Коронавирус пандемиясининг ўзбекистон иқтисодига таъсири тугалов Ҳожиакбар Шухрат ўғли



Download 18,67 Kb.
bet1/2
Sana30.11.2022
Hajmi18,67 Kb.
#875282
  1   2
Bog'liq
Тезис2


КОРОНАВИРУС ПАНДЕМИЯСИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН ИҚТИСОДИГА ТАЪСИРИ


Тугалов Ҳожиакбар Шухрат ўғли,
Молия ва молиявий технологиялари” йўналиши талабаси Тошкент Давлат Иқтисодиёт Университети.


Ҳозирда бутун дунёда кенг тарқалиб кетаётган эпидемия барча мамалакатларни иқти одий ижтимоий ҳолатига салбий таъсир кўрастибгина қолмай кўпгина давлатларни танг аҳволга солмоқда. Янги касаллик келтириб чиқарадиган зараркунанда корона вируслар туркумига киради, уларнинг бундай ном олишига микроскопда кўриш вақтида айлана кўриниши тожни эслатиб юборади. Аввалги коронавирусларнинг штамларининг суратлари АҚШ юқумли касаликлар ва аллергия миллий институти томонидан эълон қилинган. 2019 йил 31 декабрда Хитойнинг Ухан шаҳрида номаълум турга мансуб пневмания касаллиги пайдо бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Касалликка чалинганлар даставвал денгиз маҳсулотлари сотиладиган маҳаллий бозорда ишлайдиган одамлар эди. Бундан келиб чиқадики вирус одам ларга дастлаб денгиз маҳсулотларидан ўтгани, сўнг эса ҳаводан, масалан, оддий ютал ёки аксириш орқали юқтириш жуда осонлиги аниқланди. Жорий йилнинг 7 январида ХХРда пневмонияни янги COVID-2019 коронавируси келтириб чиқаргани аниқланган бўлса шундан кейин 20 январда эса шифокорлар ви руснинг одамдан одамга юқуш хусусиятига эга эканлигини маълум қилди [1]. Аммо бу вируснинг келиб чиқиши ҳақида бошқа бир назариялар ҳам мавжуд бўлиб бу ҳақида Мериленд университети олими Меттию Фримен “Бу вирус одамларга ҳар ҳолда кўршапалаклардан юққан, аммо ҳозир туяларга ҳам ўтган. Бу коронавирус ларнинг ҳайвондан инсонга ўтиш хусусияти мавжуд”, дея фикр билдрган. Дастлаб Япония, АҚШ, Канада, Австралия, Жанубий Корея, Сингапур, Таиланд Малазияда бу вирус тарқалган ва бу вирусга чалинган беморлар кузатилган. Аммо ҳозирда бу вирус дунёни кенг миқёсда қамраб олди ва энг кўп касалга чалинган давлатлар бўйича АҚШ, Буюк Биритания ҳозирда олдинги сафларда турибди. Афсуски, коронавирус Ўзбекистонга ҳам кириб келди. Ташвиқот, тарғибот ишларига қарамай вирус юртимизда кириб келди. Дастлаб Францияда бўлиб қайтган бир нафар Ўзбекистон фуқоросида COVID -19 коронавирус инфекцияси аниқ -лангани хабар қилинди. Кейинчалик эса бу вирус занжирдек тарқала бошлади. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 18 март куни маҳалла ва оила масаларига бағишланган видеоселектор йиғилишининг бошида коронавирус муаммосига тўхталиб ўтди ва коронавирус билан боғлиқ вазият бўйича халққа мурожат қилди [2]. Мурожаатнома мазмуни эпедемиянинг дунё бўйича тарқалётгани ва бу пан димиянинг юртимизда кириб келганини афсус билан гапирдилар. Бундан ташқари мурожаатномада бир қатор масалалар билан биргаликда пандемиянинг бутун дунё мамлакатлари қатори бизнинг ҳам иқтидиётимизга салбий таъсири бўлиши таббиийлигини, нефт нархининг кески н пасайганлиги оқибатида газ экспор-ти тушумларининг қисқаришини, Хорижий ҳамкорларимизнинг миллий валюталари қадрсизланиши республикамизда ҳам валюта тушумини камайтириши ҳақида ва Хорижий турустлар сони ва тушум миқдори камайиши бу эса ички маҳсулот ва экспорт ҳажмига таъсир қилишиҳақида алоҳида такидлаб ўтилди. Коронавируснинг юртимиз бўйлаб кенг тарқалишини олдини олиш мақсадида хукуматимиз томонидан кўплаб чора тадбирлар амалга оширилмоқда.Юртимиз бўйлаб қатъий карантин эълон қилинди, кредит ва бошқа тўловларнинг муддатини чўзиш бу борада Тошкент ҳокимининг ижара берувчларга мурожа атларида “куч бирликда”-лигини такидлаган ҳолда бугун бир бўлиб жип слашишга чақирди ва ижара берувчиларнинг синовли кунларда ижарачиларни тушунишга ва сабрли бўлишга чақиради. Президентимиз-нинг коронавируснинг иқтисодиётга салбий таъсири ва глобал инқирозни юмшатиш бўйича фармони ҳам имзоланди. Жаҳон миқёсида коронвирус инфекцияси тарқалишига қарши курашда, шу жумладан, инсонларнинг ҳаракатланишига чекловлар киритиш ва корхоналар фаолиятини тўхтатиш орқали мисли кўрилмаган чоралар кўрилмоқда. Бу эса энг йирик иқтисодга эга мамалакатларда ишлаб чиқариш ва истеъмол ҳажмининг кескин қисқариши, глобал ишлаб чиқариш занжирлари ва савдо алоқаларининг издан чиқиши, дунё молия бозорларида хомашё товарлари нархининг пасайишини келтириб чиқарди. Глобал иқтисодиёт тизимининг бир қисми бўлган Ўзбекистон иқтисодиётига ҳам мазкур омиллар таъсир қилмоқда, бу эса ушбу ҳолатнинг салбий таъсирини юмшатиш бўйича самарали олдини олувчи чораларни кўришни талаб қилади. Президентимиз аҳоли даромадининг кескин камайиб кетишини олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузурида юр идик шахс ташкил қилмаган ҳолда, 10 трлн сўм миқдордаги инқирозга қарши кураш жамғармаси ташкил қилиштўғрисида қарор қабул қилди.Бу албатта юртбошимизнинг халқига бефарқ эмаслиги уларнинг ҳаёти, тинчлиги ва соғ лигига жонкуярлигидан далолат беради. Бундан Ўзбекистонлик ва ҳозирда АҚШнинг Висконсин университети докторанти, иқтисодчи Бекзод Ҳошимов “ MFactor”лойиҳаси меҳмони бўлиб, ва бу лойиҳада коронавирус пандемияси ва карантин чораларининг иқтисодга таъсир ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди. Бекзод Ҳошимов: “инқироздан чиқиш учун одамларга ҳукумат томонидан пул тарқатилиши иқтисодий занжир қайта жонланишига олиб келади,” дея фикр билдирган [3]. Унинг фикрига кўра жорий иқтисодий инқироздаги тўғри иқтисодий сиёсат икки мақсадда эга бўлиши керак. Биринчиси, ҳозирги вақтда қийналиб қолган инсонларнинг чиқиб кетишга ёрдам бериш, оддий қилиб айтганда қ ийналган қатламга пул тарқатиш. Инсонларнинг ўлиб кетмаслиги ёки оғир молиявий аҳволига тушиб кетмаслигини таъминлашимиз керак. Бекзод Ҳошимовнинг фикрига изоҳ сифати бизнинг юртимизда кам таминланган ва ижтимоий -иқтисодий ёрдамга муҳтож аҳоли учун шароитлар яратиган бўлиб уларнинг ахволини енгиллаштириш мақсадида ҳукуматимиз бошчилигида ва кўнгиллилардан тузулган гуруҳлар бу савобли ишларни аммалга оширмоқда. Иккинчиси, жами иқтисодиёт ўсиб кетишини таминлаш керак. Яъни, кўп мамлакатлар қўллаётган методлардан бири – ўз халқига пул тарқатиш. Агар ҳукумат одамларга пул тарқатса, улар олган пулни харажат қилади. Уларнинг харажат қилганалари натижасида иқтисод ҳам ўз ўрнига тушиб кетади. Оддий қилиб айтадиган бўлсак карантин тугаганда ҳам одамларда пул бўламаса ҳеч нарса сотиб ололмайди бу эса совдагарлар сонининг камайиб кетишига олиб келиши мумкин каби фикрларни билдирган ва шу билан бирга у давлатнинг ком панияларга сармоя ажиратиш фикрини тўғри эмас дея ҳисоблайди. Ҳозирда АҚШ ҳам бу фикрда. Мисол сифатида АҚШ, Япония, Сингапур каби мамлакатларда инқироз туфайли аҳоли қўлига маълум миқдорда пул берилмоқда.Аввалроқ, Жаҳон банки 2020 йил Ўзбекистон иқтисодиётида сўнгги 25 йилликдаги энг паст ўсиш суръати қайд этилишини прогноз қилганди. Аммо пандимия сабаб юз бериши мумкин бўлган инқироз умид қиламизки юртимизда оғир ва қийинчилик билан ўтмайди. Сабаби, юртимизда касаллар сони катта миқдорни ташкил этмаслиги ва илк касаллик аломатлари учраган вақтдан кучли тартиб ўрнатилганлиги, шу билан бирга берилаётган кўмак ва ёрдамларнинг ҳам ҳисобга олишимиз жоиз. Бунга ёрқин мисол сифатида, Ислом тараққиёт банки пандемияга қарши куршда Ўзбекистонга ёрдам беришидир. Бу ҳақида инвестициялар ва ташки савдо вазирлиги расмий маълумот берган. Умуман олганда, пандемия якунида Ўзбекистон иқтисодиётида қуйидаги салбий ҳолат лар кузатилиши мумкин: – Тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг сустлашуви натижасида бозор активлигининг пасайиши.
– Иқтисотда ишсизлик сонини ортиши ва аҳоли даромадларини пасайиши.
– АҚШ долларининг сўмга нисбатан айирбошлаш курсини ўсиши.
– Давлат қарзларини ортиб кетиши натижасида солиқ юкини оширилиши.
– Импорт ҳажмини ортиши ҳисобига ташқи савдо балансининг салбий салдоси.
– Бу ҳолатлар натижасида ЯИМнинг олдинги йилларга нисбатан пасайиши.
Хулоса сифатида айтиб ўтиш керакки ҳозирги синовли ва қийин кунлардан ўтар эканмиз, буни ортиқча ваҳимасиз шу билан биргаликда масулиятсиз ҳам бўлмай жипсликда ўтказишимиз керак. Ҳукуматимизни бу оғир вазиятга қарамай имкон қадар қилаётган шароитлар ва қатъий талабларини ҳурмат қилайлик чунки буларнинг барчаси бизнинг, сизнинг, оиламиз, яқинларимиз соғлиги ва хавсизлиги учундир. Коронавируснинг энг оғир дамларини ўтказган ва ҳозирда ахволни яхшилашга эришаётган Хитой халқи бутун дунёга мурожат қилиб, ҳаммани уйда қолишни ва карантин қоидаларига амал қилишга чақирмоқда. Аслида ҳам уйда қолиш ва карантин қоидаларига риоя қилиш ҳозирги вақтдаги энг тўғри йўлдир. Биргина кичик эътиборсиз лик оқибатида ўзимиз ва бошқа инсонларни ҳаётига хавф уйғотишимиз мумкин.

Download 18,67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish