Коррозия жараёнининг мохияти ва тезлиги


Юкори температурали шароитида



Download 0,65 Mb.
bet49/50
Sana23.02.2022
Hajmi0,65 Mb.
#164481
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   50
Bog'liq
маъруза коррозия

Юкори температурали шароитида
металларнинг коррозияси.
Нефть ва газ саноатида ишлатиладиган жихозлар ва ускуналарнинг юкори температурали шароитда коррозияланиши асосан иссиклик энергияси хосил килувчи курилмаларда содир булади.
Бу коррозияланиш асосан “илон изли” иситгичли печларда руй бериб , унинг характери ва тезлиги ишлатиладиган ёнилги ва металл жихозларнинг тури, табиати, таркибига боглик булади. Бундай максадда ишлатиладиган кенг таркалган ёнилгилар каторига: мазут, дистиллятлар, табиий газлар, тошкумир киради.
Юкори температурали коррозия ёкилгиларнинг ёниши натижасида хосил булувчи газлар (СО,СО2, Н2О, SO2, SO3,H2S,NО2) ва кулсимон колдиклар - минерал моддалар таъсирида юз беради. Бу моддаларнинг коррозион мухитдаги уртача микдори : азот ва унинг оксидлари (75 %), кислород 15 - 20 % , СО, СО2, Н2О биргаликда 10%, SO 2, SO3, Н2S, - 0,01 - 0,1% ни ташкил этади . Умуман бу шароитларни иккига ажратиш мумкин:
- Олтингугурт бирикмалари булмаган шароитида коррозияланиш очик хавода металларнинг емирилиши сингари булиб, аксарият холларда металл сиртида юпка оксид пардасининг хосил булиши умумий холда коррозияни секинлаштиради. Бу жараёнларнинг тезлиги кислород молекулаларнинг ва металл ионларининг оксид парда оркали диффузияланишига боглик булади.
- Олтингугурт бирикмалари булган шароитда коррозияланиш тезлиги юкори булади. 540 0с гача хароратда ишлайдиган жихозларнинг SO2, SO3 таъсирида емирилиши унчалик катта булмай, ундан юкори хароратда температуранинг оритиши SO2 таъсирида емирилишни кучайтиради. 7600с да углеродли ва кам легирланган пулатларнинг коррозияси хаводаги емрилишдан икки баравар тез содир булиб, SO3 таъсиридаги коррозияланиш SO2 таъсиридагига нисбатан шиддатли кечади.
SO2, SO3, СО2 ва сув буглари хосил булган шароитдаги коорозияланиш айникса ховфлидир. Таркибида олтингугурт куп саклаган ёнилги ( енгил дистиллят ёнилгилар ) нинг ёниш махсулотлари шундай агрессив мухит хосил килади. Олтингугурти куп ёнилгиларнинг ёниш махсулотлари таъсирига таркибида никель куп саклаган котишмалар чидамсиздир. Масалан, 08 х 18н10 Т ва Х 23 Н18 аустенитли пулатлар 8000с да 100 соат давомида таркибида 0,31, 0,41 ва 0,96% S булган дистиллят ёнилгиси махсулотлари таъсирида 0,79 ; 0,87 ва 1,04 мг/м2 хамда 0,49 ; 0,61 ва 0,70 мг/м2 масса узгаришига учраган. Енилги махсулотлари таркибида SO2 микдорининг ортиши билан коррозия тезлиги ортиб боришининг сабаби металл сиритида SO2 нинг диффузиясига имконият берадиган FeS df Ni2S3 таркибли сульфид каватларнинг хосил булишидир.
Юкори температурали шароитда газ коррозиясининг руй беришига ёнилги ёниш режимининг бузилиши (хаво ; ёнилги нисбати ) хам сабаб булади, чунки етарли кислород булмаган шароитда (2%дан 0,2%га етганда) водород сульфид гази хосил куп (0,013дан 0,066% гача) булади. Унинг таъсирида металларнинг очик сирти хам кул остидаги кисми хам коррозияланади. Печларнинг алангани кайтарадиган “экран” (тусик)лари, ички кисми сиртида турли догсимон емирилишлар шундай юзага келади. Кислород микдорининг ёнувчи аралашмада камлиги металл сиритида вадород сульфид таъсирини кучайтирувчи металл сиртида водород сульфид таъсирини кучайтирувчи “курум кавати” хосил килиб, ( масалан , 12Х1МФ пулат) металлар , емирилишини янада оширади .
Таркибида S, Na, V саклаган мазут асосидаги енилгилар ениш махсулотлари таъсирида коррозия кулсимон колдиклар таъсирида руй беради . Бу коррозия тури купгина V ва Na саклаган енилгилар ишлатилганда (ванадийли коррозия ) содир булади. Бу коррозиянинг асосий сабабчиси ёниш натижасида хосил булган V2 O 5нинг темир ва унинг оксиди билан таъсирлашувидир : 3V2O5 + 4Fe 3V2O3+2Fe2O3

V205+ Fe2O3 FeVO4 хосил булган ванадий (II) оксиди ёниш жараёнидаги кислород таъсирида ; 4 V2O3 + 3O2 2V2O5 кайтадан агрессив мухит хосил килади.


Мазут ёнилгиларининг коррозияловчи ёниш махсулотлари каторига натрий сульфат хам киради. Унинг таъсирида металл сульфидли - оксидловчи (Fe3O4 + FeS) коррозияланишга учрайди , унинг тезлиги коррозия мухитда SO3 микдори ортиши билан ортади. Бунда куйидаги узгаришлар юз беради:
3Na2SO4 + 3 SO3 + Fe2O3 2Na3Fe (SO4) 3

10Fe + 2Na3Fe(SO4) 3 3 Fe3 O4 + FeS + Na2SO4


Ениш махсулотлари таркибида V2О5 ва Na2SO4 нинг биргаликда хосил булиши коррозияланишни жуда тезлаштириб юборади . Шу сабабли нефть ёнилгиларнинг коррозион активлиги V/Na нисбати билан бахоланади.V/Na =13/1 яъни 87% V2 O5 ва 13 % Na2 SO4 булганда коррозион агрессивлик юкори кийматга етади. Бу коррозияланишга алюминий билан легирланган пулатлар кам учрайди. Сульфидли - оксидли коррозияланишга хром билан легирланган пулатлар чидамли булади .





Download 0,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish