18- маъруза - Кучланиш ва ток стабилизаторлари. Кучланиш ва ток стабилизаторлари схемалари ишлаш тамойиллари ва асосий параметрлари
Режа - Кучланиш ва ток стабилизаторлари
- Уларнинг ишлаш принциплари
- Уларнинг статик ва динамик характеристикалари
Кучланиш ёки ток стабилизаторлари - Кучланиш ёки ток стабилизаторлари деб таъминот кучланиши, тармоқ частотаси, атроф-муҳит температураси ва бошқалар ўзгарганда юкламадаги ток ва кучланишни қиймат бўйича ўзгармас ушлаб турувчи қурилмага айтилади.
- Чиқишдаги кучланиш турига кўра ўзгармас ток ва ўзгарувчан ток стабилизаторига бўлинади.
-
- 1. симисторли/тиристорли стабилизаторлар энг ишончли ҳисобланадилар. Улар электр тармоқни барча ўзгаришларидан 100 %ли ҳимояни таъминлайдилар;
- 2. релели стабилизаторлар реле ѐрдамида трансформатор ўрамларини коммутация қилиш принципи асосида ишлайдилар;
- 3. электромеханик стабилизаторларнинг ишлаши махсус трансфор-маторларда силжитилиб ишлатиладиган қурилма ѐтади.
- Уланиш турига кўра бир фазали ва уч фазали бўлиши мумкин.
- Вазифасига кўра:
- 4. маиший мақсадларга мўлжалланган (хонадон, уй, дала ҳовлилари, компьютер, телевизор, музлатгич, кир ювиш машиналари ва ҳ.з.лар учун);
- 5. саноат мақсадларига мўлжалланган (анча катта қувватларда ишлайдиган йирик корхоналар, омбор, дўкон ва офислар учун).
- У кучланиш бўлувчиси бўлиб, киришга барқарор бўлмаган кучланиш берилади, чиқишда эса бўлувчининг паст елкасидан барқарорланган кучланиш олинади. Барқарорлаш бирор елкадаги қаршилик қийматини ўзгартириш орқали амалга оширилади.
- Агар кириш ва чиқишдаги кучланиш қийматлари фарқи катта бўлса, стабилизаторни ФИК кичик бўлади, чунки қувватни катта қисми мословчи элементда иссиқлик кўринишида сарф бўлиб кетади. Шунинг учун мословчи элемент етарли қувват сочишга имкони бўлиши керак. Мословчи элементнинг юкламага уланиш турига кўра кетма-кет ва параллель стабилизаторлар мавжуд.
- Стабилизаторларнинг афзаллиги – схеманинг соддалиги, шовқинларнинг йўқлиги ва деталларнинг камлиги.
- Барқарорлаш усулига кўра стабилизаторларни қуйидаги турлари мавжуд:
- - параметрик стабилизаторлар – бу турдаги стабилизаторларда катта тикликка эга вольт-ампер характеристикали асбоблар қўланилади;
- - компенсацион – бу турдаги стабилизатор чиқишидаги кучланиш эталон кучланиш билан солиштирилади, фарқи аниқланиб, мословчи элемент учун бошқарувчи сигнал шакллантирилади.
- Ночизиқли элементларнинг хоссаларидан фойдаланиб кучланиш (ток)ни стабиллашни амалга оширадиган стабилизаторлар параметрик стабилизаторлар дейилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |