Капиталнинг ишлатилиши
Корхонанинг ишчи капитали уни ишлаб чиқаришда ишлатиш жараёнида доимий айланиш жараёни орқали характерланади. Корхона капиталининг айланиш жараёнига учта босқич тўғри келади.
Биринчи босқичда пул шаклидаги капитал операцион активга (айланма бўлмаган) инвестиция қилинади, шу билан ишлаб чиқариш шаклини яратади.
Иккинчи босқичда унумдор капитал маҳсулот ишлаб чиқариш жараёнида товар шаклига айланади (ишлаб чиқариш хизматлари шаклини қўшиб).
Учинчи босқичда товар капитали ишлаб чиқарган товар ва хизматлар сотиш чоралари бўйича пул капиталига айланади.
Корхона капитали айланишининг ўртача давомийлиги унинг айланиши (кун, ой, йил) даврларида характерлайди. Ундан ташқари, бу кўрсаткич кўриб чиқилаётган давр давомида айланишлар сони орқали ҳам акс эттирилиши мумкин.
Капитални шакллантириш тамойиллари
Корхона хўжалик фаолиятининг самарадорлик даражаси капиталининг мақсадга йўналтирилганлиги орқали аниқланади. Корхона капитали шаклланишининг асосий мақсади зарурий активларни сотиб олишга бўлган эҳтиёжни қондириш ва самарали ишлатиш шартини таъминлаш позициясида унинг тузилмаларини оптимизациялаш ҳисобланади. Бу мақсадларни ҳисобга олган ҳолда корхона капиталини шакллантириш қуйидаги тамойиллар орқали кўрилади:
Корхона хўжалик фаолиятини ривожи истиқболларини ҳисобга олиш. Капитал тузилиши ва ҳажмини шакллантириш жараёни корхона ишлашининг нафақат бошланғич босқичида, балки келгуси истиқболларда унинг хўжалик фаолиятини таъминлаш вазифаларига бўйсинади. Корхона капитали шаклланишининг ушбу истиқболлигини таъминлашга янги корхонани яратишда бизнес-режа лойиҳасини шакллантириш билан боғлиқ барча ҳисобларни қўшиш йўли орқали эришилади.
Жалб қилинаётган капитал ҳажмининг корхонанинг шаклланаётган активлари ҳажмига мослигини таъминлаш.
Корхона капиталига бўлган умумий эҳтиёж унинг айланма ва айланма бўлмаган активларига эҳтиёжга асосланади. Янги корхона яратиш учун зарурий ҳисобланган капиталнинг ушбу умумий эҳтиёжи харажатларининг икки гуруҳини ўз ичига олади:
Янги корхона яратиш бўйича энг олдинги харажатлар. Бу бизнес- режа ишлаб чиқиш ва бу тадқиқотлар билан боғлиқ буюмларни молиялаш учун зарурий катта бўлмаган молиявий маблағлар суммасини ўз ичига олади.
Бошловчи капитал корхона хўжалик фаолиятини бошлаши билан янги корхонанинг активларини бевосита шакллантириш учун мўлжалланган.
Янги яратилаётган корхонанинг капиталга бўлган умумий эҳтиёжини аниқлашда асосан икки усул қўлланилади:
Капиталга бўлган умумий эҳтиёжни ҳисоблашнинг тўғри усули янги яратилаётган корхонага хўжалик фаолиятини бошлаш учун зарурий активлар суммасини аниқлашга асосланган. Янги яратилаётган корхонанинг активларга бўлган эҳтиёжини ҳисоблаш уч вариант амалга оширилар экан (минимал зарурий сумма, ўртача ва максимал), у ҳолда у янги корхонанинг капиталга бўлган эҳтиёжини минималдан максимал чегарагача (дифференциялаш) ажратиш имконини беради.
Капиталга бўлган умумий эҳтиёжнинг ҳисобини эгри усули “капитал сиғдирувчи маҳсулот” кўрсаткичини ишлатишга асосланган.
Бу кўрсаткич ишлаб чиқарилган (ёки сотилган) маҳсулотнинг бирлигини ҳисоблашда қанча капитал ўлчами ишлатилишини аниқлаш учун ёрдам беради. У иқтисодиётнинг соҳалари ва соҳалар остидаги корхоналар орасида ишлатиладиган капиталнинг умумий суммасини (ўзлик ва қарз) ишлаб чиқарилган (сотилган) маҳсулотнинг умумий ҳажмига бўлиш орқали аниқланади. Бунда ишлатиладиган капиталнинг умумий суммаси кўрилаётган давр учун ўртача қилиб олинади.
Янги корхона яратиш учун капиталга бўлган умумий эҳтиёжни ҳисоблашнинг эгри усулини ишлатиш бизнес-режани ишлаб чиқишгача бўлган олдинги босқичлардагина амалга оширилади. Бу кўрсаткич капиталга бўлган эҳтиёжнинг яқинлаштирилган баҳосинигина беради. Чунки маҳсулотнинг соҳалараро капитал сиғувчанлик кўрсаткичи соҳа алоҳида омиллар таъсири остидаги корхоналар орасида сезиларли тебранади.
Шунинг учун бу ҳисоб усулини ишлатиб янги яратилаётган корхонанинг капиталга бўлган эҳтиёжининг янада аниқ баҳосини ҳисоблашда ўхшаш ҳаракатдаги корхонанинг маҳсулоти капитал сиғдирувчанлигининг кўрсаткичи ишлатилган ҳолатдагина олиш мумкин.
3. Ишлаш самарадорлиги позициясидан капитал тузилмаси оптималлигини таъминлаш. Корхона фаолиятининг охирги юқори натижаларини шакллантириш шарти сезиларли даражада ишлатилаётган капитал тузилишига боғлиқ (корхона ўз фаолияти жараёнида ишлатадиган ўзлик ва қарз молиявий ресурсларнинг нисбати). Капитал тузилмасини шакллантириш учун ҳар бир ташкилий қисмларининг хусусиятларини ҳисобга олиш билан узлуксиз боғлиқ. Фақат ўзлик капиталини ишлатаётган корхона юқори молиявий барқарорликка эга бўлади (унинг автономия коэффициенти бирга тенг), лекин ўзининг ривожланиш суръатларни чегаралайди (яъни яхши бозор коньюктураси даврида зарурий қўшимча активлар ҳажми билан таъминлай олмайди) ва қўйилган капиталга фойда ўсишининг молиявий имконияти ишлатилмайди.
қарз капитали қуйидаги ижобий хусусиятларни характерлайди:
1. Жалб этишнинг етарлича кенг имкониятлари, айниқса корхонанинг юқори кредит рейтингида, буюртмачининг кафолати ёки гарови мавжудлиги;
2. Хўжалик фаолияти ҳажмининг ўсиш суръатларини очишда ва активларни сезиларли кенгайтириш заруриятида молиявий нуфузнинг ошишини таъминлаш;
“Солиқ қалқони” самарасини таъминлаш ҳисобига ўзлик капитали билан таққосланганда жуда ҳам паст нархлар (фойдадан солиқ тўлашда солиққа тортиладиган базадан хизмат кўрс
атиш бўйича харажатларни чиқариш);
4. Молиявий рентабелликнинг ўсишини йиғиш имконияти (ўзлик капиталининг рентабеллик коэффициенти).
Шу билан бирга қарз капиталини ишлатиш қуйидаги камчиликларга эга:
1. Молиявий барқарорликни камайтириш таваккалчилигининг ошиши ва тўлов лаёқатини йўқотиш;
2. қарз капитали ҳисобига шаклланган активлар кам (барча тенг шартларда) фойда нормасини йиғишни жамғаради, бу барча шаклларда тўланган ссуда фоизларининг суммасини камайтиради (банк кредити учун, лизинг ставкаси учун фоизлар, облигациялар бўйича купон фоизлар, товар кредити учун вексель фоизлари ва бошқалар);
3. қарз капитали баҳосининг молиявий бозор конъюктураси тебранишига ўта боғлиқлилиги;
4. Жалб қилиш процессурасининг қийинлиги (айниқса катта ўлчамларда), чунки кредит ресурсларни тақдим этиш бошқа хўжалик юритувчи субъектларга (кредиторларга) боғлиқ бўлади, баъзи ҳолларда зарурий томонларнинг кафолати ёки гарови зарур бўлади (бунда суғурта компонентлари, банклар ёки хўжалик юритувчи субъектлар тақдим этадиган кафолатлар, қоидага биноан тўлов асосида).
Шундай қилиб, қарз капиталини ишлатувчи корхоналар ривожида жуда юқори молиявий нуфузга (қўйилма активлар ҳажмини шакллантириш ҳисобига) ва фаолиятнинг молиявий рентабеллигини ошириш имконига эга бўлади, аммо катта меъёрда молиявий таваккалчилик ёки банкротлик хавфи ортади (ишлатилаётган капиталнинг умумий суммасида қарз маблағларининг соф оғирлиги ўсиши меъёр бўйича ошиши).
4. Турли манбалардан капитални шакллантириш бўйича харажатларнинг минимумини таъминлаш. Капитал баҳосини бошқариш жараёнида бундай минимизация амалга оширилади. Бунинг механизми кейинги бўлимда атрофлича кўриб чиқилади.
5. Хўжалик фаолияти жараёнида капитални юқори самарали ишлатишни таъминлаш. Корхона учун қулай молиявий таваккалчилик даражасида ўзлик капиталнинг рентабеллик кўрсаткичини максимизациялаш йўли орқали бу жараён таъминланади
Адабиётлар:
Do'stlaringiz bilan baham: |