Географик асос қатламларини жойлаштириш, уларни бошқариш
Қатламлар ва элементларни бошқариш учун "Амаллар" “Операции” панелининг "Қатламларни бошқариш" "Управление слоями" диалогидан фойдаланилади (5.12-расм).
Қатламларни бошқариш диалогини "Карта" деб аталувчи бош менюдан ҳам ишга туширса бўлади. Тугма босилгач, юқорида айтилган диалог кўринади. (5.12-расм).
Қатламининг номи қаршисидаги катакчада байроқчанинг бор ѐки йўқлиги, ушбу қатлам билан ишни бажариш имкони бор ѐки йўқлигини билдиради.
Косметик қатлам
"Карта" ойнасининг ҳаммаси косметик қатламга эга. Косметик қатламни тоза шаффоф қоғоз, деб тасаввур қилиш мумкин. Ҳар бир янги қатлам географик объектларнинг бирор бир мавзусини қамраб олади. Косметик қатлам картанинг барча бошқа қатламлари устида ѐтадиган қатламдир. У карта нуқталарини рақамлаш, лойиҳалаш ва бошқа мақсадларда ишлатилади. Унга ѐзувлар, карталар номи, турли кўринишдаги график объектлар жойлаштирилади. Уни ўчириш, бошқа қатламларга нисбатан ўрнини ўзгартириш мумкин эмас.
Қатламни кўриш мумкин.
12-расм. Қатлам объектлари устида компьютер амаллари
Косметик қатлам учун штрихлаш ва чизиқлар турини, символлар ва штрихларни "Созлаш" "Настройка" менюси ва ―Кўриниш‖ "Стиль" командалари ѐрдамида танланади (5.13расм).
Косметик қатламнинг таркиби ойнадаги тасвирнинг ўлчамига қараб ўзгаради. Белгилардан ташқари косметик қатламда жойлашган барча объектлар, матнлар ўлчамлари ойна масштабига боғлиқ — унинг масштаби ўзгарса, объект ва матнларнинг кўриниши катталашади ѐки кичраяди.
5.13 – расм. Юза қатламларининг кўриниши менюси
Бундай кўринишни танлашда ―Айлантириш чизғичи― "Линейка прокрутки" тугмасидан фойдаланган маъқул.
Картанинг янги мазмунли қатламларини яратиш
Қатламларни яратиш "Қатламларни бошқариш" диалогидан уни фаоллаштириш орқали, яъни косметик қатлам тўғрисидаги дарчага — "Таҳрир қилиш" “Редактирование” ойнасига байроқча қўйиш натижасида бажарилади. Қатламларни яратиш сканирланган растрли тавсир устига янги қатлам ҳосил қилиш йўли билан амалга оширилади.
"Маъмурий чегаралар" “Административные границы” қатлами чизиқли объектлар бўлсада, бу объектларни рақамлашда юза (полигон) танлангани яхши, чунки кейинчалик ушбу юзалар майдонини аниқлашга тўғри келади.
Қуроллар панелидан "юза" ―полигон‖ командасини танлаб "Юза кўриниши" "Стиль полигона" командаси билан район чегарасининг қалинлиги ва шаклини танлаймиз. Кейин, курсорни район чегарасининг бурилиш нуқтасига келтириб, сичқоннинг чап тугмаси босилади. Сўнгра чегаранинг синиқ қўшни чизиғи нуқтасига ўтиб сичқоннинг чап тугмаси яна босилади. Шундай тартибдаги ишлар кейинги бурилиш нуқталари учун ҳам бажарилади. Курсорни чизилган чизиқнинг сўнгги нуқтасига келтирилганда, бут (крест) белгиси пайдо бўлади [бундан аввал "S" тугмаси босилган бўлиши керак, инглизча ѐзувли клавиатурада] ва сичқоннинг чап тугмасини босилса, чегара туташади. Шундай тартибда қолган районлар чегаралари ҳам рақамланади.
Эслатма. Полигонларнинг туташ чегараларини рақамлаш учун қуйидаги усулдан фойдаланган қулай: Shift клавишини босиб туриб, сичқоннинг чап тугмасини ("Кўп бурчак" "Многоугольник" рақамлаш қурилмаси фаоллаштирилган бўлганда) полигоннинг умумий чегарасининг бошланғич нуқтасини, сўнгра охирги нуқтасини кўрсатамиз. Бу ҳолда MapInfo ҳамма туташ чегараларни автоматик тарзда рақамлайди (Полигонни қарама — қарши томондан айланиб ўтиш учун "Сtrl" ни ушлаб туриш лозим).
Юзанинг (Полигон) параметрларини (майдонини, ишчи юза координаталарини, шаклнинг марказини), чизиқлар кўринишини, уни бўяш усулини кўриш учун полигон ичига курсорни олиб келиб, сичқоннинг чап тугмасини 2 марта кетма-кет босиш зарур.
Шундай қилиб, районлар чегарасига хос бўлган юзалар рақамланади. Сўнгра "Карта" "Карта" менюсида "Косметикани сақлаш" "Сохранить косметику" командаси берилади. Биринчи қатлам учун файл номи ѐзилади.
Бошқа янги қатламлар ҳосил қилиш учун эса "Янгисини яратинг"
Do'stlaringiz bilan baham: |