Коррозия ва коррозия турлари



Download 136 Kb.
bet1/10
Sana16.04.2022
Hajmi136 Kb.
#557546
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
1403263762 44296


Коррозия ва коррозия турлари
Режа:

  1. Коррозия жараёнининг мохияти.

  2. Коррозия турлари.

  3. Химиявий ва электрохимиявий коррозия.

  4. Коррозия тезлиги.

Кадимдан кишилар металлар ва уларнинг котишмалари асосида ясалган буюм, жихоз, ускуналардан фойдаланиш билан биргаликда бу металл буюмларни табиий мухит таъсирида емирилиши муаммоси пайдо булган. Бу муаммо - металлар коррозияси булиб, хозирги кунда хам долзарблигини йукотгани йук .
Металларнинг ташки мухитда таъсирида уз - узидан емирилиш ходисаси металларнинг коррозияланиши дейилади .
Шуни унуимаслик лозимки, коррозияланиш факат металлар учунгина хос булмасдан, нометалл материаллар ( бетон, ёгоч, пластмассалар, шиша, сопол, керамика, сир ( глазур ) ) хам табиий мухит таъсир емирилади. Шу сабабли коррозия ходисасига кенг маънода караш ва унинг мохиятини хар бир холат учун тугри тушуниб ечиш керак.
Аксарият ишлаб чикариш жараёнлари ва кундалик турмушимизда металл буюмлардан фойдаланилгани боис мазкур курсда асосан металлар коррозиясининг , келиб чикиш сабаблари , окибатлари ва унга карши кураш усуллари билан танишамиз. Замонавий технологияда ва ишлаб чикариш жараёнларида турли нометалл материаллардан ясалган жихозлардан кенг фойдаланаётгани сабабли курснинг охирида нометалл материаллар коррозияси билан хам кисман танишамиз.


Коррозия турлари.
Коррозия жараёнларини турларга ажратишдан аввал бу жараёнларни келтириб чикарувчи сабаб ва омиллар билан танишиш лозим . Бу омиллар хакидаги асосий маълумотлар 1 - жадвалда келтирилган .

Коррозия жараёни турли мухитда ва шароитда руй берилганлиги сабабли уларни ягона усул билан турларга ажратиб булмайди. Коррозия турларга ажратиш ва уларнинг турлари куйидагилардир :



  1. Коррозия жараёнларининг механизмига кура :

а) Химиявий коррозия - металларнинг турли агрессив газлар ва ноэлектролит суюкликлар таъсирида емирилиш ходисаси. Коррозиянинг бу тури тугридан - тугри коррозион мухит билан металл уртасида ( гетероген реакция ) оксидланиш - кайтарилиш реакциялари туфайли содир булади. М : Cl2, F2, Br2, O2 ва H2O лар таъсирида металларнинг емрилиши.

  1. Электрохимиявий коррозия - металл ва электролит хоссасига эга булган коррозион мухит таъсирида кичик гальванинг элементлар хосил булиши билан бир неча боскичда руй берадиган емирилиш жараёнлари . Бу коррозия асосан электролитларнинг эритма ( ёки суюкланма ) си билан металл уртасида содир булади

II. Коррозияга сабаб булувчи агрессив коррозион мухит турига кура

  1. Газ коррозияси-юкори температурада газсимон моддалар таъсирида металларнинг емирилиши.

  2. Ноэлектролитлар таъсирида коррозия - ноэлектролит суюкликлар таъсирида коррозияланиш.

  3. Атмосфера коррозияси - хаво атмосферасидаги газлар ва намлик таъсиридаги емирилиш.

  4. Электролитлар таъсиридаги коррозия.

  5. Биокоррозия - турли микроорганизмлар таъсирида материалларнинг емрилиш ходисаси.

  6. Ер ости коррозияси - ер остида нам тупрок таъсирида металларнинг коррозияланиши.

  7. Дайди токлар таъсирида коррозияланиш - металларнинг (рельслар, кабеллар ва хоказолар) юкори кучланишли ток манбаларидан “чиккан” токлар таъсирида электрокимёвий емирилиш ходисаси.

  1. Металларнинг емрилиш шароитларига кура:

а) Контакт коррозияланиш - электролит мухитида узаро тегишиб турган икки ёки ундан ортик метал иштирокида руй берадиган электрокимёвий емирилиш.

  1. Ёрик (тиркиш)ли коррозияланиш - металл (нометаллар) нинг орасидаги бушликларда юзага келадиган емирилиш жараёнлари.

  2. Суюкликка кисман ботиб турган металл коррозияси.

  3. Суюкликка тулик ботиб турган металл коррозияси.

  4. Ишкаланиш таъсирида коррозия - машина ва механизмлардаги ишкаланиш таъсирида руй берувчи химиявий ва электрохимиявий емирилиши жараёнлари.

  5. Доимий (ёки узгарувчан) механик куч таъсирида коррозия (металларнинг толикиш коррозияси) - турли механик кучлар таъсирида металларнинг емирилиши туфайли содир булувчи ёрилиш (синиш) ходисалари.

IV. Металл сиртида кузатиладиган узгариш (бузилиш)лар турига кура:
а) Яхлит (тулик) коррозияланиши;

  1. Махаллий коррозия.

Яхлит коррозия уз навбатида куйидаги турларга булинади:

  1. Текис (1а-расм) коррозия. Металлнинг сирти коррозион мухит таъсирида бир хил емирилган холат.

  2. Нотекис (1b-расм) коррозия. Металл сирти турли даражада емирилади.

  3. Танлаб коррозияланиш (1в-расм). Бу емирилиш котишмаларида кузатилиб, унинг турли таркибий кисми турлича коррозияланади (ёки коррозияланмайди).

Махаллий коррозия куйидаги куринишларда содир булади:

  1. “Доглар” куринишдаги емирилишилар (1г-расм).

  2. “Яллигланиш” куринишидаги коррозия (1д-расм).

  3. “Нуктали” (питтинг) коррозияланиш. 0,1-2 мм улчамдаги айланасимон нукталар куринишида чукурчалар холидаги емирилиш (1е-расм).

  4. Тешиб утилган коррозияланиш.

  5. Кристаллараро коррозияланиш (1ж-расм). Котишмалардаги кичик кристал доналари чегараларида руй берадиган емирилиш жараёнлари.

  6. “Сирт ости” коррозияланиш (1з-расм). Металлнинг сиртида бошланиб кейинчалик металл сирти остида кенгайиб кетадиган емирилиш.

  7. “Пичокли” (кесимли) коррозияланиш (1и-расм). Пайвандланган металлар сиртида (чегарасида) содир буладиган емирилиш жараёни.

Юкоридагиларга кушимсча сифатида яна куйидагиларни келтириш мумкин:
а) “Водородли ёрилиш” (водород таъсирида муртлашув) - металл таркибига водород газининг сингиши сабабли металларнинг емирилиши.
б) Эрозион - коррозион емирилиш - металл сиртини кирилиши, едирилиши туфайли содир буладиган емирилиш.
с) Гидроэрозион коррозия (кавитация) металл сиртида харакатланаётган суюкликнинг гидравлик босими ёки зарби ва агрессив мухит таъсирида юзага келадиган емирилиши жараёнлари.
Куриниб турибдики, коррозияланиш турлари хилма-хил булиб, уларнинг барчаси халк хужалиги учун катта зарар келтирилиши билан умумийлик хоссасига эга.
Коррозиядан келадиган зарар бевосита ва билвосита булиши мумкин.
Жихоз, асбоб ускуналарнинг коррозия туфайли ишдан чикиши, конструкцияларнинг бузилиши, кувурларнинг ёрилиши, бузилган жихозларнинг янгисига алмаштириш, коррозияга чидамли материаллар яратиш, коррозиядаги химоялаш билан боглик булган барча мехнат ва маблаг сарф харажатлари бевосита зарарларни ташкил этади.



Download 136 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish