Кредит-модуль тизимида ўқув жараёнини ташкил қилиш Ўқув жараёнини режалаштириш


 Кредит таълим тизимида малакавий амалиёт



Download 0,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/7
Sana22.02.2022
Hajmi0,59 Mb.
#83691
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
2-боб. Кредит-модуль тизимида ўқув жараёнини ташкил қилиш

2.5. Кредит таълим тизимида малакавий амалиёт 
Малакавий амалиёт талабанинг таълим траекториясининг муҳим 
таркибий қисми ҳисобланади ва у эришган малака даражасини баҳолашга 
имкон беради. Барча турдаги малакавий амалиётлар ишчи ўқув режаларида акс 
эттирилиши ва уларнинг ҳажми камида 10 кредитни ташкил этиши шарт.
Талаба амалиёт дастурини бажариш учун зарур бўлган назарий таянч 
курсларни минимум даражада ўзлаштирган тақдирда амалиёт талабанинг 
шахсий ўқув режасига киритилади. 
Танишув амалиётини ўқув жараёнидан узилмаган ҳолда ўташга барча 
талабаларга академик ўзлаштириш даражасидан қатъий назар рухсат этилади. 
Ишлаб чиқариш ва битирув олди амалиётларини назарий таълим 
курсларини ижобий якунлаган талабаларга ўташга рухсат этилади. 
Амалиёт ўташ натижалари балл-кредит тизимида баҳоланади ва курсдан 
курсга ўтишда талабанинг GPA кўрсаткичини ҳисоблашда инобатга олинади. 


42 
Таълим дастури амалиётларнинг пререквизитлари, яъни талабанинг 
амалиёт ўташи учун зарур бўладиган таянч назарий фанлар рўйхати бўлишини 
назарда тутади. 
Амалиёт дастурлари кафедралар томонидан мутахассисликнинг 
хусусиятлари ва амалиёт базаларининг ўзига хослигидан келиб чиқиб ишлаб 
чиқилади. Ўқув амалиётининг дастури қуйидагиларни ўзида акс эттириши 
лозим: 
• амалиётнинг давомийлиги ва йўналиши; 
• талабаларнинг шахсий топшириқлари ва назорат тадбирлари мазмуни 
ва уларни бажариш муддатлари; 
• амалиёт ўташ базаларида талабаларнинг инновацион фаолиятда 
иштироки; 
• амалиёт бўйича ҳисоботларни тайёрлаш тартиби ва уларни ҳимоя 
қилиш муддатлари. 
Амалиёт дастури ҳар бир талабага берилади. Амалиётни ўташ даврида 
талаба қуйидаги мажбуриятларга эга: 
• ўқув дастурида кўзда тутилган топшириқларни тўлиқ бажариши, шу 
жумладан амалиёт кундалигини юритиши; 
• амалиёт базасида амал қилаётган ички меҳнат интизоми қоидаларига 
риоя қилиш; 
• меҳнат муҳофазаси, техника хавфсизлиги ва ишлаб чиқариш 
санитарияси қоидаларини ўрганиш ва уларга қатъий риоя қилиш; 
• амалиёт раҳбарига бир ҳафта муддатда ёзма ҳисобот ва амалиёт 
кундалигини тақдим этиш. 
Амалиёт якунида амалиёт раҳбарлари талабанинг ўқув амалиётини ўташ 
даражаси ва қўйилган мақсадларга эришганлиги ҳақида ёзма тақризлар 
тайёрлашади ва талабани кейинги курсга ўтказиш учун деканат ва РО га 
топширишади. 

Download 0,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish