КИРИШ Бугунги кунда коррупция муаммоси она ватанимиз Ўзбекистоннинг ва албатта бутун дунёнинг ҳам сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ҳаёти ривожини ортга сурувчи зарарли омил бўлиб келмоқда. Ҳар биримиз коррупция деб номланмиш жамият тараққиёти кушандасининг нима эканлигини жуда яхши биламиз ва эҳтимол кўпчилигимиз амалда порахўрликни гувоҳи бўлганмиз. Гап шундаки, коррупция жамият ҳаётининг деярли барча жабҳаларида мавжуд бўлиб, у турли шакл ва турларда намоён бўлади.
Коррупция - вайронкор куч, унинг оқибатида миллий иқтисодиёт издан чиқади, ижтимоий тенгсизлик чуқурлашади, ҳокимиятга ишонч йўқолади, жамият маънавияти бузилади. Шунинг учун ҳам одамзод қадим замонларданоқ коррупцияга қарши курашиб келган. Бизнинг мамлакатимизда ҳам коррупцияга қарши курашиш ҳаёт-мамот масаласи экани тобора чуқур англаб етилмоқда.
Transparency International таҳлилий бюросининг расмий веб-сайтида Ўзбекистон Республикаси 2021-йил ҳолатига кўра 180 та давлатдан 140-ўринни эгаллаб турганини кўришимиз мумкун. Бу албатта 2020-йилга қараганда анча яхши натижа чунки ушбу йилда юртимиз 146-ўринни эгаллаб турган эди. Бу эса ўз навбатида мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш соҳасида муҳим ташкилий-ҳуқуқий ислоҳотлар ўз самарасини берганидан далолатдир.
Коррупция тарихи ва асосий тушунчаси Коррупцияга қарши курашувчи сифатида тилга олинган биринчи ҳукмдор қадимги Лагаш шаҳар-давлатининг қироли Уруинимгина бўлган.
Коррупцияни тушунишга 1469 – йилларда яшаб утган Италялик ёзувчи, философ ва тарихчи Никколо Макиавеллининг асарлари мухум туртки берган. У коррупцияни сил касаллиги билан солиштирган. “Аввалига унга ташхис қўйиш қийин аммо даволаш осонроқ. Агар у кучайиб ишга тушган бўлса, унга ташхис қўйиш осон аммо даволаш қийин”.
Тарихга назар соладиган бўлсак азал-азалдан коррупция бир канча шаклларда мавжуд бўлиб, у қонуний ёки ноқонуний ҳаракатлар учун олинган пора ҳисобланган. Кейнчалик эса корруациянинг бошқа даражалари ҳамда шакллари пайдо бўла бошлаган.
Аслида коррупция тушунчаси кенг маънода: Мансабдор шахснинг ўз мансаби билан боғлиқ ҳуқуқларидан шахсий бойиб кетиш мақсадида бевосита фойдаланиши тушунилади. Тор маънода эса коррупция деганда: Мансабдор шахснинг ноқонуний
қарор қабул қилиши яни у қарордан фақатгина бир томон манфаат кўриши ва мансабдор шахснинг ноқонуний ҳақ яни пора олиши тушунилади.
Коррупциянинг анъанавий консепсиясига мос келадиган одатий ҳолатга мисол қилиб: маълум бир жисмоний шахсга нисбатан қонун бўйича муайян қарор қабул қилиши керак бўлган мансабдор шахс ( масалан, тадбиркорлик фаолиятининг қайсидир турига лицензия бериш), ноқонуний тусиқлар яратган ҳолда мижозни пора таклиф қилишга мажбур этади. Айни шунга ўхшаш холатлар юкорида айтиб утилган коррупциянинг анъанавий консепсиясига мос келадиган ҳолат хисобланади чунки бу ҳолат пора бериш ва олишни ўз ичига олади.