1.2 Корхонада молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (МҲХС) ни жорий этиш зарурияти
Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида халқаро ҳисоб тизими тараққий эттирилишида бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартлари (БҲХС) муҳим ўрин тутади. БҲХСлар мамлакатлар ортасидаги ҳамкорликни, жумладан иқтисодий муносабатларни ривожлантириш ва мамлакатларда инвестицион муҳитни яхшилашда муҳим восита сифатида хизмат қилмоқда. Шунинг учун ҳам кун сайин халқаро стандартларни этироф этувчи мамлакатлар сони ошиб бормоқда. Озбекистон Республикаси ҳам БҲХСга отишнинг озига хос ёлини танлади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 24 апрелдаги ПФ-4720-сонли Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тогрисидаги Фармонига асосан, 2015-2018 йилларда барча акциядорлик жамиятлари йиллик молиявий ҳисоботни нашр этиши ва Халқаро аудит стандартлари ҳамда Халқаро молиявий ҳисобот стандартларига мувофиқ ташқи аудитни отказиши ва акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш комиссияси 2015 йилнинг 1 июлига қадар акциядорлик жамиятларининг йиллик молиявий ҳисоботини халқаро стандартларга мувофиқ нашр этиш жадвалини тасдиқланиши лозимлиги белгиланган.
Бундан сонг, Озбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 21 декабрдаги ПҚ-2454-сонли Акциядорлик жамиятларига хорижий инвестицияларни жалб қилиш борасидаги қошимча чора-тадбирлар тогрисидаги Қарорига асосан, акциядорлик жамиятларининг устав капиталига 15 фоиздан кам болмаган миқдорда хорижий инвесторларнинг улуши жалб қилиниши лозимлиги белгиланган.
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, акциядорлик жамиятларида молиявий ҳисоботни тузиш ва тақдим этиш молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари асосида тузилишига тогри келади. Чунки, ундан хорижий инвесторлар акциядорлик жамиятларининг молиявийвий ҳисоботларини тогридан тогри тушунишига ва ишонч ҳосил қилиш лозимлигига эришади.
---
Мулкчилик ва тармоқ шаклидан қатъий назар, барча хўжалик юритувчи субъектларда молиявий ҳисоботларини миллий стандартлардан халқаро стандартлар асосида тузиш муҳим ҳисобланиб, халқаро стандартлар асосида тузилган молиявий ҳисоботларни хорижий инвесторлар томонидан танишиш имкониятига эга бўлиши ва ўзининг сармоясини киритиш бўйича энгилликлар туғдиради.
Бухгалтерия ҳисоби маълум бир хўжалик юритувчи субъект тўғрисида молиявий маълумотларни аниқлаш, қайта ишлаш ва молиявий ҳисобот шаклида фаолият юритувчи субъектнинг молиявий ҳолатига қизиқувчи фойдаланувчиларга маълумотни етказиб беришни амалга оширадиган ахборот тизимдир. Бухгалтериянинг мақсади турли фойдаланувчиларни маълумотга бўлган эҳтиёжини, ушбу маълумотни олиш учун энг кам сарф-харажатлар билан қондиришдир. Ўз-ўзидан маълумки қарорларни қабул қилиш учун ахборот тизимдан фойдаланиш натижасида олиниши мумкин бўлган иқтисодий нафлар ушбу тизимга кетган харажатлардан устун бўлиши лозим.
Демак, молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари предмети бўлиб, халқаро стандартлар асосида пул ифодасида акс эттириладиган хўжалик маблағлари, шу маблағлар манбалари, уларнинг хўжалик фаолияти ва молиявий натижалари бўлиб ҳисобланади.
_____
Фойдаланувчилар ва уларнинг ахборотга оид талаблари:
Бухгалтерия ҳисоби фойдаланувчилар томонидан фойдаланиладиган молиявий маълумот ҳажми ва тавсифи билан боғлиқ;
Маълумот фойдаланувчилари икки гуруҳга бўлиниши мумкин: ички фойдаланувчилар, яъни корхона бошқарувчилари; ташқи фойдаланувчилар, яъни корхонадан ташаридагилар.
Ўз навбатида бухгалтерия маълумотидан фойдаланувчиларнинг ушбу гурухларини фойдаланувчиларнинг қуйидаги туркумларига ажратиш мумкин:
- корхонани бошқарувчилар;
- субъектдан ташқарида бўлиб, унда бевосита молиявий манфаатга эга бўлганлар;
- субъект фаолиятида билвосита молиявий манфаатга эга бўлганлар.
- Субъектдан ташқарида бўлиб, унда бевосита молиявий манфаатга эга бўлганларга қуйидагилар киради:
- Мавжуд ва бўлғуси инвесторлар;
- Мавжуд ва бўлғуси кредиторлар;
- Харидорлар.
- Субъект фаолиятида билвосита молиявий манфаатга ега бўлганларга қуйидагилар киради:
- Солиқ органлари;
- Тартибга солувчи органлар;
- Статистик органлар;
- Бошқа гуруҳлар (аудиторлар, маслаҳатчилар, истеъмолчилар гурухлари ва
Молиявий ҳисоботни тайёрлаш учун фойдаланиладиган бухгалтерия тамойилларини халқаро миқёсида бир шаклга келтириш мақсадида Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартлари бўйича Қўмитаси (МҲХСҚ) тузилган. Ушбу Қўмита томонидан Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (МҲХС) ишлаб чиқилиб чоп этилган ва ҳамма жойларда тадбиқ этиш ва риоя қилиш учун тавсия этилгандир.
Молиявий ҳисоботни тақдим этиш каби МҲХСнинг асосий мақсадига эришиш учун қуйидагилар белгиланиши керак
- вазифаларни эчиш учун талаб этиладиган молиявий маълумот;
- ахборот тизимини тузиш тамойиллари;
- молиявий ҳисобот элементлари.
Молиявий ҳисоботнинг мақсади молиявий аҳвол, фаолият натижалари ва молиявий аҳволдаги ўзгаришлар ҳақида маълумот тақцим этишдан иборатдир. Ушбу маълумот кенг доирадаги фойдаланувчиларга қарорларни қабул қилиш учун зарурдир.
Молиявий ҳисобот фойдаланувчилар томонидан қабул қилинадиган иқтисодий қарорлар, корхонани пул маблағлари ва уларни эквивалентларини яратиш ва кўпайтириш, шунингдек бу жараённи барқарорлиги ва ўз вақтида амалга оширилиши имкониятини баҳолашни талаб этади. Фойдаланувчилар, корхонанинг пул маблағлари ва уларни эквивалентларини яратиш қобилиятини баҳолаши учун, корхонанинг молиявий аҳволи, фаолият натижалари ва молиявий аҳволдаги ўзгаришларга ёъналтирилган маълумотларга эга бўлиши керак.
Молиявий аҳвол тўғрисидаги маълумот асосан бухгалтерия мувозанатида (мувозанат ҳисоботида) берилади. Корхона фаолиятининг натижалари ҳақида маълумот асосан фойда ва зарарлар тўгрисидаги ҳисоботда келтирилади. Молиявий аҳволдаги ўзгаришлар молиявий ҳисоботда алоҳида ўрин эгаллаган ҳисобот (хусусий капиталдаги ўзгаришлар) орқали кўрсатилади.
Молиявий ҳисоботнинг таркибий қисмлари бир-бири билан узвий боғлиқдир, чунки улар бир ҳил операциялар ва ҳодисаларни турли жавҳаларини акс эттиради. Ҳисоботнинг ҳар бир шакли бошқалардан фарқ қиладиган маълумотни беришига қарамасдан, ҳеч бири бир ашё яккаланиб қолмайди ва фойдаланувчилар учун муайян эҳтиёжларини акс эттирувчи керакли бўлган барча маълумотни етказиб бера олмайди. Масалан, фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисобот, мувозанат ва молиявий аҳволни ўзгариши ҳақидаги ҳисоботларнинг маълумотларисиз фойдаланса, корхонанинг молиявий натижалари ҳақида тўлиқ ахборотни бера олмайди.
Молиявий ҳисобот, шунингдек, иловаларни (тушунтириш хати), қўшимча материаллар ва бошка маълумотларни ўз ичига олади. Масалан, у мувозанат, фойда ва зарарлар моддалари ҳақида, фойдаланувчилар эҳтиёжларини қондирувчи, қўшимча маълумотни акс эттириши мумкин. У, корхонага таъсир этадиган таваккалчилик ва ноаниқликларни, шунингдек мувозанатда акс эттирилмаган ҳар қандай ресурслар ва
мажбуриятларни (фойдали қазилмалар заҳиралари каби) ёритиши мумкин. Географик ва саноат сегментлар, ва корхонага нархларни ўзгаришини таъсир этииш ҳақидаги маълумот ҳам қўшимча ахборот сифатида берилиши мумкин.
