Корхона иқтисодиёти


- мавзу. Корхона фаолиятининг харажатлари, даромади ва рентабеллиги



Download 464,57 Kb.
bet74/88
Sana20.06.2022
Hajmi464,57 Kb.
#684342
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   88
Bog'liq
маъруза матни (0)

13- мавзу. Корхона фаолиятининг харажатлари, даромади ва рентабеллиги
Режа:
13.1. Харажатлар тушунчаси ва уларнинг иқтисодий мазмуни
13.2. Корхоналар харажатларининг таснифланиши
13.3. Корхона даромадлари ва фойдасининг шаклланиш манбалари
13.4. Корхона фойдасини кўпайтириш йўллари.
13.5. Рентабелликнинг моҳияти ва кўрсаткичлари
13.6. Корхона соф фойдасининг тақсимланиш тартиби
13.1. Харажатлар тушунчаси ва уларнинг иқтисодий мазмуни

Ишлаб чиқариш корхоналари фаолият юритиш жараёнида моддий ва пул харажатларини амалга оширишади. Харажат − фойда кўришнинг асосий шартидир. Тадбиркор фойда бермайдиган ишга харажат қилмайди. Бу аксиома.


“Харажат – сотувчининг товар ишлаб чиқариши учун зарур бўлган барча ишлари қиймати”24.
Корхонанинг умумий харажатлари ичида ишлаб чиқариш харажатлари энг катта салмоққа эга. Улар бўйича тўлиқ маълумотларга эга бўлиш − ишлаб чиқариш жараёнини самарали бошқаришнинг асосий омилларидан бири ҳисобланади. Шу сабабдан ҳам тадбиркорлар ишлаб чиқариш харажатлари тўғрисида тўла маълумотларга эга бўлмасдан туриб ишлаб чиқаришни ташкил қилишмайди.
Маҳсулот (иш, хизмат) таннархини арзонлаштириш − жонли меҳнат ҳамда буюмлашган меҳнатни тежалишини, фойданинг ортишини таъминлайди, улгуржи ва чакана нархларни арзонлаштириш имконини яратади.
Корхоналар харажатларининг моҳияти меъёрий ҳужжатларда, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 05 февралдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган «Маҳсулот (иш, хизмат)ларни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тўғрисида Низом» да атрофлича очиб берилган.

Корхона ишлаб чиқариш харажатлари − маҳсулот (иш ва хизмат)ларни ишлаб чиқариш ва истеъмолчиларга етказиб беришга қилинадиган барча сарфлардир.
Корхонанинг ишлаб чиқаришга қилинган барча сарф-харажатлари − маҳсулот таннархини ташкил қилади.

Харажатларнинг ички ва ташқи харажатларга ажратилиши корхона иқтисодий фаолияти самарадорлигини ошириш йўлларини қиёсий таҳлил қилиш имконини беради.


Ишлаб чиқариш харажатларига, асосий ишлаб чиқариш фондларини ишга тайёр ҳолатда сақлаб туриш капитал, ўрта ва жорий таъмирлаш, машина ва асбоб ускуналарга қараш ва эксплуатация қилиш учун сарфланувчи барча харажатлар киради.
Асосий ишлаб чиқариш фондларини таъмирлаш бўйича мураккаб ишлар амалга оширилиб, харажатлар бир хилда тақсимланмаганда корхоналар (Молия Вазирлиги рухсати билан) маҳсулот таннархи ҳисобига асосий фондларни таъмирлаш учун захира(резерв) фондлари ташкил қилиши мумкин.
Хорижий валютадаги харажатлар Марказий банкнинг операциялар амалга оширилган кундаги курсига асосан сўмларда белгиланади.

Download 464,57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish