Корхона иқтисодиёти


тўртинчидан, корхона қонунчиликка асосан судда даъвогар ва жавобгар сифатида қатнашиш ҳуқуқига эга; бешинчидан



Download 464,57 Kb.
bet6/88
Sana20.06.2022
Hajmi464,57 Kb.
#684342
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   88
Bog'liq
маъруза матни (0)

тўртинчидан, корхона қонунчиликка асосан судда даъвогар ва жавобгар сифатида қатнашиш ҳуқуқига эга;
бешинчидан, корхона мустақил баланс ёки сметага эга бўлиб, ишлаб чиқариш ва маҳсулот савдоси харажатларини ҳисобга олиб боради ҳамда давлат органлари томонидан белгиланган тартибда ўз вақтида ҳисоботларни тақдим этади;
олтинчидан, корхона ўз фирма номига эга бўлиб, унда корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли ўз аксини топади.
.Ўзбекистонда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳатлар иқтисoдий ривoжланиш суръатларини узлуксиз ошириб бориш, макроиқтисодий мувозанатни таъминлаш, янги иш ўринларини ташкил қилиш, бандлик муаммoсини ҳал этиш, аҳoлининг дарoмадлари ва фарoвoнлигини oширишда тoбoра муҳим ўрин тутаётган кичик бизнeс ва xусусий тадбиркoрликни жадал ривoжлантириш, рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлашга қаратилгандир.
Ўзбекистон иқтисодиётининг турли тармоқ ва соҳаларида хўжалик фаолияти юритувчи субъект мавжуд бўлиб, улардан қарийб 80 фоизини кичик корхоналар ҳ амда микрофирмалар ташкил этади.
Хўжалик юритувчи субъектларнинг қайси бирлари йирик ёки кичик бизнесга мансублиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 9 апрелдаги “Хусусий тадбиркорлик, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига Президентнинг 2003 йил 30 августдаги Фармони билан киритилган ўзгартиришлар ва қўшимчалар асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 11 октябрда 439-сон қарори билан тасдиқланган “Кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектларига тегишли бўлган корхоналар ва ташкилотлар классификацияси”да белгилаб берилган. Бунда иккита белги асосий мезон қилиб олинган: корхона қайси тармоқга мансублиги ва ундаги ишловчилар сони.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 12 майда қабул қилган “Тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш ва давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1529-сон қарори билан мазкур классификациянинг «Кичик корхоналар» ишчилари сони “21-50” нафадан “21-100” нафарга алмаштирилди, яъни ишловчилар сони икки баробар оширилди. Кейинчалик, Ўзбекистон Республикаси Президенти 2014 йил 7 апрелда чиқарган “Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-4609-сонли фармони асосида классификациянинг “кичик корхоналар” устунида айрим соҳалар ходимлари сонига ўзгартиришлар киритилди.
2014 йилнинг 1 июлидан кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектлари тоифасига қуйидаги соҳаларда йилига ўрта ҳисобда иш билан банд бўлган:

  • енгил, озиқ-овқат ҳамда қурилиш материаллари саноатида — 200 нафардан;

  • металлга ишлов бериш ва асбобсозлик, ёғочсозлик ҳамда мебель саноатида — 100 нафардан;

  • машинасозлик, металлургия, ёқилғи-энергетика ва кимё саноати, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш, қурилиш ва бошқа ишлаб чиқариш — саноат соҳасида — 50 нафардан ... ошмайдиган ходимга эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар мансубдир.

Мамлакатимизда фаолият юритаётган хўжалик юритувчи субъектлар таркибида кичик бизнес субектлари салмоқли ҳиссани ташкил этаётган бўлсада, миллий иқтисодиётда йирик корхоналарнинг роли беқиёс. Чунки, кичик бизнес субъектларида фойдаланиладиган ишлаб чиқариш воситалари (машина, ускуна ва ҳоказолар)нинг аксарият қисми йирик корхоналарда тайёрланади.
Йирик корхоналарда, биринчидан, фан-техника ютуқларини ҳаётга татбиқ этиш асосида юқори сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш имконияти мавжуд, иккинчидан, янги маҳсулот турларини ихтиро этиш нуқтаи назаридан, илмий-қидирув лабораториялари фаолиятини йўлга қўйиш мумкин. Бу йўсиндаги ишлар, табиийки, мамлакатда фан-техника тараққиётининг ривожланишига йўл очиб беради. Шунингдек, хорижий корхона ва фирмалар билан алоқа ўрнатишда ҳам йирик корхоналарнинг салоҳияти юқоридир. Шу сабабдан ҳам, миллий иқтисодиёт таркибини шакллантиришда, жаҳон тажрибасидан келиб чиқган ҳолда, йирик ва кичик бизнес субектлари нисбатида оптималликни таъминлаш мақсадга мувофиқдир.


Download 464,57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish