Курашиш дарслик “Akademiya” Тошкент – 2022


ҳар   уч ойда камида бир маротаба



Download 9,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet94/169
Sana24.03.2023
Hajmi9,83 Mb.
#921411
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   169
Bog'liq
korruptsiyaga-arshi-kurashish-darslik-2022

ҳар
 
уч ойда камида бир маротаба
 
биринчи раҳбарга ҳисобот 
тақдим этиб бориш.
1.3. Йил якунида муассаса жамоасига коррупцияга қарши курашиш 
фаолиятининг натижадорлиги юзасидан умумий ҳисобот тақдим этиш.
Шунингдек, коррупцияга қарши “комплаенс-назорат” тузилмасининг 
ихтисослашувига қараб, ушбу соҳадаги вазифалари қуйидагилар этиб 
белгиланади
:
– коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш, баҳолаб бориш ва улар
-
нинг олдини олишга қаратилган профилактик чораларни ишлаб чиқиш 
йўли билан фаолиятни коррупциядан холи этишга қаратилган тизимни 
йўлга қўйиш;
– ташкилот ходимларининг коррупцияга қарши қонун ҳужжатлари 
ва ички одоб-ахлоқ қоидаларига мувофиқ ҳаракат қилишини назорат 
қилиш;
– ходимларда коррупцияга қарши муросасиз муносабатни шакллан
-
тириш ҳамда ҳуқуқий билимини ошириш мақсадида ўқув курсларини 
ташкил этиш;
– фаолиятни тўлиқ коррупцияга қарши қонунчиликка мувофиқ таш
-
кил этиш ва идоравий ҳалолликни таъминлаш чораларини кўриш;
– ташкилот фаолиятининг очиқ, шаффоф ҳамда давлат ва жамият 
олдидаги ҳисобдорлигини таъминлаш;
– ташкилот тизимида юзага келиши мумкин бўлган коррупциявий 
ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида, коррупция хавф-хатари юқори 
бўлган соҳа-йўналишларни таҳлил қилиб бориш;
– коррупцияга қарши курашишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган
-
лар ва давлат органлари билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш;
– тизимда коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни профилактика 
қилиш ва уларга қарши курашиш;
– соҳадаги коррупцияга оид мурожаатларнинг мониторингини
юритиш;


205
– тизимли равишда коррупциянинг ривожланиш тенденцияларини 
таҳлил қилиш; 
– ташкилотда коррупцияга карши курашиш менежмент тизимининг 
самарали ишлашини таъминлаш ва назорат қилиш.
Умуман, айтиш мумкинки, вазирлик ва идоралар тизимида корруп
-
цияга қарши “комплаенс-назорат” тизимининг самарали жорий этилиши 
қуйидаги омилларга хизмат қилади:
– коррупциявий хавф-хатарларни ўз вақтида аниқлаш ва чек қўйиш, 
уларга имкон берувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш ҳамда 
минимум даражага туширишга эришиш;
– коррупциявий хавф-хатарлар юзага келиши мумкин бўлган соҳа-
йўналишлар аниқланаш ва уларни бартараф этишга қаратилган профи
-
лактик чораларни белгилаш; 
– ҳисобдорлик ва фаолиятнинг очиқлиги ҳамда шаффофлиги 
таъминланади;
– коррупцияга қарши курашишда ички идоравий назорат механизм
-
лари кучайтирилади;
– давлат хизматчилари томонидан хизмат вазифаларини бажа
-
ришда таниш-билишчилик, қариндош-уруғчилик ва маҳаллийчилик 
ҳолатларига барҳам берилади;
– давлат хизматчилари томонидан касбий одоб-ахлоқ қоидаларига 
қатъий риоя этиш ва хизмат вазифаларини бажаришда ҳар қандай кор
-
рупциявий ҳолатлар, шу жумладан, манфаатлар тўқнашуви ҳақида хабар 
бериш масалалари тартибга солинади;
– давлат харидлари соҳасида харид қилиш тартиб-таомилларига 
қатъий риоя этилиши таъминланади;
– манфаатлар тўқнашувининг олдини олишга оид аниқ чоралар 
жорий этилади;
– қонун бузилиши, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар, одоб-ахлоққа 
зид бўлган хатти-ҳаракатлар юзасидан хабар бериш тартибининг аниқ 
механизмлари яратилади;
– коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар ҳақида кўнгилли хабар берув
-
чиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларининг кафолатли ҳимояси, шахсининг 
сир сақланиши, маълумотлар ошкор этилмаслиги таъминланади;
– давлат органлари ва ташкилотлар фаолиятини турли санкциялар 
ва бошқа таъсирлардан тизимли ҳимоя қилишнинг комплекс механиз
-
мини яратиш ҳамда фаолият имижини ижобий сақлаш таъминланади;


206
– коррупцияга қарши курашиш соҳасида умумэътироф этилган 
халқаро стандартлар (ISO 37001 –“Коррупцияга қарши бошқарув менед
-
жементи”, ISO 19600:2014 Compliance management systems) ва чет эл 
ижобий тажрибаларини жорий этиш имконияти яратилади;
– мамлакатнинг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги шаффоф
-
лигини баҳолаш, инвестицион жозибадорлигини ошириш ва инвестор
-
лар кириб келишини таъминлашга хизмат қилади.

Download 9,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish