Ташқи сиёсат ҳуқуқий асослари:
«Ўзбекистон Республикасининг Ташқи сиёсий фаолияти концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги қонун. Концепцияда қуйидаги асосий қоидалар баён этилган:
Ўзбекистон Республикаси давлатнинг, халқнинг олий манфаатларига, фаровонлиги ва хавфсизлигига, мамлакатни модернизация қилишнинг устувор йўналишларига, амалдаги миллий қонунчилик ҳамда қабул қилинган халқаро мажбуриятларга амал қилган ҳолда иттифоқлар тузиш, ҳамдўстликларга ва бошқа давлатлараро тузилмаларга кириш, улардан чиқиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади;
Ўзбекистон тинчликсевар сиёсат юритади ва ҳарбий-сиёсий блокларда иштирок этмайди, ҳар қандай давлатлараро тузилмалар ҳарбий-сиёсий блокка айланган тақдирда, улардан чиқиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади;
Ташқи сиёсат ҳуқуқий асослари:
«Ўзбекистон Республикасининг Ташқи сиёсий фаолияти концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги қонун. Концепцияда қуйидаги асосий қоидалар баён этилган:
Ўзбекистон Республикаси қўшни давлатлардаги қуролли зиддиятларга ва танг вазиятларга тортилишининг олдини олиш юзасидан сиёсий, иқтисодий ва бошқа чора-тадбирларни кўради, шунингдек ўз ҳудудида хорижий давлатларнинг ҳарбий базалари ва объектлари жойлаштирилишига йўл қўймайди.
Конституцияга, «Мудофаа тўғрисида»ги Қонунга ва Ҳарбий доктринага мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҚК фақат давлат суверенитети ва мамлакат ҳудудининг яхлитлигини ҳимоя қилиш, аҳолининг тинч ҳаёти ва хавфсизлигини асраш мақсадидагина тузилади ҳамда хориждаги тинчликпарварлик операцияларида иштирок этмайди.
Ташқи ва халқаро сиёсат (муносабатлар)нинг асосий субъектлари: давлатлар хамда халқаро ташкилотлар.
Давлатлар халқаро хаётга таъсир кўрсатишнинг асосий воситаларини ўзида жамлаган муассасавий субъектлар бўлиб, айнан улар орқали халқлар ва миллатлар жахон сиёсат майдонида ўз мақсад ва манфаатларини уюшган тарзда ифода этадилар.
Давлатлар томонидан тузилган халқаро-сиёсий ёки харбий-сиёсий ташкилотлар: БМТ, Жанубий-шарқий Осиё давлатлари ассоциацияси (АСЕАН), Европа Иттифоқи, Араб мамлакатлари лигаси (АМЛ), Америка давлатлари ташкилоти (АДТ), Африка бирлиги ташкилоти (АБТ), Шимолий Атлантика шартномаси ташкилоти (НАТО), Европада хавфсизлик ва хамкорлик ташкилоти (ЕХХТ), Мустақил Давлатлар Хамдўстлиги (МДХ), Евроосиё иқтисодий хамжамияти (ЕврАзЭС), Шанхай Хамкорлик Ташкилоти (ШХТ) ва бошқалар.
Халқаро сиёсатнинг муҳим субъектлари сирасига эса обрўли халқаро ижтимоий ва ихтисослашган (касбий) ташкилотлар хам киради. Масалан, Жахон соғлиқни сақлаш ташкилоти, Жахон касаба уюшмалари федерацияси, Халқаро мехнат ташкилоти, Халқаро валюта фонди ва хоказо.
Ўз мустақил давлатчилигини барпо этиш мақсадида кураш олиб бораётган халқ ёки миллатни хам ташқи (халқаро) сиёсат субъекти деб хисоблаш мумкин. Ҳозирги тезкор замонда халқаро муносабатлар қатнашчиларининг сони кўпайиб, хусусан, конкрет шахснинг сиёсат субъекти сифатида нуфузи ортиб бораётганлиги кузатилмоқда. Масалан, таниқли миллий етакчилар ёки жамоат арбобларининг жаҳон сиёсатига муайян даражада таъсирида намоён бўлмоқда.
Агар ташқи сиёсат - давлатнинг мамлакат ташқарисида, давлатлараро муносабатларда ўз миллий ва умумбашарий мақсадларини, хавфсизликни таъминлашга йўналтирилган фаолиятидан иборат бўлса, халқаро сиёсат - халқаро муносабатларда иштирок этаётган давлатлар, субъектлар, сиёсий партиялар ва ҳаракатлар, сиёсий ва носиёсий ташкилотлар, ижтимоий гурухлар ва шахсларнинг халқаро меъёрлар, қадриятлар асосида ўзаро муносабатларини сақлаб туришга қаратилган фаолиятларидир.
Демак, “ташқи сиёсат” бу бир давлатнинг ўз миллий худудидан ташқарида иккинчи давлат билан бўлган муносабатида ўз ифодасини топса, “халқаро сиёсат” алоҳида шахс ёки давлатлар ўртасидаги муносабатларнигина эмас, балки муайян гуруҳ ёки давлат манфаатларини амалга ошириш бўйича алоқаларни, фаолият соҳаларини ҳам ўз ичига олади.
Айрим давлатлар ва гуруҳдош давлатлар тизимида ўз сиёсий амалиётида кучга таянишни хокимиятга эришиш, манфаатларни руёбга чиқаришнинг бирдан-бир энг устувор ва қулай воситаси деб қараш хукмронлик қилиб келмоқда.
Халқаро хаётда бугун кўзга ташланаётган адолатсизлик, менсимаслик, империявий тафаккур, сиёсий мутаассиблик, яъни ўз хаёт тарзини сўнгги ва энг мақбул намуна деб эълон қилиш ва аксинча, кўпгина давлатлар томонидан юритилаётган биқиқлик, хадиксираш, саросимага тушиш, шубха билан қараш, ишончсизликка асосланган амалиётни бир-бирига ўхшамайдиган ўзаро қарама-қарши реакциянинг натижаси дейиш мумкин.
Юқорида қайд этилган объектив ва субъектив тенденциялар боис халқаро тартибот бир-бирига қарама-қарши икки жараён остида шаклланади.
Улардан
Do'stlaringiz bilan baham: |