Белгиланган вазифаларни бажариш учун молиявий ҳисобот ҳисоблаш тамойили асосида тузилиши зарур. У ҳисобга олиш мезонларига мувофиқ даромадни қачон ҳисобга олиш ва уни қачон ҳисоботларда акс эттириш кераклигини белгилайди. Ҳисоблаш тамойилига мувофиқ, товарлар сотилишидан олинган даромад, харидор ушбу товарларнинг эгаси бўлганда, яъни эгалик қилиш хуқуқи билан боғлик бўлган барча таваккалчиликлар ва мукофотлар унга ўтган пайтда ҳисобга олинади. Сотувчи ўз мажбуриятларини бажармагунча, даромад ҳисобга олинмаслиги лозим.
Молиявий ҳисобот одатда корхона фаолият кўрсатади ва яқин келажакда фаолият кўрсатишни давом эттиради деган фараз асосида тузилади. Шундай қилиб, фараз қилинадики, корхона тугатилиши ёки ўз фаолияти кўламини аҳамиятли равишда қисқартириш ёхуд тугатишга оид нияти ҳам ёъқ ва бунга эҳтиёжи ҳам ёъқ. Агар бундай ният ёки зарурият пайдо бўлса, молиявий ҳисобот бошқа асосда тузилиши ва бу қўлланилаётган асос ёритилиши зарур.
Молиявий ҳисоботда тақдим эттирилган маълумотнинг асосий сифати, бу фойдаланувчилар томонидан тушунарли бўлишидадир. Бунда, фараз қилинадики, фойдаланувчилар хўжалик ва иқтисодий фаолият соҳасида, бухгалтерия ҳисоби соҳасида етарлича билимларга эга бўлиши, шунингдек талаб қилинадиган даражада қунт билан ҳаракат қилиш истаклари бўлиши лозим. Бироқ, мураккаб саволларга тааллуқли, фойдаланувчиларни иқтисодий қарорларни қабул қилиши учун ўринли бўлган маълумот, фақат маълум фойдаланувчилар томонидан тушуниш мураккаблиги сабабли чиқариб ташланиши мумкин эмас.
Фойдали бўлиш учун маълумот қарорлар қабул қилувчи фойдаланувчилар учун ўринли бўлиши керак. Фойдаланувчиларни иқтисодий қарорларига таъсир этиб, уларга ўтиб кетган, ҳозирги пайтда амалга ошириладиган ва келажакда бўладиган ҳодисаларни баҳолаш учун ёрдам берадиган ёки уларни тасдиқлайдиган ёхуд аввалги баҳоларни тузатиш имкониятини яратган маълумот ўринли деб ҳисобланади.
Маълумотнинг ўринлилигига унинг тавсифи ва муҳимлиги жиддий таъсир кўрсатади. Баъзи ҳолатларда фақат маълумот тавсифи унинг ўринлилигини аниқлаш учун етарли бўлмайди. Масалан, янги сегмент ҳақидаги маълумот, ҳисобот даврида ушбу янги сегмент томонидан эришилган натижалар муҳимлигидан қатъи назар таваккалчилик ва имкониятларни баҳолашга ўз таъсирини кўрсатиши мумкин.
Фойдали бўлиши учун маълумот шунингдек ишончли бўлиши керак. Маълумот агар унда аҳамиятли хато ёки билиб қилинган бузиб кўрсатишлар бўлмаса, фойдаланувчилар ушбу маълумотга ҳаққоният билан тақдим этилганлигига таяниши мумкин бўлса, ишончли деб ҳисобланади.
Фойдали бўлиши учун, маълумот хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий аҳволи, операциялар натижалари, пул маблағлари ҳаракати тўғрисида ҳаққоний ва холис тасаввур яратиши керак. Шундай килиб, масалан, мувозанат операциялар ва бошқа ҳодисаларни ва уларни амалга ошириш натижаси бўлган, тан олиш мезонларига жавоб берадиган компаниянинг активлари, мажбуриятлари ва капиталини ҳаққоний ва холис акс этгириши керак.
Агар ҳисоб-китоб ҳужжатларида ва молиявий ҳисоботда ахборот операциялар ва воқеаларнинг мазмунини ишончли даражада акс эттирса, бундай ахборот унинг ҳуқуқий шакли билангина эмас, балки моҳияти ва ҳақиқийлиги билан мувофиқ ҳолда ҳисобга олиниши ва тақдим этилиши зарур. Операциялар ва бошқа ҳодисаларнинг мазмуни уларнинг хуқуқий ёки белгиланган шаклига ҳар доим ҳам мувофиқ келмайди.
Молиявий ҳисоботда бериладиган ахборот ишончли бўлиши учун тахминлардан мустақил бўлиши лозим. Молиявий ҳисобот маълумотнинг танлаш ва такдим этиши билан қарорларни қабул қилинишига ёки олдиндан белгиланган натижа ёки якунга етишиш мақсадида фикрни шакллантиришга ўз таъсирини кўрсаца у бетараф деб ҳисобланиши мумкин эмас.
Қарорлар қабул қилишда эҳтиёткорлик қоидасига риоя қилиш активлар ва даромад қайтадан баҳоланмаслиги, мажбуриятлар ёки харажатлар эса етарлича баҳоланмаслигига ёъл қўймаслик мақсадида ноаниқлик шароитида баҳо чиқариш учун зарурдир.
Молиявий ҳисоботларнинг ишончлилигини таъминлаш мақсадида ахборот етарлича тўла ҳажмда тақдим этилиши керак.
Молиявий ахборот фойдали ва мазмунли бўлиши учун, бир ҳисобот давридаги ахборот бошқа ҳисобот давридагиси билан қиёсланадиган бўлиши керак. Фойдаланувчилар хўжалик юритувчи субъект молиявий ҳисоботни тайёрлашда фойдаланадиган ҳисоб-китоб сиёсатидан, ана шу сиёсатдаги барча ўзгаришлардан ва шундай ўзгаришларнинг натижаларидан хабардор бўлишлари лозим.
Ҳисобот даврида бўлган даромадлар билан харажатларнинг мувофиқлиги шуни англатадики, мазкур даврда ушбу ҳисобот давридаги даромадларни олишга асос бўлган харажатларгина акс эттирилади. Агар даромадлар билан харажатларнинг ўртасида бевосита боглиқликни ўрнатиш қийин бўлса, харажатлар бирои-бир тақсимлаш тизимига мувофиқ бир нечта ҳисобот даврлари ўртасида тақсимланади. Бу, масалан, бир неча йилга тақсимланадиган амортизация харажатларига тааллуқлидир.
Активлар ва мажбуриятларнинг ҳақиқий баҳолаш қоидаси шундан иборатки, уларнинг таннархи ёки сотиб олиш қиймати асосий баҳодир.
Стандартларда кўзда тутилган айрим ҳолларда ҳақиқий баҳо сотиб олиш қийматидан фарқ қилиши мумкин.
Ҳисоб сиёсати бир даврдан иккинчи даврга изчил ўтказилиб боради деб хдсобланади. Фойдаланувчилар хўжалик юри^увчи субъектнинг молиявий аҳволидаги ўзгартириш тамойилини белгилаш учун ҳар хил ҳисобот даврида уларнинг молиявий ҳисоботларини таққослаш имкониятига эга бўлишлари керак.
Ҳисобот ахборотининг асоссиз даражада кечиктирилиши билан у ўзининг иқтисодий аҳамиятини ёъқотади. Ахборотни ўз вақтида такдим этиш учун битимнинг ёки бошқа воқеанинг барча жиҳатлари маълум бўлгунга қадар ҳисоботга зарурат пайдо бўлиши мумкин, бу эса унинг ишончлилигини бузади.
Даромадлар ва харажатлар орасидаги мувозанат сифатга оид тавсиф эмас, аниқроғи тамойил бўйича чекловдир. Маълумотдан олинадиган наф унинг олиш учун сарфланган харажатлардан ошиқ бўлиши керак.
Амалиётда кўпинча сифат тавсифлари орасида мувозанат ёки ўзаро келишув
бўлиши керак. Бундан мақсад тавсифлар орасида тегишли мувофиқликка етишишдир. Турли шароитларда тавсифларни нисбий муҳимлиги - касбий мулоҳазанинг ишидир.
Молиявий ҳисобот операциялар ва бошқа ҳодисалар натижаларини, уларни кенг доирадаги умумий белгилари ва иқтисодий тавсифларига кўра тоифаларга бирлаштирган ҳолда акс эттиради. Ушбу кенг доирадаги тоифалар молиявий ҳисоботнинг элементлари деб аталади. Мувозанатдаги молиявий аҳволни ўлчаш билан бевосита боғлиқ элементлар - бу активлар, мажбуриятлар ва хусусий капицтдир. Фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботда фаолият натижаларини ўлчаш билан боғлиқ бўлган элементлари даромадлар, харажатлар, фойда ва зарарлардир.
Тан олиш - бу қуйида келтирилган элементларни тан олиш мезонига жавоб берадиган моддалардан бирини мувозанат ёки фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботга киритишдир. Тан олиш -моддани сўз билан ифодалаш ва унинг пул қийматида акс эттириш, шунингдек ушбу суммани мувозанат ва фойда ва зарарлар тўғрисидаги хдсоботда акс эттиришдир.
Елемент таърифига мос бўлган модда куйидаги мезонларга риоя қилинганда тан олиниши керак:
(а) модда билан боғланган ҳар қандай кугилаётган наф корхона томониданолинишиёкиёъқотилиши эҳтимоли мавжуд бўлиши керак,
(б) модда пул қийматида ўлчаш учун мақбул асосга эга бўлиши ва корхонаучунаҳамиятлибўлиши керак.
Ўлчаш ёки ҳисоблаш мезонлари тўртта микдорий кўрсаткичларга асосланади ва тегишли тартибда ҳисобга олинган моддалар тушунарлилиги, аҳамиятлилиги, ишончлилиги ва шунингдек, таққосланувчанлиги билан фарқ қилади деб фараз қилинади:
Елементнинг аниқланиши. Модда молиявий ҳисоботнинг элементи таърифига мос келиши лозим.
Ўлчанувчанлик. Модда аниқ ўлчаниши мумкин бўлган мос келувчи аломат (тавсиф)га эга.
Долзарблик. Моддада мавжуд бўлган маълумотлар фойдаланувчилар томонидан қабул қилинадиган қарорларга таъсир этишга қодир.
Ишочлилик. Моддада мавжуд бўлган маълумотлар ишончли, бетарафли ва текширишқобилиятига эга ҳисобланади.
Баҳолаш - бу молиявий ҳисоботда акс эттириладиган элементларни пул суммаларини аниқлаш, тан олиш ва мувозанат ҳамда фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботга киритиш жараёнидир. Бунинг учун баҳолашнинг муайян усулини танлаб олиш зарур.
Молиявий ҳисоботда бир қатор турлича усуллардан фойдаланилади. Бу усулларга қуйидагиларни киритиш мумкин:
Тарихий қиймати. Активлар, уларни сотиб олиш вақтида тўланган пул маблағлари ёки уларнинг эквивалентлари, ёхуд уларга таклиф этилган ҳаққоний қиймати бўйича ҳисобга олинади. Мажбуриятлар қарз мажбуриятнинг алмаштириш эвазига олинган тушум суммасида ҳисобга олинади, баъзи ҳолларда эса (масалан, фойда солиғи), ишларни одатий шароитини ҳисобга олган ҳолда, ушбу мажбуриятларни қайтариш учун керакли бўлган пул маблаглари ёки уларнинг эквивалентлари суммасида акс эттирилиши мумкин.
Тиклаш қиймати. Активлар, уларни сотиб олиш вақтида ҳозирги пайтда ҳудди шунга ўхшаш актив сотиб олингандаги тўланиши керак бўлган пул маблағлари ёки уларнинг эквивалентлари бўйича акс эттирилади. Мажбуриятлар, ҳозирги пайтда шу мажбуриятнинг қайтариши учун талаб этиладиган, пул маблағлари ва уларни эквивалентларини дисконтланмаган суммасида акс эттирилади.
Сотиш (қоплаш) қиймати. Активлар, уларни одатий шароитда сотиб олишда тўланиши зарур бўлган пул маблаглари ёки уларнинг эквивалентлари бўйича акс эттирилади. Мажбуриятлар, агар ҳозирги пайтда уларни қайтариши талаб этилса, тўланиши зарур бўлган пул маблағлари ва уларни эквивалентларини дисконтланмаган суммасида акс эттирилади.
Дисконтланган қиймат. Активлар, ишларни одатий тартибда юритилганини тахмин қилган такдирда, ушбу актив томонидан яратилиши мумкин бўлган пул маблағларининг бўлғуси соф келиб тушишипи дисконтланган суммаларида акс эттирилади. Мажбуриятлар, ишларни одатий тартибда юритилганини тахмин қилган такдирда ушбу мажбуриятларни қайтариш учун зарур бўлган пул маблағларининг бўлғуси соф камайишининг дисконтланган суммаларида акс эттирилади. Молиявий ҳисоботнинг тайёрлашда баҳолаш асоси сифатида корхоналар томонидан қабул қилинган энг кўп фойдаланиладиган баҳо - бу тарихий қиймат ҳисобланади. Одатда, у бошқа баҳолаш асослари билан биргаликда ишлатилади. Масалан, заҳиралар, одатда таннарх ёки соф сотиш баҳосидан энг паст баҳода ҳисобга олинади, бозорда айланиладиган қимматли қоғозлар уларнинг бозор нархида, нафақа мажбуриятлари эса уларнинг дисконтланган қиймати бўйича ҳисобга олинади.
(Тулдиринг кейин шуни мақола сифатида берса бўлади) Ma`lumotlar topdim ustoz !
Do'stlaringiz bilan baham: |