Ўзбекистондаги коррупция турлари Она ватанимиз Ўзбекистонимизда бугунги кунга келиб жамият кушандаси бўлмиш коррупция билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларга қарши курашда бир қанча тадбирлар амалга оширилмоқда, қонунлар белгиланмоқда. Бу каби ҳаракатларнинг самарасини кундан-кунга кўриб эшитиб кўнгли қувонади кишининг.
Юртимизда пораҳўлик сезиларли даражада камайган. Аммо коррупциянинг бир қанча турлари ҳали-хамон тўлиқлигича бартараф этилгани юк.
Юртимизда коррупциянинг асосан қуйидаги турлари мавжуд :
Юқори коррупция (Давлат тизимидаги коррупция): бу коррупция тури оддий қилиб айтганда юқори даражадаги порахўрлик ва албатта давлат учун жуда катта таҳдиддир. Бунда молиявий ва бошқа моддий ресурслари тақсимланадиган давлат органлари мансабдор шахслари ўз мавқеини суиистеъмол қиладилар. Юқори коррупция ва қуйи коррупциянинг ўртасидаги асосий фарқ бу амалга оширилган ноқонуний фаолиятнинг оқибатидир яъни ҳокимиятнинг юқори поғонасида ноқонуний пул ўтказмаси содир бўлганда бу бутун мамлакат ва давлатнинг барча аҳолисига таъсир қилади. Қуйи коррупцияда эса аксинча.
Қуйи коррупция: кенг тарқалган коррупция тури ҳисобланиб юқори коррупция туридан бир қанча фарқларга эга. Бу сиёсий эмас балким бюрократик коруппциядир. Бундан ташқари у бошқа субъектларга таъсир килмайди яъни фақат икки шахс порахўрлик билан шуғулланади. Бунга базида учраб турадиган автоҳайдовчилар ҳамда гаи ҳодимларининг ёки ўқитувчи ва талабалар ўрсатидаги порахўрликни мисол қилиб келтирса бўлади. Қуйи коррупциянинг салбий томони шундаки у ҳар икки томон учун хам минимал хавф туғдиради.
Вертикал коррупция: бу атама икки ҳил маънода ишлатилади. Биринчидан, юридик ва жисмоний шахслардан олинган ноқонуний мукофотнинг бир қисмини юқори даражадаги мансабдор шахсларга ўз хавфсизлигини таъминлаш ва коррупция фаолиятини давом эттирииш учун бериб боришдир. Иккинчидан, давлат органида коррупциявий фаолиятни амалга оширувчи ҳар икки томон ҳам бир соҳага мансуб бўлиб, қуйи давлат органининг мансабдор шахси порани ўз бошлиғига бериб боради, бошлиқ эса қуйи орган раҳбарини коррупция фаолиятини ҳимоялайди ёки унга қўшимча молиявий, моддий ва бошқа ресусрлар, ваколат ҳамда имкониятлар, берилишини таъминлайди. Бу коррупциянинг энг хавфли тури бўлиб, ушбу турдаги коррупция одатда юкори ва қуйи коррупция ўртасида кўприк вазифасини бажаради. Натижада коррупциянинг уюшган шакллари ва коррупция тармоқларини шаклланишга сабаб бўлади.