ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРИЛИШ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ АРХИТЕКТУРА ҚУРИЛИШ ИНСТИТУТИ
БИНО ВА ИНШООТЛАР ҚУРИЛИШ ФАКУЛТЕТИ
КУРИЛИШДА МЕТРОЛОГИЯ КАФЕДРАСИ
КУРИЛИШДА МЕТРОЛОГИЯ СТАНДАРТЛАШТИРИШ ВА СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ ФАНИДАН
ТАҚДИМОТ ИШИ
Бажарди: МАВЛОНОВ М
Талабаси: 15-17 Гурух
Текширди: Буриев В
ТОШКЕНТ –2021
МАВЗУ: Ёғоч конструкцияларининг сифатини аниқлашнинг ўзига хос хусусиятлари. .
Режа:
- Кириш
- ЁҒОЧ КОНСТРУКЦИЯЛАР.
- Ёғоч конструкция материалларининг физик – механиқ хоссалари.
- ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР
Ёғоч – қурилишбоп табиий материал бўлгани сабабли, қадимдан инсонлар уни турли бино ва иншоотлар, турар жойлар (масжид, мақбара, кўприк ва х.к.) қурилишида ишлатиб келишган. Ёғочнинг қурилишда кенг қўлланишига сабаб, биринчидан, табиатда унинг заҳираси кўплиги бўлса, иккинчидан, ижобий хусусиятларидир (ишлов бериш осонлиги, енгиллиги, кимёвий агрессив муҳитга чидамлилиги ва бошқалар). Шу билан бирга, ёғочни бинокорликда ишлатилиш жараёнида унинг салбий хусусиятларини ҳам (анизатроплиги, ёниши, чириши, микроорганизмлар таъсирида бузилиши ва бошқалар) ҳисобга олиш зарур. XIX-асрнинг охирида яратилган пластмасса эса кимё саноатининг тез ривожланиши ҳамда кўп молекулали бирикмалар ҳосил қилиниши натижасида олинган материал бўлиб бугунги кунга келиб, ҳалқ хўжалигининг барча тармоқларида, хусусан қурилишда ҳам кенг қўлланилмоқда.
1. Ёғоч конструкциялар хақида умумий маълумотлар
Агар ёғочнинг енгиллиги ва мустаҳкамлиги табиатдан бўлса, пластмассаларнинг бундай хусусиятлари уларнинг таркиби ва кимёвий бирикишларига боғлиқдир. Бино ва иншоотларда ёғоч конструкцияларнинг қўлланилиши, бошқа конструкциябоп материалларга материаллардан кам харажатлар сарфланишига олиб келади. Масалан: елимланган ёғоч конструкция, кимёвий емирувчан муҳитда темир-бетон конструкцияга нисбатан 4-5 марта, металл конструкцияларга нисбатан эса 2-3 марта кўпрок муддат хизмат қилади, меҳнат сарфи эса 1,5 маротаба кам бўлади. Бу эса бино ёки иншоот таннархининг камайишига олиб келади. Агар ўрмончиликни рационал олиб борилса, ёғоч заҳираси туганмас бойликдир, яъни хар 15-25 йилда ўрмонларни қайтадан экиш натижасида қурилишга яроқли навлардаги дарахт ёғочларни янгидан етиштиришни йўлга қўйиш мумкин.
Коломенский қишлоғида 1667-1681 йилларда ёғочдан барпо этилган (Москва остонасида рус подшоси Алексей Михайлович учун қурилган), дунёнинг саккизинчи мўжизаси деб ном олган сарой; 1774 йилда Кондопогда қурилган баландлиги 42 метр бўлган ибодатхона, И.П.Кулибин томонидан Нева дарёси устига қурилиш учун лойиҳаланган оралиғи 298 метрли равоқли кўприк ва кўплаб иншоотларни мисол қилиб кўрсатиш мумкин. XIX асрга келиб, ёғочдан қурилган бино ва иншоотлар кўлами янада кўпайди, булардан алоҳида эътиборлиси қуйидагилар: 1817 йилда архитектор Бетанкур томонидан лойиҳаланган оралиғи 48 метрли Москвадаги манежнинг том фермаси; Д.И.Журавский лойиҳалаган 61 240 метрли Мсту дарёси устига ва оралиғи 54 метрли Веребpю дарёсига қурилган (1842-51 й.) кўприклар ва бошқа иншоотлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |