Бухоро давлат университети Мактабгача ва боланғич таьлим факультетида ўтказилган тадбир
Б А Ё Н Н О М А С И
“Одам савдоси соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни олдини олиш”
Бухоро шахар: 2019 йил 15 май
КУН ТАРТИБИ:
“ИНСОН ҒУРУРИ- ҲАММА НАРСАДАН УСТУН”
Э Ш И Т И Л Д И :
Факулътет Ёшлар билан ишлаш бўйича декан муовини Н.О. Сафарова сўзга чиқиб, йиғилиш қатнашчиларини кун тартибидаги масала билан таништириб, сўзни Бухоро шаҳар 1-сон МИБ нозири И.Ҳаққуловга берди.
И.Ҳаққулов одам савдоси соҳасидаги ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича йиғилиш қатнашчиларига таништириб ўтди.
Инсоннинг нечоғлик қадри баланд ва улуғ мавжудот эканлиги маълум. У табиат бойликларидан лаззатланиши, соғ-саломат, кучли ва ақлли бўлиши учун, ўзини-ўзи асраб авайлаши, ҳимоя қилиши ҳамда шахсий ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиши лозим. Мамлакатимизда демократик ҳуқуқий давлат ва адолатли фуқаролик жамияти барпо этиш шароитида хавфсизлигимизга ҳамда ижтимоий-маънавий барқарорлигимизга раҳна солувчи иллатлардан бири бўлган одам савдоси – бугунги куннинг долзарб муаммоларидан бирига айланди.
Зеро, Юртбошимиз Ш.М. Мирзиеевнинг таъкидлаганларидек, "Бизнинг сиёсий ва иқтисодий соҳалардаги барча ислоҳотларимизнинг пировард мақсади юртимизда яшаётган барча фуқаролар учун муносиб ҳаёт шароитларини ташкил қилиб беришдан иборат. Айнан шунинг учун ҳам маънавий жиҳатдан мукаммал ривожланган инсонни тарбиялаш, таълим ва маорифни юксалтириш, миллий уйғониш ғоясини рўёбга чиқарадиган янги авлодни вояга етказиш давлатимизнинг энг муҳим вазифаларидан бири бўлиб қолади".
Шу боис ҳар бир инсон ўз Ватани билан ғурурланиши, қаерда бўлмасин юрт равнақи шон-шуҳратини баландга кўтаришга ҳаракат қилиши керак. Бу борада сиз ёшлардан умидимиз катта.
Факультет декани Б.Ж. Умаров сўзга чиқиб, бугунги кунда Одам савдосига қарши кураш борасида кенг кўламда ишлар олиб борилмоқда. Биргина Интернет орқали ёшларимиз ўзларига ижобий таъсир кўрсатадиган, алданиш каби ҳолатлардан ўзини сақлаб қолиш учун етарлича маълумотга эга бўлиши мумкин. Бунинг учун Ўзбеккино усталари томонидан яратилган “Одноклассники.ru” бадиий фильми Одам савдоси олдини олиш борасида айни вақтда чиққан фильм бўлди.
Факултет талабалари тадбир давомида ўз фикрларини билдиришди. Бу борада дарсга қатнашмайдиган ўқувчилар, бўш вақтини мазмунсиз, мақсадсиз ўтказадиганлар ўз олдига манфур мақсадларни қўйган кимсалар алдовига илиниб, ёш умрлари хазон бўлмоқда. Бундай иллатлардан қочиш учун авваламбор илм сари, касб эгаллаш сари интилиш керак. Бунинг учун мамлакатимизда барча шароитлар мавжуд.
Учрашув мазмунли ва қизиқарли савияда ўтди.
ЙИҒИЛИШ ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Одам савдоси соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича факулттда тузилган чора-тадбирлар ижроси назорати кучайтирилсин.
Ёшларнинг Интернет тармоғидан фойдаланиши назорати ўқитувчи ва ота-оналар томонидан қаттиқ назоратга олинсин.
факулътетда ўтказилаётган Ватанпарварлик руҳига йўналтирилган маънавий-маърифий тадбирларнинг таъсирчанлиги оширилсин.
Баёнлаштирди: Ш. Истамова
Do'stlaringiz bilan baham: |