Корхона баланси ва унинг аналитик таҳлили



Download 0,52 Mb.
bet2/13
Sana23.02.2022
Hajmi0,52 Mb.
#151393
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
2 5265004196880452062

Бухгалтерия ҳисоби – бу кундалик ва умумий маълумотлар олиш мақсадида айрим корхона, акциядорлик жамияти, муассаса, ташкилот ва бошқаларнинг ҳўжалик фаолиятини узлуксиз равишда кузатиш ва назорат қилиш тизимидан иборатдир.
корхонадаги маблағларнинг умумий миқдори, ушбу корхонанинг бошқа корхона ва муассасалар билан ҳисоб-китоб ишларининг холати, ҳўжаликда булган моддий бойликларнинг хар хил тўрлари ва пул маблагларининг миКдори тўғрисидаги ва бошқа маълумотлар бухгалтерия ҳисоби ёрдамида олинади. Булардан ташқари, ҳисобнинг бу тури ёрдамида сотиб олинган ва тайёрланган материал, ёКилгининг хамда ишлаб чиКариладиган ва сотилган тайёр махсулотларнинг хажми ва таннархи, корхона молия-ҳўжалик фаолиятининг натижаси аниқланади.
Бухгалтерия ҳисобини кўпчилик холларда «бизнес алифбоси» деб аташади. Чунки бухгалтерия баланси, молиявий натижалар ва уларнинг сарфланиши хақидаги ҳисобот, йиллик ҳисоботга тушунтириш хати каби бухгалтерия ҳисоби маълумотларидан бизнесда кенг фойдаланилади.
Инвестор (маблағ қуювчи)лар, мол етказиб берувчилар, кредиторлар, банклар, буюртмачилар. қонун чиқарувчи ва қонунни бажарувчи хукумат органлари молия ҳисоботи маълумотларидан фойдаланувчилар булиб ҳисобланади. Инвесторлар ва уларнинг маслахатчиларини кўпроқ корхонанинг молиявий барқарорлигини тавсифлайдиган, унинг келгусида ривожланишини таъминлайдиган, эълон қилинган девидендларни тулаш қобилиятига доир маълумотлар купроқ қизиқтиради. Мол етказиб берувчилар, кредиторлар ва банкларни, асосан, корхона тулов қобилиятига доир маълумотлар, масалан, пул маблаглари холати, тайёр махсулот захиралари, дебиторлик қарзлари холати ва бошқа маълумотлар қўпроқ қизиқтиради. Давлат органларини эса ҳўжалик субъекти фаолиятини тартибга солиш, солик сиёсатини ишлаб чиқиш, ижтимоий масалаларни хал қилишга оид маълумотлар қизиқтиради.
Бухгалтерия ҳисобида хамма ҳисоб улчовлари қулланилади, аммо пул улчови бу ўринда алохида ахамиятга эга. Унинг ёрдамида корхона, ҳиссадорлик жамияти, уюшма, концерн маблагларининг умумий миқдори, ишлаб чиқариш харажатларининг умумий суммаси каби умумлашган кўрсаткичлар аниқланади. Бухгалтерия ҳисобининг мухим ва ҳисобнинг бошқа тўрларидан фарклантирувчи хусусиятларидан бири шундан иборатки, унда корхона ҳўжалик фаолиятининг хамма томони акс эттирилади. Ҳўжаликда руй берадиган бирор ўзгариш (пул улчовида акс эттириш мумкин булган) унда ўз аксини топмай қолмайди. Чунки
бухгалтерия ҳисоби ёрдамида корхона ҳўжалик фаолияти хақида тулик маълумот олинади.
Бухгалтерия ҳисобида ҳўжалик операцияларини биринчи бор руйхатга олиш хужжатлар ёрдамида амалга оширилади. Хамма ҳўжалик операцияларини ўз ичига олган хужжатларнинг булиши бухгалтерия ҳисобига корхона ҳўжалик фаолияти хакида аниқ маълумотлар олиш имконини беради.
Хужжат тузиш корхона, уюшма, концерн, муассаса тезкор ходимлари зиммасига юклатилади. Хужжатлаштирилган маълумотларни қайта ишлаш ва умумлаштириш эса ҳисоб ходимлари томонидан олиб борилади.
Демак, бухгалтерия ҳисоби корхоналарда содир булаётган ҳўжалик жараёни ва операцияларини пул ифодасида ёппасига, узлуксиз, ўзаро богланган, хужжат билан асосланган холда акс эттиришни таъминлайди. Ҳисобнинг бу тури оператив ҳисобдан фарқ қилиб, айрим ҳўжалик операциялари ёки жараёнларини эмас, балки корхона ҳўжалик фаолиятининг хамма томонини қамраб олгани учун статистик ҳисоб каби мустақил иқтисодий фан ҳисобланади.
Ҳисобнинг юқорида қайд этилган бу уч тури бир-бири билан ўзаро богланган булиб, ягона халқ хужалиги ҳисоби тизимини ташкил қилади.
Бухгалтерия ҳисоботи ва баланси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2002 йил 7 февраль 31-сон буйругига кўра тасдиқланган
«Молиявий ҳисобот шакллари ва уларни тўлдириш буйича кўрсатмалари»га асосан тузилади. Ушбу буйруқда таъкидланишича, мулкчилик шаклидан қатъий назар тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига кўра хуқуқий шахс ҳисобланган корхоналар хамда хуқуқий шахс ҳисобланган, мустақил балансга ва банкда ҳисоб-китоб счётига эга бўлган корхона, бирлашма ташкилотларнинг филиаллари ва бошқа булимлари хам чорак, йиллик молиявий ҳисобот топширадилар. Чет эл инвестициялари иштирокида ташкил топган корхоналар фақат йиллик ҳисобот топширадилар.
Буйруқда чорак ва йиллик молиявий ҳисобот шаклларининг таркиби, хамда молиявий ҳисобот шаклларини тулдириш буйича кўрсатмалар баён этилган.
Мазкур буйруқнинг амал қилиши, мулкчилик шаклидан қатъий назар, барча хужалик юритувчи субъектларга, бундан хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар, аудиторлик ташкилотлари, сугурта ташкилотлари ва банклар мустасно, тадбик этилсин дейилади.
Яна унда таъкидлаб утиладики, юридик шахс мақомига эга барча бюджет ташкилотлари фақат «Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот» 2-сон шакли ҳисоботини молия органларига йилда бир маротаба, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 мартига қадар тақдим этишлари керак.
Молиявий ҳисоботни тақдим этиш муддатлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан 2000 йил 15 июнда 47-сон билан тасдиқланган
«Чорақлиқ ва йиллик молиявий ҳисоботни тақдим этиш муддатлари тўғрисидаги Низом»га биноан белгиланади.



      1. Download 0,52 Mb.

        Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish