Курашиш дарслик “Akademiya” Тошкент – 2022


-моддаси “Миллий оммавий мансабдор шахслар - га пора бериш”,  16-моддаси



Download 9,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet106/169
Sana24.03.2023
Hajmi9,83 Mb.
#921411
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   169
Bog'liq
korruptsiyaga-arshi-kurashish-darslik-2022

15-моддаси
“Миллий оммавий мансабдор шахслар
-
га пора бериш”, 
16-моддаси
“Хорижий оммавий мансабдор шахслар
-
га ва оммавий халқаро ташкилотларнинг мансабдор шахсларига пора 
бериш”, 
17-моддаси
“Оммавий мансабдор шахс томонидан мол-мулк 
талон-торож қилиниши, ноқонуний ўзлаштирилиши ёки кўзда тутил
-
маган мақсадларда ишлатилиши”, 
18-моддаси
“Ғаразли мақсадларда 
мавқеидан фойдаланиш”, 
19-моддаси
“Хизмат лавозимининг суиистеъ
-
мол қилиниши”, 
21
-моддаси “Хусусий секторда пора бериш”, 
22-моддаси
“Хусусий секторда мулкнинг ўғирланиши”, 
23-модданинг 1-банди
“Жи
-
ноий йўл билан топилган даромадларни легаллаштириш”, 
24-моддаси
“Жиноятни яшириш”, 
25-моддаси
“Одил судловнинг амалга оширилиши
-
га тўсқинлик қилиш” ва 
27-моддаси
“Иштирок ва суиқасд” каби жиноят
-
лар учун жиноий жавобгарлик масаласи Ўзбекистон Республикасининг 
юрисдикциясига тегишли.
Қонуннинг 3-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Конвенциянинг 
44-моддаси 6-бандининг “а” кичик бандига мувофиқ, ушбу Конвенция
-
дан коррупция жиноятлари содир этган шахсларни тутиб топшириш ма
-
салаларида ушбу Конвенциянинг бошқа иштирокчи-давлатлари билан 
ўзаролик асосида ҳамкорлик қилиш учун ҳуқуқий асос
сифатида фой
-
даланишлигини билдирган.
Шунингдек, Қонуннинг 4-бандида, Ўзбекистон Республикаси Конвен
-
циянинг 46-моддаси 13-банди бўйича: Ўзбекистон Республикасининг 
Бош прокуратураси ўзаро ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги илти
-
мосларни олиш ва бажариш ёки бундай илтимосларни бажариш учун 
Ўзбекистон Республикасининг бошқа ваколатли органларига юбориш
-
га жавобгар бўлган марказий орган эканлиги, 14-банди бўйича: “Ўзаро 
ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги илтимосларни юборишда ўзбек, рус ва ин
-


224
глиз тиллари мақбул тиллар сифатида белгиланишлиги” кўрсатилган. БМТ 
Конвенциясининг 66-моддаси 2-банди қоидаларига кўра, Ўзбекистон 
Республикасининг бу позицияси тегишли асосга эга эканлигига амин 
бўламиз. Яъни ушбу бандда икки ёки ундан ортиқ иштирокчи давлат
-
ларнинг Конвенцияни шарҳлаш ёки қўллаш билан боғлиқ ҳар қандай 
келишмовчилиги мунозаралар олиб бориш йўли ёки арбитраж йўли 
билан ҳал этилиши, келишмовчиликлар бу йўсинда ўз ечимини топма
-
ган тақдирда, давлатлардан бирининг Халқаро Судга мурожаат этиши 
орқали бир қарорга келиши мумкинлиги белгиланган. 
Бир неча халқаро ҳужжатлар замирида юзага келган ва унинг стан
-
дартларига жавоб бера оладиган Конвенциянинг моддалари юзасидан 
бундай келишмовчиликларнинг юзага келиши эҳтимолдан узоқ ва ҳар 
бир мамлакат Конвенция талабларини унга қўшилиши олдидан кўп мар
-
талаб ўрганиб чиққан ва мазмун ҳамда талабларидан тўла хабардор 
бўлган бўлади. 
Ўзбекистон Республикаси ўзини ушбу қоида билан боғлиқ эмас, 
деб ҳисоблашининг ҳам ҳуқуқий асоси мавжуд. Сабаби, Конвенция
-
нинг айнан шу моддаси 3-бандида ҳар қандай иштирокчи давлат унинг 
2-бандини ўзига тааллуқли ёки аксинчалиги ҳақида билдиришни баён 
этиш ҳуқуқига эга эканлиги ҳуқуқий мустаҳкамланган.
Ўзбекистон Республикасининг Коррупцияга қарши конвенцияга 
қўшилиши республикада коррупцияга қарши курашишда амалга ошири
-
лаётган тизимли ислоҳотлар учун ҳуқуқ асос бўлди. 
Ўтган йиллар давомида Конвенцияда белгиланган нормалар
-
нинг амалда ўз ифодасини топиши учун коррупцияга қарши курашиш 
бўйича алоҳида қонун қабул қилинганлиги, давлат ва жамиятнинг барча 
жабҳаларида бу иллатга қарши муросасиз муносабатни шакллантириш 
мақсадида давлат дастурлари ишлаб чиқилганлиги, коррупцияга қарши 
курашиш бўйича махсус ваколатли давлат органи ташкил этилгани ва 
коррупция билан боғлиқ жиноий жавобгарлик масалаларининг тако
-
миллаштирилгани Ўзбекистон Республикаси Конвенциянинг аъзоси си
-
фатида олган мажбуриятларини амалга ошириб келаётганидан далолат 
беради.
Шунингдек, коррупция билан боғлиқ жиноятларнинг шакли ўзгариб 
бораётганлигини инобатга олсак, ушбу иллатнинг олдини олишда сама
-
рали профилактика чораларини кўриш, унга қарши кенг кўламли халқаро 
ҳамкорликни йўлга қўйиш ва хорижий мамлакатларнинг илғор тажри
-
басини ўрганиш, унга танқидий ёндашган ҳолда миллий қонунчиликни 
такомиллаштириб боришини тақозо қилади.


225

Download 9,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   169




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish