Консултацияга қўйилган талаблар
1.Консултантнинг консултация жараѐнидаги роли
ҳақида тушунча.
2.Психологик
маслаҳатчи шахсига қўйиладиган
талаблар.
3.Психологик маслаҳатни ташкил қилишда самарали
консултация модели.
4.Касбий фаолиятнинг консултант шахсига таьсири.
Консултантнинг касбий тайѐргарлиги
.
Олий ва махсус олий психологик м аълумотга эга ва
бундан ташқари психолог-маслаҳатчи сифатида етарли
амалий иш тажрибасига ега, мутахассислар томонидан
юқори баҳоланган ва керакли сертификат билан
тасдиқланган одам психолог-маслаҳатчи бўлиши
мумкин.
Мутахассис олий ўқув юрти — университет ѐки
институтинг психология факултети ѐки бўлимини
муваффақиятли якунлагандан кейин олган маълумоти
умумий олий психологик таълим деб аталади.
Психология фани ва амалиѐти йўналишларидан бирида
ихтисослашишни кўзда тутиш таълими махсус
психологик маълумот деб аталади.
Бундай икки турдаги таълим психолог-маслаҳатчи учун замонавий илмий
асосда ва ишни чуқур амалий тушуниш билан, маслаҳатчилик билан
шуғулланиши учун зарур, хусусан қуйидаги саволларга жавоб бера олиши
учун керак:
Замонавий мижозларнинг психологияси қандай?
Ҳақиқатда психологик маслаҳат сўраб ѐрдам кўрсатишга мурожаат этган
Мижозлар билан ҳозирги пайтда нималарсодир болмоқда?
Нима учун мижозга айнан шундай тавсиялар керак?
Ушбу
тавсиялар
мижозга
қандай
таъсир
кўрсатиши
керак?
Мижозга қандай қилиб илмий асосда ушбу аниқ маслаҳатлар аҳамиятини
тушунтириш керак?
Ушбу барча саволларга психолог-маслаҳатчи берадиган жавоблар мижозга
тушунарли бўлиши ва профессионал психологлар учун ишончли бўлиши
керак.
Психолог-маслаҳатчининг амалий фаолияти билан, унинг
одамлар билан психологик ишлаш методларини ўзлаштириш билан
боғлиқ психологик таълим махсус амалий таълим деб аталади.
Биринчи навбатда гап олий маълумотли амалий
психологларни тайѐрловчи махсус факултетларда ўқитиладиган
илмий асосланган иш методлари тўғрисида боради.
Психолог-маслаҳатчи учун катта амалий ишлар тажрибаси
психологияни ўқитиши учун эмас, балки одамларнинг анча
мураккаб ҳаѐтий муаммоларини ҳал этиши учун зарур.
Психолог-маслаҳатчи учун амалий иш тажрибаси ҳар доим
ҳам зарур. Буларнинг барчаси психолог-маслаҳатчининг касбий иши
учун жуда муҳимдир.
Психолог-маслаҳатчи билим ва малакалардан
ташқари қатор махсус шахсий сифатларга эга бўлиши керак.
Масалан, у одамларни яхши кўриши, уларнинг ҳолатларини
сўзсиз сезиши ва тушуниши керак. Меҳрибон, чидамли, хушмуомала
ва масъулиятли бўлиши керак.
Ушбу талабларга шу соҳада машҳур мутахассис бўлган
Р. Мейнинг психолог-маслаҳатчи тўғрисида ўз вақтида айтган
гапларини қўшимча қилиш мумкин. “ Маслаҳатчи-психолог, -
деб ѐзади у, - одамларни ўзига жалб қилиши, ҳар қандай одамлар
орасида ўзини эркин ҳис қилиши, эмпатияга қодир бўлиши керак.
Психолог-маслаҳатчида асосийси — бу меҳрибонлик ва
мижозни тушунишга интилиш, унга ўзини яхши томонларини кўра
олишга ва шахс сифатида ўзининг қимматини англаб етишга ѐрдам
беришдир”.
Психологик
маслаҳатга
қўйиладиган
талаблар: Психологик маслаҳатга ва психолог-
маслаҳатчи
амалий
ишига
қўйиладиган
умумий, касбий ва маънавий-ахлоқий талаблар
тизими низомларда жуда яхши акс эттирилган.
Мана шун изомнинг кўпчилик қоидалари
психолог-маслаҳатчи
ишига
бевосита
қолланилган. Уларнинг «психолог» ибораси
ўрнига «психолог маслаҳатчи» сўз бирлигини
киритиб, ушбу қоидаларни эслатиб ўтамиз.
1. Психолог-маслаҳатчининг касбий фаолияти у таклиф этган
тавсиялари учун мижоз олдида масъулияти билан ифодаланади.
2. Психолог-маслаҳатчининг касбий фаолияти маънавий-ахлоқий
ва
юридик
асосларга
мувофиқликка
таяниши
керак.
3. Психолог-маслаҳатчининг фаолияти мижознинг интеллектуал ва
шахсий ривожланиши йўлида ҳар қандай чекланишларни олиб
ташлашни кўзда тутувчи инсонпарварлик мақсадларига эришишга
қаратилган.
4. Психолог-маслаҳатчи ўз ишини мижоз шахсини сўзсиз ҳурматқилиш
ва дахлсизлиги асосида ташкил этади. Психолог-маслаҳатчи инсон
ҳуқуқлари декларацияси билан белгиланган инсон ҳуқуқи асосларини
ҳурмат қилади.
5. Мижозлар билан ишлашда психолог-маслаҳатчи ҳалоллик ва очиқлик
тамойилларига амал қилади. Шу билан бирга у мижозга маслаҳат ва
тавсияларни берганда пухта ўйлаши ва эҳтиѐт бўлишикерак.
6. Психолог-маслаҳатчи мижоз ҳуқуқлари бузилишини сезганда ўз
касбий бирлашмалари а ъзолари, ҳамкасбларига хабар бериш, мижозлар
билан инсонпарварлик муносабатлари бузилаѐтгани ҳолатларини
айтиши
керак.
7.
Психолог-маслаҳатчи мижозларга керакли аълумоти, малакаси,
билимлари ва ихтисоси мавжуд бўлган хизматларни кўрсатиши
мумкин.
8. Ўз ишида психолог-маслаҳатчи фақат замонавий умумфан
стандартларига жавоб берадиган синовдан ўтган методикаларни
қўллаши керак.
9. Ўзининг билимлари ва малакаларини доимий равишда юксак
даражасини та ъминлаб туриш психолог-маслаҳатчининг мажбурий
таркибий қисми ҳисобланади.
10. Илмий тажрибаларга тўла жавоб бермайдиган, етарлича
синовдан ўтмаган психологик методлар ва тавсияларни қўллашга
мажбур бўлганида психолог-маслаҳатчи бу ҳақида ўз мижозларини
огоҳлантириши ва ўз хулосаларида жуда эҳтиѐт бўлиши керак.
11. Психолог-маслаҳатчи ўз мижози тўғрисида маълумотни
ошкор қилишга ѐки маслаҳатлар натижаси тўғрисида маълумотни
учинчи шахсга айтишга ҳаққи йўқ.
12. Психолог-маслаҳатчи ҳуқуқи бўлмаган, касбий
тайѐргарликка эга бўлмаган шахсларнинг психологик
маслаҳатлар ва психологик таъсир кўрсатиш методларидан
фойдаланишларига тўсқинлик қилиши ҳамда шундай
«мутахассисларнинг» хизматлариданфойдаланаѐтганларни
бу ҳақда огоҳлантириши керак.
13. Психолог-маслаҳатчи ҳуқуқи бўлмаган одамларга
мижозлар билан психологик ишлар методларини ўргатиши
мумкин эмас.
14. Психолог-маслаҳатчи мижоз томонидан ноўрин ишонч
ва умид юзага келтирмаслик учун, эҳтиѐт бўлиши керак,
унга бажариб бўлмайдиган ваъдалар, маслаҳатлар ва
тавсиялар бермаслиги керак.
15. Психолог-маслаҳатчи мижозларга тааллуқли
ахборотларни сир сақлаш учун шахсий жавобгарликни
бўйнига олади.
Мана шу барча қоидаларга ѐки одоб нормаларига
амал қилиш психолог-маслаҳатчи амалий ишида
мажбурий ҳисобланади. Бундан ташқари касбий
тайѐрланган яхши психолог-маслаҳатчининг
касбий тўла тайѐрланмаган психолог
маслаҳатчидан ажратиб турадиган яна бир қатор
муҳим фарқлар бор. Бу фарқ психолог-
маслаҳатчининг мижозга бўлган муносабати,
психологик маслаҳатлар давомида учраб
турадиган қийин вазиятлардан у қандай чиқа
олишига боглиқ
Бу айтилганларга қўшимча қилиб психолог-маслаҳатчи эга бўлиши ва
мижоз билан мулоқотда у хам аѐн этиши керак бўлган сифатлар
тўғрисида тўхталиб ўтамиз.
1. Эмпатия, ҳамдардлик, ташвишланишга қодирлиги. Бу
қобилият бошқа одамнинг — мижознинг ички дунѐсига чуқур
психологик кириб бора олиши, уни тушуниши, содир бўлаѐтганларни,
унинг шахсий нуқтайи назарини кўра билиши, дунѐни унинг кўзи
билан кўриши, унинг нуқтайи назаридан тўғри қабул қила олиш
тушунилади.
2. Очиқлик, мижозни тушунишга, унинг ички дунѐсига киришга
интилиб психолог-маслаҳатчи унга ўзининг шахсий ҳис-туйғуларини
очиқ айтади, у томондан эмпатик жавоб уйғотади ва шу билан уни ўзи
учун очиқ бўлишини таъминлайди.
3. Мижозга ҳамдардлик, раҳми келиши ҳамда мимика, ишоралар
ѐрдамида
шахсан
ғам
хўрлигини
ифода
этиш.
4. Дўстоналик, мижозга меҳрибонлик, эмоционал ижобий
муносабатда бўлиш, унинг муаммосини ҳал қилишдан манфаатдорлик ва
иштирок этиш.
5. Мижозга баҳо бермай муносабатда болиш, маслаҳатчининг
ҳатто ўзига бу хулқ ѐқмайдиган боис ҳам ўз хулқида одоб, ахлоқ қоидаларига
амал қилиш.
6. Ҳуқуқини ўргатиш, мижозга ўз маслаҳатларига амал қилишни
мажбурлашдан воз кечиш.
7. Мижозга ишониш, унинг ўз муаммоларини мустақил ҳал қила
олиши мумкинлигига ишонч билдириш.
8. Мижозни нафақат ўз ташвишларидан қутулишига, балки унинг
кечинмаларини тўғри йўга йўналтиришга тайѐрлиги ва интилиши.
9. Ўзи ва мижоз ўртасида тўғри психологик масофани сақлашни
билиш.
10. Мижознинг ўзини ўзгартира олишига ишончи ва қатъийлигини
уйғотишни билиш.
Емпатия - бу психолог-маслаҳатчи эга болиши керак болган
асосий шахсий сифатдир. Бу сифатда одамнинг бошқа одамни
психологик ҳис этишга ва тушунишга, ўз дунѐқарашини вақтинча
есдан чиқариб унинг кўзи билан дунѐгақарашга тайѐрлигидир.
Бу сифатни психолог-маслаҳатчи бутун маслаҳат бериш жараѐни
давомида намоѐн этади ва шунинг ҳисобига мижозни яхшироқ
ва чуқурроқ тушунади, унга самарали ѐрдам бера олади.
Очиқлик — шахс хислати бўлиб, бир неча кўринишларга эга
бўлади. Биринчидан, психолог-маслаҳатчининг шахс сифатида мижоз
учун очиқ бўлишга тайѐрлиги (лекин мижоз билан маслаҳатчи
ўрни алмашиб ва мижоз маслаҳатчининг муаммолари тўғрисида
билиб олиб, унинг ўзига раҳми келадиган, ҳамдардлик қиладиган
даражада эмас).
Ролларни
алмашиш
одатда
психолог-маслаҳатчи
мижозга ўз муаммоларини гапира бошлаб, унда маслаҳатчига
ѐрдам бериш истаги пайдо бўлганида содир бўлади
Очиқлик мэъѐри мижознинг сезгиси билан белгиланади:
агарда у психолог-маслаҳатчини очиқ инсон деб ҳисобласа ва унинг
олдида очиқликдан қўрқмаса - демак, маслаҳатчининг мижоз
олдидаги очиқлик масаласида ҳаммаси жойида ҳисобланади.
Иккинчидан, очиқлик —бу психолог-маслаҳатчининг мижоз
билан мулоқотда фақат ўз устунликларини эмас, балки
имкониятларини ва камчиликларини мижозга табиий намоѐн этиб,
қандай бўлса шундайлигича қолишга интилишидир.
Очиқ
инсон
бўлиб
психолог-маслаҳатчи
ўзининг
камчиликларини мижозга намоѐн этиб, уни ўзига тортиш ѐки ҳайрон
қолдиришни, унинг томонидан ҳамдардлик юзага келтиришни
хоҳламайди, балки маслаҳатчининг ўзи ҳам оддий тирик одам, барча
каби эканлигини кўрсатишни, камчиликлари ҳам борлигини ва
маслаҳат бериш жараѐнида ҳаѐтда унга хос бўлмаган ролни ўйнашга
ҳаракат
қилмаслигини
кўрсатишга
ҳаракат
қилади.
Учинчидан, очиқлик маслаҳатчининг мижозга у билан ҳар
қандай масалаларни муҳокама этишга тайѐрлигини кўрсатишида
намоѐн бўлади.
Эмпатия
очиқликни
келтириб
чиқаради,
бири
иккинчисисиз
деярли
мавжуд
бўлиши
мумкин
эмас.
Маслаҳатчининг мижоз тўғрисида чин кўнгилдан қайғуриши,
психолог-маслаҳатчининг мижоз тўғрисидаги шахсий ғамхўрлиги
ифодаси деб тушунилади.
Бундай
ғамхўрлик
ҳам
ҳаддан
ташқари
бўлиши керак эмас.
Мижознинг психологик ҳолатига ҳайажонлануви таъсир
кўрсатмаслик учун психолог-маслаҳатчи мижоз билан мулоқотда
ҳаддан ташқари таъсирчан одам бўлмаслиги тавсия этилади.
Дўстоналик — бу ҳам маслаҳатчининг муҳим психологик сифати
ҳисобланади. Ушбу сифат деярли юқорида айтиб ўтилган барча
шахс хислатиари билан алоқадор бўлса ҳам, у ўзининг шахсий
индивидуал кўринишига эга. Уларга масалан ҳар қандай вазиятларда,
нима бўлса ҳам ва мижоз ўзини қандай тутишига қарамай психолог
маслаҳатчининг у билан дўстона мулоқот усулини сақлаб қолишини
билдиради
.
Психологик маслаҳат амалиѐтида психолог-маслаҳатчининг
мижозга баҳо бермаслик деб аталувчи муносабати алоҳида ўрин
егаллайди. Бу нимани англатишини тушунтириб ўтамиз. Энг аввал
— бу психолог-маслаҳатчининг мижоз билан мулоқот давомида
унинг ҳаракатлари ва шахсини тўғридан тўғри баҳоламаслиги зарур.
Унинг муаммоларини иложи борича чуқурроқ тушуниши ва ушбу
муаммони ҳал этишда унга ѐрдам беришдан иборат ҳисобланади.
Маслаҳат бериш — бу психолог-маслаҳатчи ва мижозларнинг
иккала том оннинг шахс сифатида тенгликлари жараѐнидир. Ушбу
тенглик доимий ҳисобланади ва маслаҳат беришнинг барча
босқичлари учун таълуқлидир.
Агарда психолог-маслаҳатчи ҳақ бўлса, унда маслаҳатчи уни
ишонтиришда давом этиши керак ва фақатгина психологнинг
уринишларига енгиб бўлмаса қаршилик кўрсатган ҳолдагина тўхтатиш
керак бўлади.
Шундан
кейин
маслаҳатчи
мижоз
ўзи
қандай
тўғри
деб ҳисобласа, шундай ҳаракат қилишга имкон бериши керак.
Мижозга
ишонч
-
бу
инсонпарварлик
ғоясига
асосланган
бўлиб, психологик маслаҳатда асосий ҳисобланади. Маслаҳатчининг
мижозга ишончи агарда мижозни англаб етишига ва муаммони
ҳал этиш усулини у билан бирга топишга ѐрдам берилса, ўз
муаммосини мижоз мустақил ҳал қила олишига ишончни ко зда
тутади.
Ишониш
психолог-маслаҳатчининг
мижоз
фикрига
қўшилиши,
агарда албатта мижоз ҳақ бўлса, ўз фикридан воз кечиб, унинг
фикрини
қабул
қилишини
ҳам
англатади.
Психолог-маслаҳатчининг
мижозни
ташвишлардан
қутулишига
ѐрдам беришга интилиши каби Р. Мей белгилаб берган саккизинчи
сифати
алоҳида
эътиборга
лойиқ.
Ташвишланиш
-
бу
мижознинг
ўз
муаммосига
ва
ўзига
бефарқ
бўлмаган
муносабатнинг
белгисидир.
Агарда
мижоз
муаммосини тўғри тушунмаса ѐки уни ҳал қилишнинг тўғри
йўлини билмаса, унда ташвишлари деструктив рол ўйнаши мумкин.
Ҳаяжонлар, эмоционал энергияси муаммонинг ечимини тўғри
танлаш ва амалга ошириш учун зарурдир. Демак, психолог
маслаҳатчининг вазифаси мана шу энергияни сақлаб қолиш, уни
конструктив,
тўғри
йўналтириш
ва
кучайтиришдир.
Мижоз билан муносабатда маъқул болан психологик масофани
танлашни ва сақлашни билишни қуйидагича тушуниш керак.
Маслаҳатчи ишонч ва очиқликни сақлаб қолган ҳолатда мижоз
билан мулоқот қилишни билиши керак. Шу билан бирга психолог
маслаҳатчининг мижоз билан муносабатлари яқин муносабатларга
айланиб кетиши керак эмас. Мижоз шу вазиятда психолог маслаҳатчиик
жиҳатдан яқинлашаѐтганини, узоқлашаѐтганини ҳис этиши керак эмас.
Маслаҳатчининг мижоз билан психологик яқинлашиши стратегияси
қуйидагича болиши керак:
Маслаҳатчи аста-секинлик билан мижозга сездирмаган ҳолда унинг
учун яқин одамга айланиб бориши керак. Лекин психолог-маслаҳатчи
кейинги қадам яқин ўзаро алоқаларга олиб келишини сезиб қолиши
билан дарҳол тўхташи керак ва кейинчалик мижоз билан ҳозирги
вазиятда мавжуд болган масофани сақлаши керак. Ўз муаммосини ҳал
қила олишига мижозда ишонч ва қатъийликни уйғотиш маҳорати бу
алоҳида сифат ҳисобланади. У психолог-маслаҳатчининг одамни
ишонтира олиш, уқтириш, қўллаб-қувватлашини билиш қобилиятига
боғлиқ
бўлади.
Бунинг учун мижозга таъсир кўрсатишнинг керакли вербал ва
новербал воситаларидан оқилона ва моҳирона фойдаланишни
ўрганиб
олиш
керак.
Юқорида айтилганларнинг барчаси психолог-маслаҳатчининг
мижозга нисбатан ички қарашлари, муносабати ва ташқи
хулқига
тааллуқлидир.
Бироқ
психологик
маслаҳат
ўтказиладиган вазиятга, шароитга махсус талаблар ҳам бор.
Психологик маслаҳат ўтказишда оптимал вазият, шароит
қуйидагилар
ҳисобланади:
1.
Алоҳида, тинч хонанинг мавжудлиги, бу хонада
маслаҳатчини
ѐки
мижозни
чалғитувчи
товушлар
ешитилмаслиги керак.
Маслаҳат олиб борилаѐтганда бу хонага ҳеч ким кирмайдиган
бўлиши
керак.
2. Бу хонада маслаҳатчи ва мижоз қулай жойлашишлари керак
- энг яхшиси бир-бири билан ѐнма-ѐн ѐки кичик бурчак остида
60 -70 см дан то 100-110 см масофада бир-бирининг
қаршисида
ўтиришлари
мумкин.
3. Маслаҳатни мижоз ҳеч қаерга шошилмаѐтган пайтида ва ўзини ѐмон ҳис
қилмаѐтган пайтда ўтказиш.
4. Мижоз психолог-маслаҳатчи билан суҳбатлашиш давомида бошқа томонга
қараш, бошини ѐн томонга буриш имкониятига ега бўлиши керак.
5. Маслаҳат бериш вақти аниқ белгиланган болса мақсадга мувофиқ болади.
6. Маслаҳат ўтказиладиган хонада соат бўлиши мумкин, лекин у бевосита
маслаҳатчи ва мижоз ўртасида бўлиши керак эмас. Соат мижознинг
орқасидаги деворга ѐки ѐн томонда осилиб тургани, мижознинг кўзи
тушмагани маъқул.
7. Маслаҳат ўтказиладиган хонада мижознинг эътиборни тортадиган, унга
ѐқмаслиги мумкин бўлган ҳеч бир буюм бўлмаслиги керак. Маслаҳат ўтказиш
давомида хонада содир бўладиган ҳаракатлар ҳам уни хавотирга солмаслиги
керак.
8. Хонада турган нарсалар ёки содир болаётган ҳодисалар
мижозни тинчлантириши, унда яхши кайфият уйг отиши керак.
Психологик маслаҳатнинг маълум босқичида хонада паст товушда
ёқимли мусиқа эшитилиб туриши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |