Портлатиш ишларини олиб боришда хавфсизлик қоидалари Портлатиш ишлари карьерларда меъёрий-техник ҳужжатлар талабларига риоя қилинган ҳолда бажарилиши керак.
Портлатиш ишларини олиб борувчи корхоналар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Портловчи ва заҳарли моддаларни яратиш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш соҳасида хавфсизликни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2004 йил 5 март, 109 – сонли қарорига мувофиқ портловчи ва заҳарли модда, материаллар, улар қўлланилган маҳсулотлар, шунингдек портлатиш воситаларини ишлаб чиқиш, ташиш, сақлаш ва сотиш бўйича фаолият учун лицензиягаэга бўлиши керак.
Ёппасига портлатиш Ўзбекистон Республикаси «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияситомонидан тасдиқланган ва у билан келишилган йўриқномалар талабларига мувофиқ равишда бажарилиши керак.
Ёппасига портлатишни қўллаш билан портлатиш ишларини олиб борувчи ҳар бир корхона аниқшароитлардаёппасига портлатиш лойиҳалари ва паспортларини ишлаб чиқиш учун асос ҳисобланувчи Намунавий бурғулаш-портлатиш ишлари лойиҳаси эга бўлиши ва портлатиш ишларини бажарувчи ходимлар унга имзо чекиб танишишлари керак.
Портлатиш ишларини олиб боришда портловчи моддалар, портлатиш ишлари механизация воситалари, жиҳоз, қурилма, асбоб ва аппаратураларидан фақат стандартлар (техник шартлари) эга бўлган ва Саноатконтехназорат» давлат инспекциясирухсатномасига борига рухсат этилади.
Портлатиш ишлариёзма топшириқ (наряд) ва тегишли ёзма топшириқ (наряд)-йўл варағи бўйича муҳандис-техник ходим раҳбарлигида портлатувчилар томонидан бажарилиши ва фақат ишлар хавфсизлиги бўйича қоидалар ва йўриқномалар талабларига жавоб берадиган жойларда ўтказилиши керак.
Экстремал вазиятларда (аварияни олдини олиш ва оқибатларини бартараф этишда) ёзма топшириқ (наряд) бўлмаса ҳам портлатиш ишларибажаришга рухсат этилади.
Портловчи моддаларни омборлардан карьердаги иш жойига етказиш, корхона раҳбари (портлатиш ишлари раҳбари) томонидан белгиланган йўналиш бўйича бажарилиши керак.
Ҳисоб-китоб билан лойиҳада аниқланган хавфли ҳудуд қуйидаги ҳолларда киритилади:
а) аввало зарб берувчиларни ётқизиш билан элкетродетонаторлардан фойдаланиб портлатишда;
б) аввало портлатиш тармоғини монтаж қилиш билан портлатув пилигидан (портлатув тасмасидан) фойдаланиб портлатишда;
в) бевосита монтаж қилинган юза тармоғини бирламчи ҳаракатлантириш манбайига улашдан олдин паст энергетик тўлқин ўтказгичлар билан ҳаракатлантириш тизимининг ноэлектрик қурилмаларини қўллашда.
Хавфли ҳудудишга туширилишидан олдин, уни чегараларига қўриқлашни таъминлайдиган постлар қўйилиши, зарядлаш ва портлатиш тармоғини монтаж қилиш билан банд бўлмаган кишилар хавфли жойдан техник назорат шахси томонидан чиқарилиши керак.
Хавфли ҳудуд чегаралари белгилаш ва қўриқлаш постларини қўйиш Намунавий бурғилаш-портлатиш ишлари лойиҳасига биноан аниқланган бўлиши лозим.
Карьерларда ёппасига портлатишни тайёрлашда хавфли ҳудуддан ташқари тақиқланган ҳудуд ҳам белгиланиши керак, қайсики уни чегарасида қудуқларни зарядлаш билан банд бўлмаган кишиларнинг бўлишлари тақиқланади. Тақиқланган ҳудудни ўлчамлари кон-техник шароитлар ва ишни ташкил этишга боғлиқ равишда Намунавий бурғулаш-портлатиш ишлари лойиҳасига биноан аниқланган бўлиши керак. Узоқ вақт (бир сменадан ортиқ муддат билан) зарядлашда тақиқланган чегаралари яқин жойдаги заряддан камида 20 м узоқ масофада белгиланиши керак.
Тақиқланган ҳудуд чегараларини белгилаш Намунавий бурғулаш-портлатиш ишлари лойиҳасига биноан аниқланган бўлиши лозим.
Техник назорат шахслари ва назорат қилувчи органлар ходимларининг хавфли ва тақиқланган ҳудудларга портлатиш ишлари раҳбари кузатувида ва фақат портлатувчи кутиб оладиган пост орқали ўтишларигарухсат этилади.
Портлатиш ишларини олиб боришда одамларни огоҳлантириш учун товушли, бундан ташқари қоронғи пайтларда нурли сигнални ҳам бериш зарур.
Товушли сингаллар хавфли ҳудуд чегараларида яхши эшитиладиган бўлиши керак.
Сигналларни узатиш ва тайинлаш усуллари портлатиш ишларини ўтказиш вақти мажбурий ижро этиш чорларини кўрсатиш билан карьернинг барча тузилмавий бўлинмалари ходимлари, портлатиш ишлари таъсир этадиган ҳудуддаги корхоналар ва ташкилотлар эътиборига етказилиши керак. Бундай ҳолларда одамларни хавфли ҳудуддан чиқариш юзасидан масъулият карьернинг тузилмавий бўлинмалари раҳбарлари ва ташкилотлар раҳбарлари зиммасига юклатилади.
Портлатиш ўтказиш вақти ҳақидаги хабарни бериш ва одамларни хавфли ҳудуддан чиқариш ҳақидаги тасдиқни олиш тартиби корхона раҳбари томонидан белгиланади.
Одамларни хавфли ҳудуддан чиқариш ҳақидаги тасдиқни олмасдан портлатиш ишлари раҳбарига портлатишни бажариш тақиқланади.