Корпоратив бошқарув органлари фаолиятини такомиллаштиришда акциядорлик жамиятларининг роли



Download 23,35 Kb.
Sana22.02.2022
Hajmi23,35 Kb.
#87116
Bog'liq
Saidov F.F.


КОРПОРАТИВ БОШҚАРУВ ОРГАНЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШДА АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТЛАРИНИНГ РОЛИ
Саидов Фаррух Фахриддинович
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ ассистенти,
Тошкент Молия институти мустақил тадқиқотчиси.

Республикамизда бугунги кунда амалга оширилаѐтган иқтисодий ислоҳотларнинг туб негизи акциядорлик жамиятларининг фаолиятини самарали, замонавий жахон стандартларии ва усулларини қўллаш орқали ҳамда унинг олдига қўйилган асосий функция ва вазифаларини мувоффоқиятли бажаришга қодир бошқарув тизимини таъминлашдан иборатдир. Бу борада бугунги куннинг долзарб вазифаларидан бири бу мамлакатмизни ривожлантиришнинг 2017-2021 йилларга мулжалланган Характлар стратегиясиниг учинчи устувор йўналишида:корпоратив бошқарувининг замонавий стандартлар ва усулларни жорий этиш, корхонларни стратегик бошқаришда акциядорларнинг ролини кучайтириш1 вазифалари белгиланганлигидир. Шундай экан бугунги кунда акциядорлик жамиятларининг фаолиятини бошқаришга замоновий стандартлар ва усулларни жорий қилиш мақсадга мувофиқ бўлади.


Бугунги кунда аксарият акциядорлик жамиятларида бошқарув тизимининг асосий вазифаси – кузатув кенгаши составини, ижроий оргнлари раҳбарларни тайинлаш, сўнгра уларнинг фаолиятини назорат қилиш, агарда ўз вазифаларини уддалай олишмаса, уларни ишдан бўшатиш билан чегараланиб қолмоқда. Одатда, акциядорлик жамиятининг Кузатув кенгаши ҳам, акциядорлари ҳам бошқарув томонидан амалга оширилаѐтган стратегия хусусида ўз фикрларини бошқарув таназзулга учрагандан сўнггина баѐн қилиш холатлари учраб туради. Ваҳоланки, акциядорлик жамиятлари стратегиясини белгилаб бериш ва унга эришиш тактикасини амалга оширишда фақат бошқарувнинг эмас, балки акциядорларнинг ҳам Кузатув кенгаши орқали бу жараѐнга раҳбарлик қилишлари, тегишли аҳбортларни ўз вақтида олиш, бошқарув жараѐнида қатнашиш талаб этилади. Бошқарувнинг ушбу моделининг муаммоси шундаки, бу усулда бошқарилувчи акциядорлик жамиятларида юз берувчи корпоратив муваффақиятсизликлар кетма-кет қабул қилинган нотўғри қарорлар натижаси бўлиб, асло бир бошқарувчининг айби саналмаслиги керак. Бу модел инсон омили таъсири остида бир киши ѐки гуруҳ хатоларининг такрорланишига имкон яратиб, охир-оқибат таназзулга сабаб бўлиши мумкин.
Бундай салбий ҳолатдан чиқиб кетишнинг асосий йўли акциядорлик тижорат банклари бошқарувида Кузатув кенгашларининг ролини, унинг составини қайта кўриб чиқиш, тегишли мутахассилик ва юқори даражадаги иш тажрибасига эга бўлган, акциядорлик жамиятини яхши биладиган, молиявий соҳада тажрибага эга бўлган, Кузатув кенгаши мажлисларида эътибор ўтмишдаги натижаларга эмас, балки истиқболдаги стратегияларни белгилаб олишга қодир бўлган, акциядорлар, инвесторлар ва бошқа манффатдор томонларнинг акциядорлик жамиятларпи тўғрисидаги ахборот олиш имконияти чегараланмайдиган, бошқарув жараѐнларига замонавий жахон стандартлари ва уссуларни жорий қилаоладиган кенгаш таркибини шакллантириш керак бўлади. Бунда албатта кузатув кенгаши аъзоларининг меҳнатини рағбатлантириш, жамият акциялари қийматининг ўсишини тахминлаш, Бошқарув, Кузатув кенгаши аъзолари ва акциядорлари ўртасида бевосита самарали муносабатларни йўлга қўйиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Мамлакатимизда фаолият кўрсатаѐтган акциядорлик тижорат банкларида Кузатув кенгашиниг иш фаолиятини мустаҳкамлаш корпоратив бошқарувни такомиллаштиришнинг муҳим бўғинларидан ҳисобланиб, хорижий ва махаллий инвестицияларни жалб этишга ва банкнинг иннвеситицион жозибадорлик даражсини янада оширишга кенг имкониятлар яратади. Бунга эришиш учун қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратиш лозим деб ўйлаймиз:
1. Акциядорлик тижорат банкларининг устав ва Низомларига тегишли тартибда, амлдаги қонунчиликлар асосида ўзгартириш киритиш орқали Кузатув кенгаши ролини ошириш ва унинг аъзоларининг самарали ишлашини таъминловчи механизмни яратиш зарур.
2. Корпоратив бошқарув муаммоларига ихтисослашган хорижий ва маҳаллий нодавлат институтлари ва ташкилотлар салоҳиятидан фойдаланган ҳолда Кузатув кенгаши ва мустақил Кузатув кенгаши аъзолари фаолиятининг энг яхши томонларини (илғор услубиѐтларини) амалиѐтга жорий этиш лозимдир.
3. Илғор хорижий мамлакатлар тажрибаси ва республикадаги корпоратив бошқарувнингмавжуд амалиѐтини ўз ичига олувчи акциядорлик тижорат банкларининг Кузатув кенгаши фаолиятининг Миллий андозасини ишлаб чиқиш зарурдир. Ушбу андоза қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
–.Кузатув кенгашининг самарали фаолияти асосларинитакомиллаштиришни (кузатув кенгашининг таркиби, мустақил кузатув кенгашининг аъзоларини жорий қилиш, кенгаш составида хотин-қизлар хиссасини ошириш ва уларнинг роли, ваколатлари ва мажбуриятлари);
–.Кузатув кенгаши аъзоларининг ҳуқуқий бурчлари, масъулиятлари ва хар қандай қарорлар қабул қилишда жавобгарликларини янада оширишни;
–.Кузатув кенгаши вазифалари ва уларнинг мувафаққиятли фаолияти характерловчи кўрсаткичларини белгилашни ва энг асосийси кенгаш корпоратив бошқарувнинг ИҲРТ (ОЭСР) ташкилоти томонидан 2015 йилда G20 мамлакатлар учун ишлаб чиқилган ва тавсия этилаѐтган корпоратив бошқарувнинг 6 тамойилларига қаттиқ амал қилишни;
–.Кузатув кенгаши аъзоларининг билими ва касбий маҳоратларини белгилаш ва зарурияти билан уларнинг малакасини доимо ошириб боришни хамда уларнинг меҳнатини моддий жиҳатидан раҳбатлантирилиши назарда тутилиши хамда Кузатув кенгаши аъзолари составига хорижий мамлакатлар комапнияларидан экспертлар ва менежерларни жалб қилишни назарда тутиши керак бўлади.
Тадқиқотларнинг кўрсатишича, мамлакат ишбилармон доиралари томонидан мустақил Кузатув кенгаши аъзолари фаолияти корпоратив бошқарувни яхшилашга хизмат қилувчи асосий омиллардан бири сифатида баҳоланмоқда. Шунингдек, уларнинг фаолиятига инвесторларнинг ҳам ишончи ортиб бораѐтганлигини кузатиш мумкин. Ушбу мулоҳазалардан келиб чиққан ҳолда, мамлакатимиз бизнес муҳити корпоратив бошқарувида мустақил Кузатув кенгаши аъзолари фаолияти амалиѐтини самарали жорий этишни таъминлаш учун қуйидаги масалаларни ҳал қилиш лозим деб ўйлаймиз:
–.Республика акциядорлик тижорат банклари бошқарув органларида мустақил Кузатув кенгаши аъзолари фаолиятини кенгайтириш мақсадида ишбилармон доиралар билан нодавлат профессионал институтларнинг ўзаро алоқасини мустаҳкамлаш. Бунинг учун бундай институтлар фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш лозим;
–.халқаро тажрибалар ва Ўзбекистоннинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда, Кузатув кенгаши мустақил аъзоларининг касбий фаолияти тўғрисидаги Кодексини ишлаб чиқиш муҳимдир. Ушбу кодекс, энг аввало, мустақил Кузатув кенгаши аъзолари фаолияти самарадорлигини таъминлашга, мустақил аъзоларни ким томонидан тавсия этилиши, аъзоларнинг юқори даражада касбий маҳорат ва этикани шакллантиришга қаратилиши керак;
–.мустақил Кузатув кенгаши аъзоларига маслаҳат хизматини кўрсатиш, ўқитиш ва сертификат беришни ташкил қилиш керак;
–.кенг жамоатчилик онгида мустақил Кузатув кенгаши аъзолари фаолияти ва унинг корпоратив бошқарувдаги роли тўғрисидаги тушунчани шакллантириш лозимдир.



1 Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича харакатлар стратегияси тўғрисидаги 07.02.2017 йилдаги 4947 – сонли Фармони

Download 23,35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish