Курс иши мавзу : Халқаро меҳнат тақсимоти: миллий иқтисодиётга имкониятлар ва таҳдидлар


Халқаро меҳнат тақсимотида Ўзбекистоннинг ўрни



Download 242,5 Kb.
bet7/8
Sana01.04.2022
Hajmi242,5 Kb.
#523993
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Karakulova G

6.Халқаро меҳнат тақсимотида Ўзбекистоннинг ўрни. Халқаро меҳнат бозорида асосан биз мигратсия соҳасида донор мамлакатлар сирасига кирамиз. Ишчи кучи мамлакатимизда тўлиқ қамраб олинмайди. Аҳолини ишсиз қатлами четга чиқиб ишлашига тўғри келади. Бу бир тарафдан қулай ва бир тарафдан ўзининг салбий жиҳатларига эга. Қулайллиги шундан иборатки, мамлакатимизга хорижий валюта кириб келади, аҳоли ўзини ўзи иш билан таъминлайди, хорижий давлатлардан тажрибаларга эга бўлади, янги технологияларни қўллашни ўрганади. Салбий жиҳатларига эса ёшларимиз чет элга кетиб ўша ернинг фуқаролигини олмоқда, четда юқори ойлик ҳисобида ўзмизнинг ишларда ишлашдан қониқиши пасаймоқда. Чет элларда оғир ишлаш натижасида соглиғига нисбатан эътиборсиз бўлишмоқда.
Ўзбекистон Республикаси майдони бўйича Жаҳон давлатлари орасида 55-ўринни эгаллайди. Унинг майдони Германия, Буюк Британия, Италия каби етакчи мамлакатлардан каттароқ. БМТ маълумотларига кўра дайёрамизнинг умумий ер майдони 135,6 миллион кв.км.ни ташкил этади. Ўзбекистон улушига унинг 0.3 фоизи тўғри келади. Мамлакатимиз Осиё қитъасининг 1 фоиз майдонини эгаллайди.
Ўзбекистонда табиий ресурслар салоҳияти кўп тармоқли хўжаликни ривожлантириш учун етарли бўлиб, унинг таркибида энергетика ва бошқа таянч тармоқларни юксак суръатлар билан ривожланишига имкон берувчи бойликлар салмоқли ўрин эгаллайди. Мамлакатимизда Жаҳон олтин заҳирасининг 5 фози, табиий газнинг 2фоизи мавжуд. Қатор рангли металлар ва уран заҳиралари бўйича ҳам Ўзбекистон Жаҳонда етакчи ўринда туради. Умуман олганда, минерал хомашё ресурсларининг аниқланган заҳиралари 3 триллион доллардан кўпроқ деб баҳоланмоқда.
Бизга маълумки, Ўзбекистон газ ишлаб чиқариш бўйича МДҲ давлатлари ичида 3-ўринда ва Жаҳон миқёсида газ қазиб чиқарувчи йирик давлатлар ўнлигида, олтин заҳиралари бўйича 4 ва уни қазиб чиқариш бўйича 7-ўринда, уран заҳиралари бўйича 7, кумуш ишлаб чиқариш бўйича 11-ўринда туради.
Ўзбекистон бир қатор товарлар ишлаб чиқариш ва улар билан Жаҳон бозорида қатнашиш учун катта экспорт салоҳиятига эга. Бинобарин, мамлакатимиз иқтисодиётини ривожлантириш ва таркибий қайта қуришда ташқи бозорга кўпроқ маҳсулотлар чиқариш муҳим омил бўлиб хизмат қилади. Шуни эътиборга олиб, Ўзбекистонда давлат мустақиллигининг илк давридан бошлаб мамлакатимиз президенти И.Каримов ҳукуматнинг ташқаи иқтисодий фаолият соҳасидаги ишларини фаоллаштиришга алоҳида эътибор қаратди. Ҳукуматнинг бу соҳада олиб бораётган сиёсати савдо балансида ижобий қолдиқа эришиш, экспорт ва импортнинг таркибий тузилишини тубдан ўзгартиришга қаратилган. Шу нилан биргаликда, тайёр маҳсулотлар экспортини кескин оширишга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон иқтисодиётида пахта хомашёсини ишлаб чиқариш катта ўрин эгаллагани сабабли, мамлакатнинг ташқи савдо ҳажми ва баланси ҳам кўп жиҳатдан ушбу маҳсулотни ишлаб чиқариш ҳажмига боғлиқ. 2000-йилда мамлакатимиздан ташқи бозорга чиқарилган товарлар ҳажми 3млрд. 264,7млн $ ни ташкил этган бўлса, ундан 897,7 млн$ ёки 27,5 фоизи пахта толаси ҳиссасига тўғри келди. Ундан 15 йил муқаддам, яъни 1996-йилда пахта толасини экспорт қилишдан тушган валюта маблағлари жами экспортнинг 38 фоизини ташкил этган эди. Пахта толасининг мамлакат экспортидаги улушининг камайиши 2 та сабаб туфайли содир бўлди. Биринчидан, ўтган йиллар ичида пахта толасининг Жаҳон бозоридаги нархи деярли бир неча баробар тушиб кетди. Иккинчидан, толани мамлакат ичида қайта ишлаш ҳажмлари кўпайгани туфайли уни экспорт қилиш бир мунча камайди. Чунки у тайёр маҳсулот эмас, балки хомашё ҳисобланади. Четга, яъни Жаҳон бозорига хомашё чиқаришга қараганда, тайёр маҳсулот чиқариш кўпроқ фойда келтиради. Бу ҳақда Республика Президенти И.Каримов ҳам кўп марта уқтириб ўтган. Шунинг учун тайёрланаётган пахта толасининг тобора кўпроқ қисмини мамлакатимизда қайта ишлаб, ундан тайёр газламалар ва кийим-кечаклар тайёрлаш, мамлакат эҳтиёжларидан ортиғини экспорт қилиш стратегик вазифа ҳисобланади.
Ўзбекистон экспортида электр энергия ва ёнилғи, кимё маҳсулотлари, рангли металлар, машина ва ускуналар, енгил автомобиллар, озиқ-овқат маҳсулотлари ҳам салмоқли ўрин эгаллайди. Экспорт салоҳияти мавжуд бўлган тармоқларга йирик сармояларнинг киритилиши туфайли экспортбоп машиналар, нефт маҳсулотлари ва пахтадан тайёрланаётган маҳсулотлар ишлаб чиқариш кўламлари йилдан йилга кўпайиб бормоқда.
Ўзбекистоннинг ташқи савдо алоқалари МДҲ мамлакатлари билан бир қаторда АҚШ, Жанубий Корея, Олмония, Япония, Франсия, Италия, Туркия, Малайзия, Швейтсария, Белгия ва бошқа ўнлаб мамлакатлар билан ҳам йўлга қўйилди.
Ўзбекистоннинг ташқи иқтисодий ҳамкорлик соҳасида обрў-еътибори йилдан йилга ортиб бораётганини алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим. Ҳозирча мамлакатимиз Жаҳон савдо ташкилотида кузатувчи мақомига эга. Бу ташкилот Жаҳон савдо тизимини тартибга солишда марказий ўринни эгаллайди. Жаҳон савдосининг 95 фоиздан ортиғИ унга аъзо мамлакатларга тўғри келади. Ҳозирги пайтда Ўзбекистоннинг мазкур ташкилотга қабул қилиниши масаласи ўрганилмоқда унга аъзо бўлиш Ўзбекистоннинг мазкур ташкилотга қабул қилиниши масаласи ўрганилмоқда. Унга аъзо бўлиш Ўзбекистонга дунёнинг 130 дан ортиқ мамлакатлари билан мустаҳкам савдо алоқалари ўрнатишга ва ўзининг товарлари билан жаҳон бозорларига ҳеч қандай тўсиқсиз чиқишига имкон яратади.
Хулоса

Ўзбекистон республикасининг “Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида”ги Қонунига кўра, бундай фаолиятнинг қуйидаги асосий йўналишлари белгилаб берилган:



  • Халқаро иқтисодий ва молияий ҳамкорлик

  • Чет эл инвеститсияларни жалб қилиш

  • Ташқи савдо фаолияти

  • Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги инвеститсион фаолият.

Ташқи иқтисодий фаолият субектлари томонидан ишлаб чиқариш, молия, банк ва суғурта, таълим ва кадрларни тайёрлаш, туризм, соғлиқни сақлаш, илмий техникавий, маданий, экология ва гуманитар соҳаларда хорижий давлатларнинг юридик ва жисмоний шахслари ҳамда халқаро ташкилотлар билан ўзаро манфаатли алоқаларни ўрнатиш ва ривожлантиришга қаратилган фаолият халқаро иқтисодий ва молиявий ҳамкорлик, деб юритилади.
Ўзбекистон Республикасидан ташқаридаги инвеститсион фаолият йўналиши ҳозирча мамлакатимизда ўз ривожини топа олгани йўқ. Хорижий мамлакатларда юридик шахслар ёки уларнинг филиалларини ташкил этиш, хорижий компанияларнинг мол-мулки ва аксияларини, қимматбаҳо қоғозларни сотиб олиш, ер ва табиий ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқини қўлга киритиш, табиийки, катта миқдордаги эркин алмаштирадиган хорижий валюта эгаларига насиб этади. Ўзбекистонда тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар, ўйлаймизки, яқин орада ўз натижаларини беради ва фуқароларимиз сармоядор хорижий мамлакатларда кенг кўламли фаолият кўрсата оладилар.
Мамлакатлараро товарлар айирбошлаш соҳасидаги тадбиркорлик фаолиятини ташқи савдо фаолиайти деб юритилади. Шуни айтиб ўтиш жоизки, ташқи иқтисодий фаолиятнинг бу йўналиши энг қадимий, анъанвий ва кенг ривожланган йўналиш ҳисобланади.
Ташқи савдо жаҳон халқларини турли товарлар билан таъминлаш имкониятини беради ва шу билан биргаликда ҳар бир мамлакатнинг ихтисослашувини ривожлантириш, ўз ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш воситаси бўлиб хиззмат қилади.
Халқаро савдода миллатнинг диди, қизиқиши ва мамлакат аҳолисининг харид қилиш қобилияти муҳим рол ўйнайди. Масалан, ўзбеклар яхши кийинишни ёқтирадиган ва ўзига зеб берадиган миллатлар қаторига киради. Шунинг учун ҳам мамлакатга четдан келтирилаётган товарларда хушбичим кийим-кечак-у, замонавий матоларнинг улуши каттагина. Қадимдан халқимиз менталитетида илм олиш иштиёқи кучли бўлган, шу сабабдан истиқлол йилларида таълим давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланди. Бундай шароитда Япония, АҚШ, Олмония каби ривожланган давлатлардан замонавий компютерларни сотиб олишга катта маблағлар сарфланмоқда.
Ташқи савдонинг мамлакаат иқтисодиётидаги ўрни ва самарадорлигига таъсир кўрсатувчи энг муҳим омил экспорт ва импорт маҳсулотларининг таркиби, яъни мамлакат нимани четга чиқаряпти-ю, нимани четдан олиб келаётганидир. Четдан сотиб олинаётган товарларни ичида қайта ишлашага мўлжалланган хомашёнинг улуши қанча катта бўлса, шу мамлакатда импортдан кўриладиган наф шунча юқори бўлади. Четга чиқарилаётган товарлар ичида хомашёнинг улуши қанча кўп бўлса, шу мамлакат экспорти шунча самарасиз бўлади.
Ўзбекистон Республикасининг экспортида пахта толаси улушининг йилдан йилга камайиб бориши шу нуқтаи назардан ижобий тенденсия ҳисобланади. Жаҳон бозорига тайёр газлама, кийим-кечак, озиқ-овқат маҳсулотлари, нефт маҳсулотлари чиқаришни кўпайтириш ҳам ташқи савдо соҳасида ижобий баҳоланаётган йўналишлар ҳисобланади. Бунинг учун мамлакатимизда барча шароитлар мавжуд.
2017 йилнинг январ-мартида ташқи савдо айланмаси 150,0 млн АҚШ долларини, жумладан 115,3 млн АҚШ долларини – экспорт оператсиялари, 34,7 млн АҚШ долларини – импорт оператсиялари ташкил этди. Ташқи савдо айланмасининг ижобий салдоси 80,6 млн АҚШ долларини ташкил қилди.
2017 йилнинг январ-мартида МДҲ ва бошқа давлаатлар кесимида республиканинг ташқи савдо айланмаси қуйидагича ифодаланади.






Yanvar-mart

2016 yil yanvar-martga nisbatan foiz hisbida

2016y

2017y

Tashqi savdo aylanmasi

152.2

105.0

98.6

MDH mamlakatlari

11.6

40.5

3.5

Boshqa mamlakatlar

140.6

109.5

77.8

Eksport(shu jumladan)

112.1

115.3

102.9

MDH mamlakatlari

3.1

28.3

9.3

Boshqa mamlakatlari

109.0

87.0

79.9

Import(shu jumladan)

40.1


34.7


86.3


MDH mamlakatlari

8.5

12.3

143.4

Boshqa mamlakaatlar



31.6


22.4


70.9



Республика ташқи савдо айланмасида катта улушга эга бўлган давлатлар билан айланмаси:





Download 242,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish