғиш ва ҳисобий схемани тузиш
Кўтарма турғунлиги йўқотишида боғлиқ грунтларнинг ўпирилиши айлана силиндр сатҳ бўйлаб юз беради деб ҳисобланади.
Ўпирилиш эҳтимолий эгри чизиқларини қуришда вақтинчалик юкламалар таъсири ва сув тўкиш призмаси билан бирга йўлнинг юқори қурилмаси оғирлиги ҳисобга олинади. Бу юкламаларни ер полотноси асосий майдончасидаги сохта грунт устунчалари балан алмаштирилади.
Грунт сохта устунчасининг йўлнинг юқори қурилмаси оғирлигидан баландлиги қуйидаги формула бўйича аниқланади:
, м (28)
бу ерда: Рвc–йўлнинг юқори қурилмасидан тушадиган бир текис тақсимган юкламалар интенсивлиги, кПа; Рвс=16 кПа;
γўрт–грунт солиштирма оғирлигини ўртача қиймати, кН/м3; ҳисоб- китобга кўра γўрт =15,164 кН/м3.
Бундан келиб чиқиб, йўлнинг юқори қурилмасидан сохта грунт устунчаси баландлиги қуйидагига тенг бўлади
м
Грунт ҳаракатчан юкламалардан сохта грунт устунчасининг баландлиги формулага биноан аниқланган:
м
бу ерда: Рп=19,36 кПа; берилган локомотивдан тушган бир текис тақсимланган погонли юклама, кўтарманинг 3м гача бўлган юқори қисми учун.
Кўтарманинг асосий майдончасига таъсир кўрсатаётган поезд юкламаси Pi ҳисобий динамик кучланишдан иборат. Pп қиймати йўл бўйлаб ўтишда рессораланган ва рессораланмаган экипаж массалари тебранишлари натижасида юзага келадиган динамик кучлар таъсирини ҳисобга олади. Шу тарзда, поезд юкламаларининг динамик характери фақат «асосий майдонча даражасига қадар» ҳисобга олинади ва Pп қийматининг ўзида акс этади.
J – кўтарма баландлиги, тури ва ҳолатига, асос типига (мустаҳкам ёки заиф) боғлиқ бўлиб, у ёки бу грунтдан тикланган ва кўтарманинг берилган баландлиги Hk=14,5 м га тенг бўлган интеграл параметр J=1,75. Бу параметр поезд унинг устидан ўтаётганида кўтарма танасида юз берадиган мураккаб тебраниш жараёнини ҳисобга олади. Тебраниш жараёни бутун кўтарманинг поезд оғирлиги остида, грунтламинг қуйи частотали тебранишлари ва юқори частотали вибратсиялар юзага келиши орқали қисқа муддатли “сиқилиши” билан тавсифланади. Буларнинг бари грунт массалари тебраниши ҳамда заррачаламинг вибросилжишини келтириб чиқаради. Бунда грунтнинг тебранаётган массалари (тебраниш тезлашишига пропорсионал) инерсион (динамик) кучлари, диссипатив кучлар (тебраниш тезлигига ва қайишқоқ ишқаланиш параметрларига пропорсионал бўлган қаршилик кучлари) пайдо бўлиб, шунингдек асосан грунт заррачалари ва агрегатларининг вибросилжиши туфайли грунтларнинг силжишга қаршилигининг пасайиши юз беради.
Бундан келиб чиқиб, хисоб-китоб натижаларида грунтнинг ҳаракатланувчи юкламалардан фиктив (сохта) устунчаси баландлиги қуйидагига тенг бўлади: hn=2,234 м
Қайирда жойлашган кўтарма ишининг ўзига хос жиҳати шундаки, қайирни сув босиши даврида у ҳам қисман сув остида қолади. Кўтарма танасида унинг барқарорлигига таъсир қиладиган қўшимча кучлар: вертикал тарзда юқорига йўналган оғирлик (вазн) кучлари ва пайдо бўлади: сув даражаси тўсатдан пасайиб кетганида кўтарма танасидан сув ҳаракати йўналишида ҳаракатланадиган гидродинамик кучлар. Бундан ташқари, грунт намланганида унинг силжиш тавсифлари: ишқаланиш коэффитциенти ва солиштирма илашиши пасаяди. Сув тошишида кўтарма бутун кўндаланг кесим бўйлаб максимал ташқи горизонтга қадар сувланади (намланади) деб ҳисобланади. Шунга боғлиқ равишда сувнинг кўтарманинг ўқи кесимидаги даражасини ташқи максимал даражага тенг деб қабул қиладилар. Бундан кейин қайирдаги сув максимал даражага эришганидан сўнг бирданига тушиб кетди деб фараз қиладилар. Депрессиянинг ҳақиқий эгри чизиғини кўтарма ўқидан бошланган қиялиги ўртача J0 бўлган кесикларга ўтказилган иккита тўғри чизиқ билан алмаштирадилар. Баландлиги 10 м дан катта бўлган лойиҳаланаётган қайирли кўтарма сейсмик ҳудудда жойлашгани учун унинг турғунлигини ҳисоблашда сейсма кучларининг таъсирини ҳам ҳисобга олиш талаб этилади. Сейсма кучларини ҳисобга олишнинг икки усули мавжуд: ҳар бир бўлагда алоҳида ва эҳтимолий силжиш блокида умуман олганда. Биринчи усул нисбатан аниқроқ ҳисобланади. Битирув малакавий ишида таълим мақсадларига нисбатан содда ва камроқ меҳнат талаб қиладиган усул сифатида иккинчи усул қабул қилинган. Блокда амал қилаётган сейсма кучи қуйидагига тенг:
QccQг=0,0281·4030,13=113,25 кН
бу ерда:Qг-ўпирилиб тушувчи қисм оғирлиги,кН;
Qг=ΣQи=Σ =4030,13кН
μc-динамик сейсмиклик коеффитсенти,
μcс·μ=1,125·0,025=0,0281
бу ерда μ=ρ/g сейсмиклик ёки ларзага келиш коэффициенти: μ=0,025
g-эркин тушиш тезланиши. g=9,81 м/с ;
ПcкПгПд-линия тоифаси (Пк), грунт тавсифи (Пг) ва ер юзасидан 10 м дан кўпроқ кўтарилиб турган кўтарма баландлиги (Пд) ҳисобга олган коэффициенти;
Пк=1,1 I ва II тоифа линиялари учун;
Пг=1,0 соғ тупроқ ва қум тупроқлар учун;
Пд-кўтарманинг динамик коэффициенти:
Пд = 1 + α ;α = 0,01 (Нк–10)=0,01·(14,5-10)=0,045
Hк-кўтарма баландлиги, Hк=14,5 м;
 - бутун кўтарма оғирлик марказидан юқори қурилма ва ҳаракатланувчи таркибни ҳисобга олган ҳолда унинг проексияси асосига қадар бўлган вертикал масофа;
- силжиш еҳтимоли бўлган блок учун масофа.
Битирув малакавий ишида коэффициент Пс Пс=1,125 га тенг; динамик сейсмиклик коэффициенти қуйидагига тенг бўлади μс=0,0281.
Сейсма кучи сирғалиб тушаётган блок оғирлик марказига қўйилган унинг горизонтга нисбатан қиялик бурчаги α=360 унинг номаълумлигида нолга тенг деб, яъни энг номақбул, барқарорлик коэффициентининг кичик қийматини берадиган йўналиши олинади. Амалий ҳисоб-китоблар учун сейсма кучи сирғалиб тушаётган блокнинг юзасига қўйилган бўлиб, бу ҳақиқий қийматга нисбатан барқарорликнинг ҳисобий коэффициентини бир мунча камайтиради.
Блокда сейсма шароитларда амал қилаётган филтратсия (гидродинамик) кучи қуйидагига тенг:
Дсе(J0+μс)∙Ω=10 (0,05+0,0281)·303,51=237,04
бу ерда: γе=10 кН/м3; сувнинг ҳажмий кучи.
J0=0,05 эксфилтрланадиган сувлар депрессия эгри чизиғининг ўртача қиялиги Ω=303,51 м2 эҳтимолий силжиш блоки майдонининг бир қисми. Унинг орқали сув кўтармадан эксфилтрланади (оқиб чиқади).
Дс-куч сувга тўйинган, сирғалиб тушаётган пона майдони бир қисмининг оғирлик марказига қўйилган. Бироқ амалий ҳисоб-китобларда Дс кучи сирғалиш юзасида жойлашади деб қабул қилинади.
Қабул қилинган Н.С.Ордуянс ҳисобий моделига мувофиқ қайирдаги кўтарма танасида қуйидагича бўлиши мумкин:

  1. табиий намлик, унга қайир суви, унинг солиштирма оғирлиги γўрт таъсир кўрсатмайди. Бу грунт кўтарманинг юқори зонасида жойлашади

γўрт=15,164 кН/м3;

  1. сув билан яхлит (узлуксиз) капилляр тўйиниш, бу қўшимча юклама ҳисобланади, шунинг учун грунтнинг брутто солиштирма оғирлиги:

γбр= , кН/м3
бу ерда: γс - кўтарма грунт заррачаларининг солиштирма оғирлиги,
γс=21,1 кН/м3 ;
γв–сувнинг солиштирма оғирлиги, γв=10 кН/м3;
еоср–кўтарма ғоваклилигининг ўртача коеффитсиенти,
еоср=0,676 dкап Сувнинг капилляр кўтарилиш баландлиги [6] га мувофиқ dкап супес учун 1 м, суглинок учун 1,5 м.
γбр =16,623 кН/м3;

  1. қайир суви билан тўйинган. Асос сув ўтказмайдиган бўлганида аксил босим юзага келади ва грунтнинг солиштирма оғирлиги сувнинг мувозанатловчи таъсирини ҳисобга олган ҳолда аниқланади:

γсв= кН/м3, γсв=6,623 кН/м3;

  1. γ=γосн га эга бўлган асос грунти

кН/м3 (29)
бу ерда: еосн - асос грунти ғоваклилигининг ҳисобий коэффициенти,
компрессион эгри чизиқ бўйича аниқланган σо бўлган ҳолида, кўтарма асосида нуқтада ҳисоблаб аниқланган eосн=0,616
γосн–асос грунти заррачаларининг солиштирма оғирлиги, γосн=21,4 кН/м3;
Wосн-асос грунти намлиги, Wосн=21,6%
γосн= кН/м3 ;
Кўтарма асоси сув ўтказадиган деб қабул қилинганлиги сабабли, бу ҳолда асос грунтининг солиштирма оғирлиги қуйидагига тенг:
γосн= γвосн = ; кН/м3 (30)
Кўтарма ва асос танаси грунти сувга тўйинганида силжишга қаршилик камайтирилиб, шу туфайли бир қисми чегарасида юз берадиган, тўйинган грунтда бўлиб ўтадиган силжиши мумкин бўлган юзанинг барқарорлик ҳисоб-китобларида илашиш кучларнинг коэффициенти қуйидагига тенг:
0,5С; Ciв=0,75 С; Ciоснв=0,75 С
Шу тарзда, ҳисоб-китобларда қуйидагилар қабул қилинган: кўтарма танаси нам грунтининг солиштирма илашишига тенг. Кўтарма танаси қуруқ грунтининг ишқаланиш коэффициенти f=tgφ=tg(40,350)=0,8496; нам грунтники fв=tg(40,350)=0,75f=0,6372 кўтарма асосидаги грунтинг ишқаланиш коэффициенти fвосн=0,75tgφосн=0,75tg(38,440)=0,5955.
Ҳисобий схемада берилган. Лойиҳалаштирилган кўтарманинг кўндаланг профилига эга бўлиб, ҳамда грунт сохта устунчалари баландлиги hвс ва hп ни билиб, кўтарма барқарорлик коэффициентларини аниқлаш учун ҳисобий схемани тузиш мумкин бўлади.
Ўпирилиш эгричизиқлари марказлари линияси энг кенг тарқалган усул бўйича қуйидагича аниқланади: Бўлинмалари нуқтада горизонтга нисбатан 36° бурчак остида чизиқ ўтказилиб (ер полотносини лойиҳалаштиришнинг кўп йиллик тажрибаси асосида аниқланган), кейин хорда ўтказилади. Хорда марказидан перпендикуляр тикланиб, перпендикуляр ва қия чизиқнинг кесишув маркази ўпирилиш эгри чизиғининг маркази бўлади.
Шундан сўнг силжиши мумкин бўлган бутун блок қатор отсекларга бўлиниб, ҳар бир отсек чегарасида унинг мавжудлик шароитларини деярли бир хил, силжиш юзасини эса сатҳ деб ҳисоблаш мумкин бўлсин. Ҳар бир отсек учун ташқи, унга таъсир кўрсатадиган кучлар (гравитацион, сейсмик, филтрацион) ва ушбу кучларга тенг таъсир қиладиганларнинг таркибий қисмини ташкил этган тангенсион Тi ва нормал Ni кучлар аниқланади. Силжиш юзаси бўйлаб ҳар бир i-отсекда илашиш Cili ва ишқаланиш fi Ni кучлари амал қилади.
Агар Ткар га тенг бўлган тангенсиал таркибий қисм Тi эҳтимолий силжиш йўналишига тескари тарафга йўлланган бўлса, тутиб турувчи, акс ҳолда Тiсур бу куч силжитувчи куч ҳисобланади.
Кесиклар барқарорлигини барқарорлик коэффициенти К билан баҳолаш қа­бул қилинган бўлиб, у умумий кўринишда кесикни мувозанат ҳолатида сақлаб турадиган омилларнинг уни емиришга интиладиган омилларга нисбатини англатади.
К қийматини аниқлаш учун талаб этилган бошланғич маълумотлар ер полотносининг геометрик параметрлари, эҳтимолий илашиш юзалари, грунт параметрлари, шунингдек силжишга қаршилик кўрсатиш параметрлари, ички ишқаланиш бурчаги ва солиштирма илашиш ҳисобланади.
Эҳтимолий силжишнинг юмалоқ силиндрсимон юзасида К ни аниқлаш услублари энг кенг тарқалди. Ушбу услубларда К кесикни тутиб турувчи кучлар моментлари суммасининг уни силжитишга уринаётган куч моментлари суммасига нисбати сифатида таърифланади. Деформатсия эҳтимолий силжийдиган блокнинг (ягона ва яхлит бирлик сифатида) юмалоқ силиндр ўқи
О атрофидаги айланиши сифатида кўриб чиқилади; чизманинг ясси масаласидаги юза изи R радиуснинг айлана эгри чизиғидан иборат бўлади. Тутиб турувчи моментни ҳосил қиладиган кучлар - ишқаланиш fNi ва илашиш Cl кучлари бўлиб, улар юзаси бўйлаб силжишда юзага чиқадилар; силжитувчи кучлар эса - ҳажмий Q кучларнинг тангенсиал таркибий қисмлари, шунингдек қайирли кўтарма шароитидаги гидродинамик куч ва сейсма кучига бўлинади.
К ни янада аниқроқ белгилаб олиш учун эҳтимолий силжиши мумкин бўлган блок вертикал сатҳлар ёрдамида қисмлар (отсеклар)га бўлиниб, улар чегарасида ҳажмий кучлар, нормал ва тангенсиал таркибий қисмлар, ишқаланиш ва илашиш кучлари жойлашади. Гидродинамик ва сейсмик кучлар битирув малакавий ишида умуман силжиш эҳтимоли бўлган блок учун аниқланган. Отсекларнинг бир-бирига вертикал контакт сатҳлари бўйлаб таъсир кўрсатиш босим кучлари ҳисобга олинмайди. Бу фараз барқарорлик захираси ҳисобига ўтади.
Шу тарзда, кесикнинг барқарорлик коэффициенти қуйидаги формула бўйича аниқланади:
К=
мос равишда кўтарманинг қуруқ ва нам грунти, асос нам грунтининг солиштирма илашиши, кПа;
fi(fi, fвi, f iосн) - мос равишда кўтарманинг қуруқ ва нам грунти, асос нам грунтинингсолиштирма ишқаланиш коэффициенти;
li (li, liв, lВiосн) - мос равишда кўтарманинг қуруқ ва нам грунти, асос нам грунти
i-отсек асосининг қиймати;
Нi- i-отсек вазнининг нормал таркибий қисми, кН; Ni=Qicоsβi;
Тi-уд - i-отсек вазнининг тутиб турувчи таркибий қисми кН; Тi.уд=Qisinβi;
Тi.сд - i-отсек вазнининг силжитувчи таркибий қисми кН; Тж-сд=Qisinβi.
Отсек асосининг горизонтга нисбатан ётиқли бурчаги βi (оғирлик вертикал векторининг унинг ўпирилиш эгри чизиғи билан кесишган нуқтасига қўйилган йўналиши ҳамда отсек оғирлиги векторининг ўпирилиш эгри чизиғи билан i-отсек учун худди ўша кесишув нуқтасига ўтказилган радиус йўналиши орасидаги бурчак) асос эҳтимол тутилган силжиш тарафига эгилган бўлса, ижобий (мусбат) деб ҳисобланади
Sinβi. = , (31)
Sinβi. =
бу ерда: хi -отсек оғирлик марказидан горизонтал бўйича ўпирилиш эгри чизиғи вертикал радиуси йўналишигача бўлган масофа, м;
R - ўпирилиш эгри чизиғи радиуси, m, хi ва R график кўринишида чизмага кўра ўлчаб топилади.
Dc - бир хил таъсир қиладиган филтрацион босим (гидродинамик куч) унга таъсир қиладиган сейсма кучини ҳисобга олган ҳолда, кН;
Qc - сейсмик куч, кН.
Кўтарма кесиги барқарорлик коэффициентини аниқлаб топишни соддалаш- тириш учун кўрсатилган формула бўйича ҳисоб-китобларнинг график қисми келтирилган.



Download 1,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish