Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2021 йил 19 июнь,
ПҚ-5152-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 июндаги ПҚ-5152-сон қарорига
6-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 10 февралдаги «Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолиятини такомиллаштириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3-сон қарорининг 8-банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«кўп хонадонли уй-жойни капитал таъмирлаш дастурларига кўп хонадонли уй-жой мулкдорлари томонидан уй-жой биносини капитал таъмирлаш умумий смета қийматининг камида 30 фоизи ҳажмида молиялаштирилган уйлар киритилади».
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-2900-сон қарорида:
а) қуйидаги мазмундаги 31-банд билан тўлдирилсин:
«31. Белгилансинки, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг буйруғига асосан Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги бошқарув ходимларининг Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига мувофиқ лавозим маошини белгилашда тариф коэффициенти марказий аппаратда — 2 бараварга, Қорақалпоғистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаларида — 1,5 бараварга, туман (шаҳар) уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлимларида — 1,3 бараварга оширилган миқдорда қўлланилади.
Мазкур бандда назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигининг Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади»;
б) 8-иловада:
7-банд қуйидаги мазмундаги олтинчи — ўнинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, шу жумладан зарурий техника, мебель, алоқа воситалари, компьютер ва бошқа ташкилий техника воситалари билан таъминлаш;
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ходимларининг хизмат сафарлари, шу жумладан хорижий хизмат сафарлари;
уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш;
вазирликнинг коммунал харажатлари билан боғлиқ тўловларни амалга ошириш;
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлигига консалтинг ташкилотларидан ва бошқа ташкилотлардан мутахассисларни, жумладан маҳаллий ва хорижий маслаҳатчиларни жалб қилиш»;
олтинчи ва еттинчи хатбошилар тегишинча ўн биринчи ва ўн иккинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 апрелдаги «2017 — 2021 йилларда кўп хонадонли уй-жой фондини сақлаш ва ундан фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2922-сон қарорида:
а) 6-банднинг биринчи хатбошисидан «бухгалтерлик ҳисобини юритиш,» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) 8-банднинг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 майдаги «Кўп квартирали уйларни улуш киритиш асосида қуриш жараёнини тартибга солиш чора-тадбирлари ҳақида»ги ПҚ-4732-сон қарорида:
а) 2-банд қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Электрон рўйхатга киритилмаган қурилиш мажмуаларини реклама қилиш тақиқланади»;
б) илованинг 18-банди ўнинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«қурилиш объекти эксплуатациясининг кафолат муддати (икки йилдан кам бўлмаслиги лозим)».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.06.2021 й., 07/21/5152/0578-сон; 08.10.2021 й., 06/21/6320/0940-сон)
Do'stlaringiz bilan baham: |