Мавзу: Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши кураш тўғрисида”ги қонунининг мазмун-моҳияти.
1.Коррупциянинг мамлакат хавфсизлигига таҳдиди.
2.Коррупцияга қарши курашнинг ҳуқуқий асослари.
3.Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашнинг аҳволи.
4.Суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар.
5.Аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш – давр талаби.
Адабиётлар: 1.Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси.Т.2018й.
2.Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши кураш тўғрисида”ги қонуни. Халқ сўзи. 2017 й. 4 январь (6 боб 34 модда).
3.Каримов И.А. Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: Хавфсизликка таҳдид: барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари.Т.1997й.
4.Мирзиёев Ш.М. “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича 5.Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги фармон. Халқ сўзи . 2017 й. 8 феврал.
6.Мирзиёев Ш.М. Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз. Т.2017 й.
7.Мирзиёев Ш.М. Миллий тараққиёт йўлимизни қатъият билан давом эттириб, янги босқичга кўтарамиз. 2017 й.
8.Мирзиёев Ш.М. Олий Мажлисга Мурожаатномаси. Халқ сўзи. 2017 й. 23 декабрь.
9.Мирзиёев Ш.М. Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 27 йиллигига бағишланган тантанали йиғилишдаги маърузаси. Халқ сўзи. 2018 йил 1 сентябрь.
10.Мирзиёев Ш.М. “Ўзбекистон Республикасида маъмурий ислоҳотлар концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармони. Халқ сўзи. 2017 й. 9 сентябрь.
Мелиев Ҳ. Коррупцияга қарши кураш соҳасида янги босқич. Ҳуқуқ ва бурч. 2017 й. 3-сон.
Коррупция лотинча сўз бўлиб, “порага сотилиш, айниш”, “пора эвазига оғдириш”деган маъноларни англатади.
Коррупция ҳамма замонларда, барча давлатларда мавжуд бўлган. У бугунги кунда ҳам мавжуд.
Коррупция ва жиноятчиликнинг давлат ва жамият хавфсизлигига соладиган таҳдидлари қуйидагилар:
Биринчидан, сиёсий жиҳатдан олганда, коррупция амалга оширилаётган ислоҳотларга қаршилик кўрсатади. Маъмурий буйруқбозлик тизими билан “Хуфёна иқтисодиётнинг манфаатлари объектив равишда бирлашиб кетади. Коррупция домига илинган амалдорлар шахсий бойлик орттириш мақсадларини ва уруғ-аймоқларнинг манфаатларини давлат манфаатларидан устун қўяди. Бу эса, мамлакатнинг сиёсий ва иқтисодий йўлига ҳамда аҳолининг аксарият қисмига тузатиб бўлмайдиган зарар етказади”.