Курс иши Мавзу : Асосий воситалар билан таминланганлик ва улардан самарали фойдаланишни таҳлили


Асосий ишлаб чиқариш воситаларидан фойдаланиш самарадорлигининг таҳлили



Download 0,58 Mb.
bet6/7
Sana29.03.2022
Hajmi0,58 Mb.
#515894
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
иброхим

Асосий ишлаб чиқариш воситаларидан фойдаланиш самарадорлигининг таҳлили.

Асосий ишлаб чиқариш воситаларидан фойдаланиш даражаси ошган сайин ишлаб чиқариш ривожланиб, унинг ҳажми ошиб боради. Шунинг учун асосий ишлаб чиқариш воситаларидан фойдаланиш самарадорлиги даражасини ўрганиш асосида мавжуд имкониятларини аниқлаш катта аҳамиятга эга. Ушбу бўлимда асосий воситалардан (фондлардан) фойдаланиш самарадорлиги кўрсаткичларини ҳисоблаш усуллари ва таҳлил қилиш йўллари ёритилди.


Асосий ишлаб чиқариш фондларидан фойдаланиш самарадорлиги қуйидаги 3 та кўрсаткич билан ифодаланади:
1. Фонд қайтими (ФҚ) – бу ялпи маҳсулот ҳажмини (ЯМ) асосий ишлаб чиқариш фондларининг ўртача йиллик қийматига (АИФ) нисбати тариқасида аниқланади:

Бу кўрсаткич 1 сўмлик асосий фондлар ҳажми ҳисобига етиштирилган ялпи маҳсулот ҳажмини (суммаси) билдиради. Ушбу кўрсаткич таҳлил этилаётган даврда ошган бўлса, асосий фондлардан фойдаланиш самарадорлигининг ошганлигини билдиради.
2. Фонд сиғими (ФС) – фонд қайтимини аксини ифодаловчи кўрсаткичдир:

Бу кўрсаткич 1 сўмлик ялпи маҳсулот ҳажмига тўғри келадиган асосий ишлаб чиқариш фондлари суммасини билдиради. Ушбу кўрсаткич пасайган бўлса, бу фондлардан фойдаланиш самарадорлигини ошганлигини кўрсатади.
3. Фонд рентабеллиги (ФР) – соф фойдани (СФ) асосий ишлаб чиқариш фондларининг ўртача йиллик ҳажмига (АИФ) бўлиш орқали аниқланадиган кўрсаткич:

Бу кўрсаткич 1 сўмлик асосий ишлаб чиқариш фондлари ҳисобига олинган соф фойда суммасини билдиради.
Асосий фондлардан фойдаланиш самарадорлиги кўрсаткичларининг таҳлили солиштириш ва занжирли боғланиш усуллари ёрдамида амалга оширилади.
Асосий фондлардан фойдаланиш самарадорлиги кўрсаткичларининг ҳар-бир тури бўйича ҳисобот йилидаги кўрсаткичини базис йилидагисига солиштириб ўзгариши аниқланади, сўнгра ўзгаришнинг сабаблари топилади. Омиллар таъсирини «Занжирли боғланиш» ёки «Индекс» усулларидан фойдаланиб, аниқлаш мумкин.
Биз асосий фондлардан фойдаланиш самарадорлигининг таҳлилини унинг асосий кўрсаткичи бўлган фонд қайтими мисолида кўриб чиқамиз.
Ҳисобот йилидаги фонд қайтимини базис йилидаги фонд қайтимига солиштириб, унинг умумий ўзгариши (ошган ёки камайганлиги) аниқланади:

бунда, АИФ0, АИФ1 – мос ҳолда базис ва ҳисобот йилларидаги асосий ишлаб чиқариш фондларининг ўртача йиллик қиймати (ҳажми);
ЯМ0, ЯМ1 – мос ҳолда базис ва ҳисобот йилларидаги ялпи маҳсулот қиймати (ҳажми).
Бу ўзгариш икки омил ҳисобига содир бўлади:
1. Асосий ишлаб чиқариш фондларининг ўртача йиллик ҳажмининг ўзгариши;
2. Ялпи маҳсулот ҳажмининг ўзгариши.
Фонд қайтимининг ўзгаришига омилларнинг таъсирини «Занжирли боғланиш» усулидан фойдаланиб аниқлаймиз. Омилларнинг таъсирини аниқлашдан олдин «Шартли фонд қайтими» кўрсаткичини аниқлаб олиш зарур. Буни аниқлаш учун базис йилидаги ялпи маҳсулот ҳажмини ҳисобот йилидаги асосий ишлаб чиқариш фондларининг ўртача йиллик қийматига бўлиш керак:

Фонд қайтимининг ўзгаришига биринчи омилнинг, яъни асосий фондлар ҳажми ўзгаришининг таъсирини аниқлаш учун шартли фонд қайтими кўрсаткичидан базис йилидаги фонд қайтими кўрсаткичини чегириб ташлаш керак:

Фонд қайтимининг ўзгаришига иккинчи омилнинг, яъни ялпи маҳсулот ҳажми ўзгаришининг таъсирини аниқлаш учун ҳисобот йилидаги фонд қайтими кўрсаткичидан шартли фонд қайтими кўрсаткичини чегириб ташлаш керак:

Шу икки омил таъсирларининг йиғиндиси фонд қайтимининг умумий ўзгаришига тенг келиши шарт. Шу ҳисоб-китоблардан сўнг фонд қайтими динамикасининг ўзгаришига хулоса қилинади, уни ошириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши керак.
Энди, 41-жадвалда келтирилган амалий маълумотлар асосида фонд қайтими динамикаси ўзгаришининг таҳлилини кўриб чиқамиз.
Биринчи навбатда фонд қайтимининг умумий ўзгариши аниқланади:
Бунинг учун ҳисобот йилидаги фонд қайтимини базис йилидаги фонд қайтимига солиштириб ўзгариши (кўпайган ёки камайганлиги) аниқланади.

Демак, ҳисобот йилида базис йилига нисбатан фонд қайтими даражаси, яъни 1 сўмлик асосий воситалар ҳисобига етиштирилган ялпи маҳсулот ҳажми 2,1 тийинга ёки 5,2 фоизга ошган.
Ушбу ўзгариш икки омил ҳисобига содир бўлган.
Фонд қайтимининг ўзгаришига асосий ишлаб чиқариш фондларининг ўртача йиллик ҳажми ўзгаришининг таъсири:

Демак, асосий ишлаб чиқариш фондларининг ўртача йиллик қиймати (ҳажми) ҳисобот йилида базис йилига нисбатан 3556 минг сўмга (142000 – 138444 = +3556 минг сўм) ошган, натижада шу омил ҳисобига фонд қайтими даражаси 10 тийинга ёки 2,4 % га пасайган. Бошқача айтганда 1 сўмлик асосий фонд ҳисобига ишлаб чиқарилган ялпи маҳсулот ҳажми 10 тийинга камайган.
Фонд қайтимининг ўзгаришига ялпи маҳсулот ҳажми ўзгаришининг таъсири:

Демак, ялпи маҳсулот ҳажмининг 4322 минг сўмга (60731 – 56409 = +4322 минг сўм) ошиши натижасида фонд қайтими даражаси (1 сўмлик асосий фонд ҳисобига етиштирилган ялпи маҳсулот суммаси) 3,1 тийинга ёки 7,8 % га ошган.
Шундай қилиб, фонд қайтимининг даражаси миқдорий омилнинг салбий, сифатий омилнинг ижобий таъсири остида ўзгариб, оқибатда у 5,2 % га ошган.
Бу асосан ялпи маҳсулот ҳажмининг ўзгариши туфайли содир бўлган. Биз фонд қайтимининг таҳлилини умумлаштирувчи кўрсаткич асосида кўриб чиқдик.
Энди, фонд қайтимининг таҳлилини асосий ишлаб чиқариш фондларининг актив қисми ва ундан фойдаланиш самарадорлиги билан боғлаган ҳолда кўриб чиқамиз, чунки маҳсулот ишлаб чиқаришда бевосита иштирок этувчи меҳнат воситалари бўлиб, асосий фондларнинг актив қисми ҳисобланади.
Фонд қайтимининг ўзгаришига қуйидаги икки омил таъсир қилади:
1. Асосий ишлаб чиқариш фондлари актив қисми салмоғининг ўзгариши;
2. Асосий ишлаб чиқариш фондлари актив қисми қайтими даражасининг ўзгариши.
Ушбу омиллар кўпайтмаларининг йиғиндиси асосий фондлар қайтимининг умумий ҳажмига тенг бўлади:

Ушбу омиллар таъсирларининг йиғиндиси фонд қайтимининг умумий ўзгариши тенг бўлади.
Бу ерда, ФҚ – фонд қайтими даражаси;
АС – асосий фондлар актив қисмининг салмоғи;
АҚ – асосий актив фондлар қайтими.
Фонд қайтими ўзгаришига омиллар таъсирини аниқлашдан олдин «Шартли фонд қайтими» кўрсаткичи аниқлаб олиниши керак.
«Шартли фонд қайтими» кўрсаткичини аниқлаш учун ҳисобот йилидаги асосий фондлар актив қисми салмоғини базис йилидаги асосий актив фондлар қайтимига кўпайтирмоқ керак:

Шундан кейин фонд қайтимининг ўзгаришига асосий фондларнинг актив қисми билан боғлиқ бўлган омилларнинг таъсирини «Занжирли боғланиш» усули ёрдамида аниқлаш мумкин.
Фонд қайтимининг ўзгаришига асосий фондлар актив қисми салмоғи ўзгаришининг таъсирини аниқлаш учун «Шартли фонд қайтими»дан базис йилидаги фонд қайтимини чегириб ташлаш керак:

Фонд қайтимининг ўзгаришига асосий актив фондлар қайтими ўзгаришининг таъсирини аниқлаш учун ҳисобот йилидаги фонд қайтимидан шартли фонд қайтимини чегириб ташлаш керак:

Шу омиллар таъсирларининг йиғиндиси фонд қайтимининг умумий ўзгаришига тенг келиши керак.
Энди, 40-жадвалдаги ҳисобот маълумотлари асосида фонд қайтимининг таҳлилини кўриб чиқамиз. Биринчи навбатда, асосий ишлаб чиқариш фондлари актив қисмининг (ФАҚ) салмоғи билан актив қисмининг қайтими аниқланади.
Асосий фондлар актив қисмининг салмоғини аниқлаш. Бу кўрсаткични аниқлаш учун асосий фондлар актив қисми ҳажмининг жамини асосий ишлаб чиқариш фондларининг жами ҳажмига бўлиш керак.
Базис йили учун

Ҳисобот йили учун


Асосий фонд актив қисмининг қайтимини аниқлаш:


Базис йили учун


Ҳисобот йили учун


Ушбу кўрсаткичлар аниқлангандан кейин фонд қайтимининг таҳлилини амалга ошириши мумкин.


Биринчи навбатда фонд қайтимининг умумий ўзгариши аниқланади:



Демак, фонд қайтими ҳисобот йилида базис йилига нисбатан 2,1 тийинга ёки 5,2 фоизга ошган.


Фонд қайтимининг ўзгаришига асосий ишлаб чиқариш фондлари актив қисми салмоғи ўзгаришининг таъсири:



Демак, фондлар актив қисмининг 2 фоизга ошиши фонд қайтими даражасини 1,4 тийинга ёки 3,4 % га ошишига олиб келган.


Фонд қайтимининг ўзгаришига асосий ишлаб чиқариш фондлари актив қисми қайтими ўзгаришининг таъсири:

Демак, фондлар актив қисми қайтимининг 1,1 тийинга ошиши фонд қайтими даражасининг 0,7 тийинга ёки 1,7 % га ошишига сабабчи бўлган.


Хулоса: икки омил ҳам фонд қайтимининг ўзгаришига ижобий таъсир қилиб, унинг даражасини 5,2 % га ошишига олиб келган.
Таҳлил натижаларини аналитик жадвалга жойлаштириб, хулоса чиқариш қулайроқ бўлади, чунки унда ҳамма кўрсаткичларнинг ўзгариши ҳам, омилларнинг таъсир қилиш даражалари ҳам аниқ кўриниб туради.



Download 0,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish