Конституциявий қонуни лойиҳаси ўзбекистон Республикасининг Конституциясига



Download 351,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet11/23
Sana22.07.2022
Hajmi351,01 Kb.
#836652
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   23
Bog'liq
Qonun loyihasi

49-модданинг иккинчи қисми
қуйидаги мазмундаги 
иккинчи
ва 
учинчи қисмлар
билан алмаштирилсин: 
«Тарихий, маънавий, маданий ва табиий мерос давлат томонидан 
муҳофаза қилинади. 
Давлат ва жамият миллий қадриятларни ҳимоя қилиш, Ўзбекистон 
халқи маънавий ва маданий меросининг узлуксизлигини таъминлаш 
тўғрисида ғамхўрлик қилади»; 
26) 
52-модда

қуйидаги мазмундаги 
биринчи қисм
билан тўлдирилсин: 
«Ватанга бўлган садоқат муқаддасдир»; 
биринчи қисми иккинчи қисм
деб ҳисоблансин; 


11 
27) 
учинчи бўлимнинг номи
қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
«
УЧИНЧИ БЎЛИМ. ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИ ВА ШАХС
»; 
28) 
XII боб 
қуйидаги таҳрирда баён этилсин: 
«
XII боб. Жамиятнинг иқтисодий негизлари
 
53-модда. 
Бозор муносабатларини ривожлантиришга қаратилган 
Ўзбекистон иқтисодиётининг негизини хилма-хил шакллардаги мулк 
ташкил этади. Давлат истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари устуворлигини 
ҳисобга олган ҳолда, иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш 
эркинлигини, ҳалол эркин рақобатни, барча мулк шакллари ҳуқуқий 
жиҳатдан тенг равишда муҳофаза қилинишини кафолатлайди. 
Хусусий мулк дахлсиз ва давлат томонидан ҳимоя қилинади. 
Давлат иқтисодиёт тармоқларининг ва ҳудудларнинг уйғун ҳолда 
ривожлантирилиши учун шарт-шароитлар яратади, шунингдек иқтисодий 
ресурсларнинг адолатли равишда тақсимланишини таъминлайди. 
Давлат тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай ишбилармонлик 
муҳитини ва инвестициявий муҳитни, шарт-шароитларни таъминлайди. 
Тадбиркорлар қонунчиликда тақиқланмаган ҳар қандай фаолиятни 
амалга оширишга, ўз фаолиятининг йўналишини мустақил равишда 
танлашга, тадбиркорликдан чекланмаган миқдорда даромад олишга ҳақли. 
Ўзбекистон Республикасида товарларнинг, хизматларнинг, ишчи 
кучининг 
ва 
молиявий 
маблағларнинг 
эркин 
ҳаракатланиши 
кафолатланади. 
Товарларнинг, хизматларнинг, ишчи кучининг ва молиявий 
маблағларнинг ҳаракатланишини чеклашга қаратилган чора-тадбирлар, 
агар улар хавфсизликни, одамларнинг ҳаёти ва соғлиғи ҳимоя 
қилинишини, табиат ва маданий мерос объектлари муҳофаза қилинишини 
таъминлаш учун зарур бўлса, қонунчиликка мувофиқ жорий этилиши 
мумкин. 
Иқтисодий фаолиятда инсофсиз рақобатга, монополлаштиришга йўл 
қўйилмайди. 
Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш натижалари 
қайта кўриб чиқилмайди ҳамда бекор қилинмайди. 

Download 351,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish