6- мавзу. Корхонани бошқариш
Режа:
6.1.Бошқарув − корхоналар фаолиятида объектив зарурият.
6.2.Корхонани бошқаришнинг тамойиллари, мақсад ва вазифалари.
6.3.Бошқарувнинг ташкилий тузилмалари ва функциялари.
6.4.Корхонани бошқаришнинг ўзига хос хусусиятлари.
6.5. Корхонани бошқаришнинг самарадорлигини ошириш йўллари
6.1. Бошқарув − корхоналар фаолиятида объектив зарурият
Барча жамиятларда умумий тусдаги мақсадларга эришиш учун умумий масалаларни ҳал этиш зарурияти туғилади. Бу эса инсонларнинг бир-бирлари билан турли (жисмоний, иқтисодий ва социал тусдаги) муносабатлар ўрнатишларига олиб келади, яъни умумий мақсадга эришиш йўлида улар бир-бирлари билан ўзаро боғлиқ масалаларни ечадилар − маҳсулот ишлаб чиқарадилар, иш бажарадилар ва хизмат кўрсатадилар.
Табиийки, бундай жараёнларни бошқарувнинг муайян тизимисиз ҳаракатга келтириб бўлмайди. Шу туфайли ижтимоий меҳнат тақсимоти асосида жамият ўзига хос ва мос бошқарув тизимини яратади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси амалдаги қонунларга мувофиқ мамлакат ҳудудидаги барча идоралар, корхоналар, ташкилотлар, муассасалар, мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши шарт бўлган қарорлар ва фармойишлар чиқаради. Унинг таркибий тузилиши қуйидагича:
Чизма-6.2.
Бош вазир
Ахборот таҳлил департаменти
Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи аппарати бошқарувчиси
Вазирликлар, давлат қўмиталари, хўжалик бирлашмалари (корпорациялар, компаниялар, уюшмалар, концернлар, марказлар) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимиятлари
Бош вазир ўринбосарлари
Бош вазир бирингчи ўринбосари
Функционал бошқарма ва бўлимлар
Бошқарувнинг юзага келиши − инсоният тараққиётининг энг муҳим жараёнларидан бири ҳисобланади. Инсоният тарихининг дастлабки босқичларида инсонлар ўз билим ва тажрибасига асосланган ҳолда ишлаб чиқаришни бошқарган бўлсалар, аста-секинлик билан техника-технологиянинг ривожланиши, ишлаб чиқариш суръатларининг ўсиши ва ҳар хил ташкилий шароитларнинг юзага келиши натижасида фаолиятнинг мазкур тури анча мураккаблашиб борди.
Ҳозирги пайтда, яъни иқтисодий ва илмий-техник ўзгаришлар рўй бераётган даврда бошқарув усуллари, тамойиллари ва техникасида сезиларли ўзгаришлар рўй бермоқда. Янги иқтисодий-ижтимоий муносабатлар шароитида бошқарув алоҳида тизим сифатида тобора кўпроқ тажриба алмашиш соҳаси, реклама, ишлаб чиқариш вазифаларини тезкор ҳал қилиш воситаси бўлиб бормоқда.
Бошқарув жамият ҳаётининг барча жабҳаларини − иқтисодий, социал ва сиёсий муносабатларни қамраб олади. У ишлаб чиқаришнинг барча қатнашчилари ва элементлари ўртасида келишувни йўлга қўйиб, юзага келган муносабатларнинг мазмуни ва меъёрини тартибга солади ҳамда ресурслардан фойдаланишнинг самарали йўлларини топишга шароит яратади.
Назарияда ва амалиётда бошқарувга тааллуқли икки хил тушунча мавжуд бўлиб, уларнинг бири бошқарувнинг субъекти ва иккинчиси эса бошқарувнинг объекти, деб ўрганилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |