Korrupsiyaga qarshi kurash uchun javoblar



Download 1,23 Mb.
bet1/6
Sana21.02.2022
Hajmi1,23 Mb.
#58458
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
KORRUPSIYAGA QARSHI KURASH UCHUN JAVOBLAR


KORRUPSIYAGA QARSHI KURASH UCHUN JAVOBLAR
1. Коррупция тушунчаси ва унинг ижтимоий илдизлари тўғрисида нималарни биласиз?
Коррупция – шахсни мансаб мавқеидан шахсий мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлган жиноят туридир. Коррупциявий фаолият хуфёна иқтисодиётнинг асосий зарарли ва емирувчи турларидан бири ҳисобланади. Аксарият ҳолларда коррупция деганда давлат мансабдорлари томонидан ўз шахсий манфатларни кўзлаб бойлик орттириш мақсадида фуқаролардан пора олиши, қонунга хилоф равишда бойлик орттириши тушунилади. Лекин, умуман олганда, давлат мансабдорларигина эмас, балки, корхона ёки фирмаларнинг менежерлари ҳам коррупцияга доир муносабатларнинг иштирокчилари бўлиши мумкин. Бунда кўпинча поралар пул билан эмас, балки бошқа шаклларда олинади; коррупцияга доир жиноятларнинг ташаббускорлари баъзан тадбиркорлар бўлиши ҳам мумкин.
Инсоният тарихидан маълумки, коррупция жамиятни емирадиган, шахсни ахлоқий жиҳатда инқирозга учратадиган, ҳар қандай давлат иқтисолиётига салбий таъсир қиладиган ижтимоий иллатдир. Мустақиллик даврида Биринчи Президент И.А. Каримов раҳбарлигида тарихан қисқа давр ичида мамлакатда қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлашнинг, шунингдк коррупцияга қарши курашишнинг ҳуқуқий асослари шакллантирилди
2. Биринчи Президенти И.Каримов коррупция ва уюшган жиноятчиликка қарши кураш ҳақида ўз асарлари ва маърузаларида алоҳида тўхталиб ўтган. Хўш, ушбу таҳдидларнинг келиб чиқиши, намоён бўлиши ва унинг олдини олиш борасида қандай кўрсатмаларни илгари сурган.Бу борада Сизнинг фикрингиз.
Мустақиллик даврида Биринчи Президент И.А. Каримов ташаббуси билан тарихан қисқа давр ичида мамлакатда қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлашнинг ҳуқуқий асослари шакллантирилди, коррупцияга қарши курашиш тизими яратилди.
Ўзбекистон Республикасининг 2008 йили Бирлашган Миллатлар Ташки­лотининг Коррупцияга қар­ши конвенциясига (2003 йил 31 октябрь, Нью-Йорк), шунингдек, 2010 йили Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкило­ти доирасида қабул қилинган коррупцияга қарши кураш бўйича Истанбул ҳаракат режасига (2003 йил 10 сентябрь, Истанбул) қўшилиши коррупцияга қарши курашнинг ҳуқуқий асосларини ривожлантиришда муҳим роль ўйнади.
Ўзбекистонда коррупцияга қарши кураш ва унинг олдини­ олиш билан боғлиқ ҳуқу­қий асосларни такомиллаштиришга қаратил­ган қатор муҳим норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Жумладан, Бюджет, Божхона кодекслари (янги таҳрирда), “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги, “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги, “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фао­лиятининг очиқлиги тўғрисида”ги, “Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида”ги, “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги, “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги қонунлар қабул қилинди.
Коррупция ва уни келтириб чиқариши мумкин бўлган сабаблар ва омилларнинг олдини олиш мақсадида иқтисодиётни эркинлаштириш, меҳнат жамоаларида ишчанлик ва ошкоралик муҳитини яратиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик учун қулай шароитлар ташкил этиш, маъмурий тўсиқларни бартараф этиш ҳамда давлат органлари томонидан лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини соддалаштириш, давлат харидлари механизмини тако­миллаштириш, давлат хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидаларини тасдиқлашга оид қатор чора-тадбирлар амалга оширилди.

Download 1,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish