КА = К+ + А-
Кулон қонунига мувофиқ, электрик зарядлар еz+ ва ez- ни вакуумда бир бирига тортилиш энергияси Е
Е = - (z+)(z-)е2/r
бу ерда е-электрик заряд бирлиги; r – катион К2+ ва анион Аz- марказлари оралигидаги масофа. ε ≠ 1 – бўлган муҳитда ўша электрик зарядларни тортилиш энергияси ε марта камаяди:
Е = - (z+)(z-)е2/ εr
Масалан, 18ºС да сувнинг диэлектрик доимийси ε = 81 га тенг. Бу эса сувда эритилганда электрик зарядларни ўзаро тортилиш энергияси вакуумдагига нисбатан 81 марта камаяди деган маънони билдиради. Демак сувли эритмаларда элекролитни ионланиш қобилияти ортади.
Бунда сольватланиш ҳодисаси хал қилувчи бўлади. Яъни эритувчи малекулалари, масалан сув, катион ва анионни қуршаб олиб, сольват (сув бўлганда – гидрат) қобиғини хосил қилади ва катион ва анионларни бир-биридан ажратади.
Do'stlaringiz bilan baham: |