Kontinental intellekt


Инвентаризация ҳақида тушунча, унинг аҳамияти ва турлари



Download 0,53 Mb.
bet38/56
Sana21.02.2022
Hajmi0,53 Mb.
#45765
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   56
Bog'liq
bux maruza2

6.5. Инвентаризация ҳақида тушунча, унинг аҳамияти ва турлари

Инвентарлашнинг асосий мақсадлари мол-мулкнинг ҳақиқатда мавжудлигини аниқлаш, ҳақиқатда мавжуд мол-мулкни бухгалтерия ҳисоби маълумотлари билан қиёслаш, мажбуриятлар ҳисобда тўғри акс эттирилганлигини текшириш.


Жойлашган ери ва барча турдаги молиявий мажбуриятларидан қатъи назар, хўжалик юритувчи субъектнинг барча мол-мулки инвентарланиши керак.
Бундан ташқари, ишлаб чиқариш захиралари ва хўжалик юритувчи субъектга қарашли бўлмаган, лекин бухгалтерия ҳисобида қайд этилган (масъулиятли сақланишда бўлган, ижарага олинган, қайта ишлаш учун олинган) бошқа турдаги мол-мулклар, шунингдек, бирор-бир сабабга кўра ҳисобга олинмаган мол-мулк инвентарланиши керак.
Мол-мулкни инвентарлаш унинг жойлашган ери ва моддий жавобгар шахс бўйича ўтказилади.
Қуйидаги ҳолларда инвентарлаш ўтказилиши шарт:
- мол-мулк ижарага берилганда, сотиб олинганда, сотилганда, шунингдек, давлат корхонаси ўзгартирилган (давлат тасарруфидан чиқарилган) чоғда қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда;
- йиллик молиявий ҳисоботни тузиш олдидан, инвентарлаш ҳисобот йилининг 1 октябридан кечиктирмай ўтказиладиган мол-мулкдан ташқари. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 28.08.98 йилда 486-сон билан рўйхатга олинган "Товар-моддий захиралар" деб номланган 4-сон БҲМАга биноан товар-моддий захиралар бир йилда камида бир марта инвентарланади. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 23.09.98 йилда 491-сон билан рўйхатга олинган "Асосий воситалар" деб номланган 5-сон БҲМАга мувофиқ асосий воситалар икки йилда камида бир марта, кутубхона фондлари эса беш йилда бир марта инвентарланади.
Пул маблағлари, пул ҳужжатлари, бойликлар ва қатъий ҳисобдаги бланклар ойда бир марта, ёнилғи-мойлаш материаллари, озиқ-овқат маҳсулотлари - ҳар чоракда, қимматбаҳо металлар - тармоқ йўриқномаларига мувофиқ инвентарланади.
Айрим жойлар ва мавсумий тусда ишлайдиган корхоналарда ишлаб чиқариш захиралари улар энг кам миқдорда қолганда қуйидаги ҳолларда инвентарланади:
- асосий воситалар ва товар-моддий бойликлар қайта баҳоланганда;
- моддий жавобгар шахслар алмашганда (ишларни қабул қилиш - топшириш кунида);
- ўғирлик ёки суиистеъмол, шунингдек, бойликларни ишдан чиқариш фактлари аниқланганда;
- табиий офатлар, ёнғинлар фалокатлар ёки ғайритабиий шароитлар юзага келтирган бошқа фавқулодда вазиятлар юз берганда;
- хўжалик юритувчи субъект тугатилганда (қайта ташкил этилганда) тугатиш (ажратиш) балансини тузиш олдидан ва қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳолларда.
Умумий (жамоавий) моддий жавобгарлик шароитида инвентарлаш жамоа раҳбари ўзгарганда, жамоадан унинг эллик фоиздан ортиқ аъзолари чиқиб кетганда, шунингдек жамоанинг битта ёки бир нечта аъзоси талаби билан ўтказилади.
Инвентарлашни ўтказиш учун хўжалик юритувчи субъектларда таркибида:
– хўжалик юритувчи субъект раҳбари ёки унинг ўринбосари (комиссия раиси);
– бош бухгалтер;
– бошқа мутахассислар (муҳандислар, иқтисодчилар, техниклар ва ҳоказолар) бўлган доимий ишлайдиган инвентарлаш комиссиялари тузилади..
Инвентарлаш комиссияси таркибига хўжалик юритувчи субъектнинг ички аудит вакиллари киритилиши мумкин.
Ишлар ҳажми катта бўлганда мол-мулк ва молиявий мажбуриятларни инвентарлашни бир вақтда ўтказиш учун таркибида:
–инвентарлашни тайинлаган хўжалик юритувчи субъект раҳбарининг вакили (комиссия раиси);
–мутахассислар: товаршунос, муҳандис, технолог, механиқ, иш юритувчи, иқтисодчи, бухгалтерия ходими ва бошқалар бўлган ишчи инвентарлаш комиссиялари тузилади.
Комиссия таркибига инвентарланаётган бойликлар, нархлар ва бирламчи ҳисобни яхши биладиган тажрибали ходимлар киритилиши керак.
Биргина моддий жавобгар шахсларда худди шу ходимни кетма-кет икки марта ишчи инвентарлаш комиссиясининг раиси қилиб тайинлаш тақиқланади.
Доимий ишлайдиган ва ишчи инвентарлаш комиссияларининг шахсий таркибини хўжалик юритувчи субъект раҳбари тасдиқлайди (1-иловага биноан буйруқ, қарор, фармойиш).
Инвентарлашни ўтказиш чоғида комиссиянинг ақалли битта аъзоси йўқ бўлса, бу ҳол инвентарлаш натижаларини ҳақиқий эмас, деб топиш учун асос бўлиб хизмат қилади.
Доимий ишлайдиган инвентарлаш комиссиялари:
- бойликлар сақланишини таъминлашга доир профилактика ишларини ўтказади, зарурат бўлганда ўз мажлисларида бойликларнинг сақланиши масалалари бўйича цех, бўлим, шўъбалар раҳбарларининг ахборотларини тинглайди;
- инвентарлаш ўтказилишини ташкил этади ва ишчи инвентарлаш комиссиялари аъзоларига йўл-йўриқ беради;
- инвентарлаш тўғри ўтказилганини назорат тариқасида текширувларни амалга оширади, шунингдек, инвентарлашлар орасидаги даврда сақлаш ва қайта ишлаш жойларида товар-моддий бойликларни танлаб инвентарлашдан ўтказади;
- инвентарлаш натижалари тўғри чиқарилганини, базалар, омборлар, омборхоналар, цехлар, қурилиш участкалари ва бошқа сақлаш жойларида бойликларни қайта навларга ажратиш бўйича таклифлар асосли эканлигини текширади;
- зарур ҳолларда (инвентарлашни ўтказиш қоидалари жиддий бузилганлиги аниқланган ва бошқа ҳолларда) хўжалик юритувчи субъект раҳбарининг топшириғига биноан такрорий ялпи инвентарлашларни ўтказади;
- бойликлар камомади ёки уларни шикастлашга, шунингдек, бошқа бузилишларга йўл қўйган шахслардан олинган тушунтиришларни кўриб чиқади ва аниқланган камомадлар ҳамда бойликларни шикастлашдан кўрилган талафотларни бир изга солиш тартиби тўғрисида таклиф берадилар.
Ишчи инвентарлаш комиссиялари:
- сақлаш ва ишлаб чиқариш жойларида бойликлар ва пул маблағларини инвентарлашни амалга оширади;
- хўжалик юритувчи субъект бухгалтерияси билан биргаликда инвентарлаш натижаларини аниқлашда иштирок этади ва камомадлар ҳамда қайта навларга ажратиш чоғидаги ортиқча чиқишларни ҳисобга олиш ҳамда табиий йўқолиш меъёрлари доирасида камомадларни ҳисобдан ўчириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
- товар-моддий бойликларни қабул қилиш, сақлаш ва беришни тартибга солиш, ҳисобга олишни яхшилаш ва улар сақланишини назорат қилишни тартибга солиш масалалари, шунингдек, меъёрдан ортиқча ва ишлатилмайдиган моддий бойликларни сотиш бўйича таклифлар киритади;
- қуйидаги ҳолларда:
а) хўжалик юритувчи субъект раҳбарининг буйруғига мувофиқ инвентарлашни ўз вақтида ўтказиш ва уни ўтказиш тартибига риоя қилиш учун;
б) ҳисоб-китобларда текширилаётган асосий воситалар, товар-моддий бойликлар, пул маблағлари ва воситаларнинг ҳақиқатдаги қолдиқлари тўғрисидаги маълумотлар рўйхатга тўлиқ ва аниқ қайд этилиши учун;
в) товар-моддий бойликларнинг улар нархи белгиланадиган фарқловчи белгилари (тури, нави, русуми, ҳажми, прейскурант бўйича тартиб рақами, артикули ва ҳ.к.) рўйхатда тўғри кўрсатилиши учун;
г) белгиланган тартибга мувофиқ инвентарлаш материаллари тўғри ва ўз вақтида расмийлаштирилиши учун жавоб беради.
Инвентарлаш комиссиялари аъзолари товарлар, материаллар ва бошқа бойликлар камомади ва ишлатиб юборгани ёки ортиқча чиққанини яшириш мақсадида рўйхатга бойликларнинг ҳақиқатдаги қолдиқлари тўғрисида атайлаб нотўғри маълумотларни киритганлик учун белгиланган тартибга мувофиқ жавобгарликка тортиладилар. Мол-мулкнинг ҳақиқатдаги мавжудлигини текширишни бошлашдан олдин инвентарлаш комиссияси инвентарлаш пайтидаги энг сўнгги кирим-чиқим ҳужжатларини ёки моддий воситалар ва пул маблағлари ҳаракати тўғрисидаги ҳисоботларни олиши керак.
Инвентарлаш комиссиясининг раиси ҳисоботларга илова қилинган барча кирим-чиқим ҳужжатларига “инвентарлашгача ...да (сана)” деб кўрсатган ҳолда виза қўяди, бу эса бухгалтерияга ҳисоб маълумотлари бўйича инвентарлашни бошлаш пайтида мол-мулк қолдиқларини аниқлаш учун асос бўлиб хизмат қилиши керак.
Моддий жавобгар шахслар инвентарлаш бошланишига қадар мол-мулкка доир барча кирим-чиқим ҳужжатлари бухгалтерия ёки комиссияга топширилгани ва улар жавобгарлигига келиб тушган барча бойликлар кирим қилингани, чиқиб кетганлари эса чиқимга ҳисобдан ўчирилгани тўғрисида тилхат берадилар. Мол-мулкни сотиб олишга ҳисобот бериладиган суммалари ёки уни олиш учун ишончномалари бўлган шахслар ҳам шундай тилхат берадилар.
Инвентарлашни ўтказиш олдидан ишчи инвентарлаш комиссиялари аъзоларига буйруқ, комиссия раисларига эса пломбир топширилади (инвентарлаш комиссияси ишлайдиган бутун иш вақтида пломбир комиссия раисида сақланади). Буйруқда инвентарлашни ўтказишга доир ишни бошлаш ва тугатиш муддатлари белгиланади.
Агар мол-мулкни инвентарлаш бир неча кун мобайнида ўтказилса, моддий бойликлар сақланаётган хона инвентарлаш комиссияси кетаётганида муҳрланиши керак. Инвентарлаш комиссиялари ишида танаффус бўлганда (тушлик вақти, тунда, бошқа сабабларга кўра) рўйхатлар инвентарлаш ўтказилаётган ёпиқ хонадаги яшикда (жавон, сейфда) сақланиши шарт.
Товар-моддий бойликларнинг ҳақиқатда мавжудлигини текширишга киришишдан олдин ишчи инвентарлаш комиссияси:
- ёрдамчи бинолар, ертўлалар ва бойликлар сақланадиган, алоҳида кириш-чиқиш эшиклари бўлган бошқа жойларни пломбалаши;
- оғирликни ўлчайдиган барча асбоблар созланганини текшириши ва уларни тамҚалашнинг белгиланган муддатларига риоя қилиши шарт.
Тўсатдан ўтказиладиган инвентарлашларда барча товар-моддий бойликлар инвентарлаш комиссияси ҳозирлигида, қолган ҳолларда эса - олдиндан тайёрлаб қўйилади. Бойликлар гуруҳларга бўлиниши, навларга ажратилиши ва улар миқдорини санаш учун қулай бўлган маълум тартибда номлари, навлари, ҳажмлари бўйича жойлаштирилиши керак.
Асосий воситалар, хомашё, материаллар, тайёр маҳсулот, товарлар, пул маблағлари ва бошқа бойликларни инвентарлаш уларнинг ҳар бир жойлашган ери ва ана шу бойликларни сақлаётган жавобгар шахс бўйича ўтказилади.
Ҳақиқатдаги қолдиқларни текшириш моддий жавобгар шахсларнинг (кассирлар, хўжалик, савдо корхонаси, омборхона, тайёрлов пункти ва ҳоказолар мудирлари) албатта иштирок этиши билан амалга оширилади.
Инвентарлаш пайтида бойликларнинг мавжудлиги албатта санаш, тарозида тортиш, ўлчаш йўли билан аниқланади.
Етказиб берувчининг очилмаган ўрамида сақланаётган материаллар ва товарлар бўйича ушбу бойликлар миқдори истисно тариқасида ҳужжатлар асосида, ушбу бойликлар бир қисмини албатта натурада (танлаб олиб) текшириш билан аниқланиши мумкин. Қопланмаган маҳсулотлар оғирлиги (ёки ҳажми)ни ўлчаш ва техник ҳисоб-китоблар асосида аниқлашга йўл қўйилади; ўлчаш далолатномалари ва ҳисоб-китоблар рўйхатга илова қилинади. Тарозида тортиладиган кўп миқдордаги товарлар инвентарланганда тарозида тортиш қайдномаларини ишчи инвентарлаш комиссиясининг аъзоларидан бири ва моддий жавобгар шахс юритади. Иш куни охирида (ёки тарозида тортиш тугагач) ана шу қайдномалар маълумотлари солиштирилади ва чиқарилган якун инвентарлаш рўйхатига қайд этилади. Тарозида тортиш қайдномалари рўйхатга илова қилинади.
Инвентарланадиган бойликлар ва объектларнинг номлари ва уларнинг миқдори рўйхатларда номенклатура бўйича ва ҳисобда қабул қилинган ўлчов бирликларида кўрсатилади.
Рўйхатларга ишчи инвентарлаш комиссиясининг барча аъзолари ва моддий жавобгар шахслар имзо чекадилар. Рўйхат охирида моддий жавобгар шахслар комиссия бойликларни уларнинг ҳозирлигида текширганини, комиссия аъзоларига нисбатан ҳеч қандай даъволар йўқлиги ва рўйхатда саналган бойликлар масъулиятли сақлашга қабул қилинганини тасдиқлайдиган тилхатга имзо чекадилар.
Бойликларнинг ҳақиқатда мавжудлигини текшириш пайтида моддий жавобгар шахслар ўзгарган тақдирда бойликларни қабул қилган шахс инвентарлаш рўйхатларига уларни олганлиги, топширган шахслар эса уларни топширганлиги хусусида имзо чекадилар.
Хўжаликка тегишли бўлмаган, бироқ унда жойлашган бойликларга алоҳида рўйхатлар тузилади.
Инвентарлаш пайтида инвентарлаш бўйича бирламчи ҳисоб ҳужжатларининг тасдиқланган намунавий шакллари қўлланилиши керак.
Иш ҳайвонлари ва маҳсулдор моллар, парранда ва асалари оилалари, кўп йиллик ўсимликлар, кўчатзорлар инвентарланганда қишлоқ хўжалик корхоналари учун тасдиқланган рўйхат шакллари қўлланилади.



Download 0,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish