саноат, транспорт, алоқа, мудофаа вабошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар-кўрсатилган ақсадларда фойдаланишучун юридик шахсларга берилган ерлар;
табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреация мақсадларига мўлжалланган ерлар – алоҳидамуҳофазаэтиладиган табиий ҳудудлар эгаллаган, табиий даволаш омилларига эга бўлган
ерлар, шунингдек оммавий дам олиш ва туризм учун фойдаланиладиган ерлар;
тарихий-маданий аҳамиятга молик ерлар-тарихий-маданий ёдгорликлар жойлашган ерлар;
ўрмон фонди ерлари-ўрмон билан қопланган,шунингдек ўрмон билан қопланмаган бўлса ҳам, ўрмон хўжалиги.эҳтиёжлари учун берилган ерлар;
сув фонди ерлари - сув объектлари, сув хўжалиги иншоотлари эгаллаган ерлар ва сув объектларининг қирғоқлари бўйлаб ажратилган минтақадаги ерлар;
захира ерлар.
Алоҳида муҳофаза этиладиган ҳудудларнинг ерлари жумласига қуйидагилар киради:
табиатни муҳофаза қилиш мақсадларига мўлжалланган ерлар;
соғломлаштириш мақсадларига мўлжалланган ерлар;
рекреация мақсадларига мўлжалланган ерлар;
тарихий-маданий аҳамиятга молик ерлар.
Табиатни муҳофаза қилиш мақсадларига мўлжалланган ерлар жумласига давлат қўриқхоналари, миллий ва дендрология боғлари, ботаника боғлари, заказниклар (овчиликка мўлжалланган ерлар бундан мустасно), табиат ёдгорликларининг белгиланган тартибда корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга махсус мақсадлар учун берилган ерлари киради. Мазкур ерларда уларнинг белгиланган мақсадига зид бўлган фаолият тақиқланади.
Давлат қўриқхоналари, миллий ва дендрология боғлари, ботаника боғлари, заказниклар (овчиликка мўлжалланган ерлар бундан мустасно), табиат ёдгорликлари режимини таъминлаш учун муҳофаза зоналари таъсис этилиб, ушбу зоналарнинг ерларида уларнинг режимига риоя этилишини таъминлашга зарарли таъсир этадиган фаолият тақиқлаб қўйилади.
Табиатни муҳофаза қилиш мақсадларига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Юридик ва жисмоний шахслар ўртасидаги ер хусусидаги низолар суд томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
2.2 Ўзбекистон Республикаси “Ер ости бойликлари тўғрисида”ги қонуни 1994 йил 23 сентябрда қабул қилинган. Ушбу қонун 10 бўлим, 51 моддадан иборат бўлиб қонуннинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат.
Ўзбекистон Республикаси “Ер ости бойликлари тўғрисида”ги қонуннинг асосий вазифалари минерал хом ашёга, ер ости сувларига бўлган ҳамда бошқа эҳтиёжларни қондириш учун ер ости бойликларидан оқилона, комплекс фойдаланишни, ер ости бойликларидан фойдаланиш чоғида ер ости бойликларини, атроф табиий муҳитни муҳофаза этиш ва ишларни бехатар олиб боришни, давлат ва фуқароларнинг манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлаш мақсадида ер ости бойликларига эгалик қилишда, улардан фойдаланишда ва уларни тасарруф этишда юзага келадиган муносабатларни (кончилик муносабатларини) тартибга солишдан, шунингдек ер ости бойликларидан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишдан иборат. Ер ости бойликларидан фойдаланиш чоғида юзага келадиган, ердан, ер усти сувларидан, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсидан, атмосфера ҳавосидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш билан боғлиқ муносабатлар тегишли қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.
Ер ости бойликлари:
геологик жиҳатдан ўрганиш;
фойдали қазилмаларни қазиб олиш;
фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларини қуриш ҳамда улардан фойдаланиш, шу жумладан нефть, газ, бошқа моддалар ва материалларни ер остида сақлаш, зарарли моддаларни, радиоактив чиқиндиларни ва ишлаб чиқариш чиқитларини кўмиш учун иншоотлар қуриш ҳамда улардан фойдаланиш;
нодир тош хом ашёси намуналарини, палеонтологик қолдиқларни ва бошқа геологик коллекциябоп материалларни тўплаш;
давлатнинг ўзга эҳтиёжлари ва жамоат эҳтиёжларини таъминлаш учун фойдаланишга бериб қўйилади.
Ер ости бойликларидан фойдаланиш ва минерал хом ашёни қайта ишлаш билан боғлиқ ишларни бажариш лойиҳалари давлат экология экспертизасидан ўтказилиши лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |