Курс иши мавзу: “Бюджет-солиқ сиёсатининг иқтисодий ўсишга таъсири”



Download 0,85 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/24
Sana22.03.2022
Hajmi0,85 Mb.
#505856
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
Х.Кенжаева курс иши Бюджет-солиқ сиёсатининг иқтисодий ўсишга таъсири

 

 
 
1-расм. Давлат бюджети юқоридаги даражадаги бюджетлардан иборат.
3
 
2
“Иқтисодиётва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. No 1, январь-февраль, 2018 йил. 
3
К.А.Усмонов – Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Солиқ – божхона сиёсати ва даромадларни 
прогнозлаштириш департаменти бўлим бошлиғи мақоласи.
ДАВ
ЛА
Т
Б
Ю
ДЖ
Е
Т
И
Ўзбекистон Республикасининг 
республика бюджети
Қорақалпоғистон Республикаси 
республика бюджети, вилоятлар ва 
Тошкент шаҳар бюджетлари
Туман ва шаҳар бюджетлари



Бизнинг мамлакатимизда замонавий Давлат бюджетини барпо этиш 
мустақиллигимизнинг дастлабки кунлариданоқ бошланган эди. Бу нарса 
мамлакат иқтисодиёти олдида турган жуда кескин ўзгаришларни амалга ошириш 
шароитида содир бўлиб, улар ўз навбатида Давлат бюджетининг олдида турган 
биринчи даражали вазифаларни ҳам аниқлаб берди. Улар орасида Ўзбекистон 
иқтисодиётини хўжалик юритишнинг бозор шароитларига мослаштириш, 
иқтисодий барқарорликни таъминлаш ва миллий иқтисодиётда инвестицион 
фаолликни рағбатлантириш алоҳида ўринни эгаллайди. 
Истиқлолимизнинг тарихий нуқтаи-назардан қисқа йилларида бюджет 
масалаларида жуда катта ютуқларга эришилганига қарамасдан, ҳамон бу ерда 
талайгина муаммолар мавжуд. Бюджет даромадларининг жуда катта 
қийинчиликлар эвазига шакллантирилаётганлиги, ҳамма вақт ҳам бюджет
маблағларидан оқилона фойдаланилмаётганлиги, бюджет дефицити даражасини
белгиланган меъёрлар даражасида ушлаб туришнинг зарурлиги ана шундай 
муаммолар қаторига киради. Мамлакатнинг бюджет тизими ҳам 
такомиллаштиришга муҳтож. Бюджет жараёнининг шаффофлигини таъминлаш 
зарур ва ҳ.к.
4
Бюджет даромадлари давлатнинг марказлаштирилган молиявий ресурслари 
бир қисмидан иборат бўлиб, давлатнинг функцияларини бажариш учун зарурдир. 
Улар пул маблағлари фондларини шакллантириш жараёнида вужудга келадиган 
иқтисодий (молиявий) муносабатларни ўзида ифода этади ва турли даражадаги 
ҳокимият органларининг ихтиёрига келиб тушади. 
Бюджет даромадларининг асосий моддий манбаи миллий даромаддир. Агар 
давлатнинг молиявий эҳтиёжларини қондириш учун миллий даромад етарли 
бўлмаса, давлат бундай эҳтиёжни қондиришга миллий бойликни жалб этиши 
мумкин. Бу ерда миллий бойлик дейилганда маълум бир даврда жамиятнинг 
ихтиёрида бўлган, ҳозирги ва ўтган авлоднинг меҳнатлари эвазига яратилган 
моддий неъматлар ҳамда кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш жараёнига жалб 
қилинган табиий ресурслар мажмуи назарда тутилаяпти.
Давлат бюджети даромадлари миллий даромаднинг қайта тақсимланадиган 
қисми бўлиб, иқтисодиётда муҳим вазифаларни бажаради. Қолаверса, давлат 
бюджети даромадлари давлатнинг функциялари бажарилишида, шунингдек 
ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни ўтказишдаги асосий молиявий воситадир. 
Давлат бош хазинасини шакллантириш, авваламбор, солиқ-бюджет сиёсатини 
пухта ишлаб чиқиш, солиқ маъмурчилигини оқилона ва самарали ташкил этиш 
орқали амалга оширилади.
5
4
Маликов Т.С., Ҳайдаров Н.Ҳ. Бюджет даромадлари ва харажатлари. Ўқув қўлланма / Тошкент Молия 
институти. – Т.: “IQTISOD–MOLIYA”, 2007. 
5
К.А.Усмонов – Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Солиқ – божхона сиёсати ва даромадларни 
прогнозлаштириш департаменти бўлим бошлиғи мақоласи.



Бюджет даромадлари мамлакат ялпи ички (миллий) маҳсулотини тақсимлаш 
ва қайта тақсимлаш умумий жараёнининг элементларидан бири бўлиб, оралиқ 
(транзит) характерга эга. Улар юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган
даромадлар ва жамғармаларнинг бир қисмини бюджетга ўтказилиши натижасида 
вужудга келади. Бюджет даромадларининг моддий-буюмлашган мазмунини 
давлатнинг ихтиёрига бориб тушган пул маблағлари ташкил этади. Бу молиявий 
(бюджет) категориянинг намоён бўлиш шакли бюджетга бориб тушувчи турли 
солиқлар, тўловлар, йиғимлар, божлар ва ажратмалардан иборат.
6
Давлат бюджети даромадлари:

солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар; 

давлат активларини жойлаштириш, фойдаланишга бериш ва сотишдан 
олинган даромадлар; 

мерос, ҳадя ҳуқуқи бўйича давлат мулкига ўтган пул маблағлари; 

юридик ва жисмоний шахслардан, шунингдек чет давлатлардан тушадиган 
қайтарилмайдиган пул тушумлари; 

резидент-юридик шахсларга берилган бюджет ссудаларини ва чет давлатларга 
ажратилган кредитларни тўлаш ҳисобидан тўловлар; 

қонун 
ҳужжатларига 
мувофиқ 
бошқа 
даромадлар 
ҳисобидан 
шакллантирилади.
7
Юқорида таъкидлаб ўтганимиздек Давлат бюджети Республика ва маҳаллий 
бюджетдан иборат. Давлат бюджетининг даромадлари ҳам ўз навбатида иккига, 
яъни Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети даромадларига ва 
Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар 
маҳаллий бюджетларининг даромадларига бўлинади. 

Download 0,85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish