СИЗ ҚАНДАЙ ОТА-ОНАСИЗ? ТЕСТИ Қандай ота-она эканлигингизни аниқлаб олишингиз учун қуйидаги тестни ҳавола этамиз. 1. Бола тарбиясига оид кўрсатув ва эшиттиришларни мунтазам равишда кўриб борасизми? А) ҳа-3 балл; Б) баъзида-1 балл; В) йўқ-0 балл. 2.Фарзандингиз ножўя иш қилиб қўйса, бу сиз томондан берилаётган тарбиянинг камчилигидан деб ўйлайсизми? А) ҳа-1 балл; Б) баъзида-3 балл; В) йўқ-0 балл. 3.Фарзандингиз сизга ёрдамлашмоқчи бўлса, ишингизнинг чўзилиши ёки умуман тўхтаб қолиши мумкинлигини билсангиз ҳам рози бўласизми? А) ҳа-1 балл; Б) баъзида-3 балл; В) йўқ-0 балл. 4.Тақиқ ва буйруқни болангизга нисбатан ҳақиқатдан ҳам зарур пайтда қўллайсизми? А) ҳа-3 балл; Б) баъзида-1 балл; В) йўқ-0 балл. 5.Таълим-тарбия билан мунтазам равишда шуғулланишни педагогик тамойиллардан бири деб ҳисоблайсизми? А) ҳа-3 балл; Б) баъзида-1 балл; В) йўқ-0 балл. 6.Фарзанд тарбиясига атроф-муҳитнинг таъсири кучли бўлиши мумкин деб ҳисоблайсизми? А) ҳа-3 балл; Б) баъзида-1 балл; В) йўқ-0 балл. 7.Жисмоний тарбия ва спорт боланинг тарбиясида етакчи роль ўйнаши мумкин деб ҳисоблайсизми? А) ҳа-3 балл; Б) баъзида-1 балл; В) йўқ-0 балл. 59 8.Болангиздан бирор нарсани буйруқ бермасдан, илтимос қилиб сўрай оласизми? А) ҳа-3 балл; Б) баъзида-1 балл; В) йўқ-0 балл. 9.»Ҳозир вақтим йўқ” ёки «Ишимни қилиб бўлгунимча тўхтаб тур” деганингизда болангиз олдида виждонингиз қийналадими? А) ҳа-1 балл; Б) баъзида-3 балл; В) йўқ-0 балл. 10.Эрингиз (хотинингиз) билан тарбия услубларингиз тўғри келадими? А) ҳа-3 балл; Б) баъзида-1 балл; В) йўқ-0 балл. Жавоблар: 15-30 балл: сизни яхши ота-она дейиш мумкин. Сиз ота-оналик бурчингизни керакли даражада бажаряпсиз. Буни фарзандингизга бераётган таълим-тарбиядан ҳам билса бўлади. Аммо фарзандингизнинг қизиқишлари ва қобилиятларига кўпроқ эътибор беришингиз керак. 7-14 балл: фарзанд тарбиясида деярли камчиликларга йўл қўймайсиз, лекин кўпинча бошқа юмушлар туфайли фарзандингизга керакли даражада эътибор бера олмайсиз. Бу камчиликни тўғирлаш учун келаётган дам олиш кунингизни фарзандингизга бағишланг. У билан бирор ерга боринг. Натижаси ижобий бўлишига шубҳа қилмасангиз ҳам бўлади. 0-6 балл: фарзанд тарбияси ҳақидаги тушунчага умуман эга эмассиз. «Хечдан кўра – кеч” — деганларидек бу борадаги билим ва малакангизни оширишга ҳаракат қилинг. Ota onalar uchun savollar