Конспект. Болалар мусиқа чолғусида ижро, ўқувчиларда мусиқий қобилият ва идрок қилишни ривожлантириш услуби Режа



Download 22,4 Kb.
Sana23.02.2022
Hajmi22,4 Kb.
#181302
TuriКонспект
Bog'liq
1-mavzu Metodika


1-КОНСПЕКТ.
Болалар мусиқа чолғусида ижро, ўқувчиларда мусиқий қобилият ва идрок қилишни ривожлантириш услуби
Режа:
1. Болаларни мусиқий чолғу асбобига ўргатиш фаолиятининг мақсад ва вазифалари.
2. Болалар чолғу асбобига тавсифнома.
3. Мусиқа дарсида ўқувчиларнинг қобилиятларини ривожлантиришнинг асоси ва тизими.
4. Идрок этишнинг алоҳида томонлари.
Болалар мусиқий чолғу асбобга ўргатиш-бу жамоа бўлиб болаларнинг ижрочилик фаолиятини шакллантириш турига киради. Болаларни мусиқа чолғу асбобига ўргатиш жараёнида уларда мусиқага бўлган қобилиятни бойитиш ва ривожлантириш, жамоа бўлиб бир куйни мукаммал ўрганиш, бўлажак мактаб ўқувчиларини бадиий тасаввурларини кенгайтириш, ижро этиш маҳорати ва қизиқишларини ривожлантиришдан иборат. Бу жараён энг муҳим фаолият тури бўлиб болаларнинг мусиқани қабул қилишлари бир мақсад йўлида қаратилган бўлиб, уларнинг чолғу асбобини ўзлаштиришида муҳим омил бўлиб ҳисобланади.
Дарсда болалар чолғу асбобига ўргатиш жараёнида педагог ўқитувчига қуйидаги вазифалар юкланади:
1. Машғулот жараёнида болаларнинг чолғу асбобига бўлган интилишини ривожлантириш. Шу билан бирга синфдан ташқари ва бўш пайтлар ташкиллай билиш. 2. Болаларни бадиий дид ва қизиқишларини, ансамблда ва оркестрда ижро этиш маҳоратларини шакллантириш.
3. Ансамбль ва оркестрда ижро этишга қизиқтириш ва тарбиялаш, ҳар-хил мусиқий асбобларни товуш баландлиги, унинг сози ва товушни ажрата билишни фарқлаш.
4. Болаларнинг мусиқий қобилиятини фаоллаштириш ва ривожлантиш орқали товуш баландлигини, ритмни ҳис қилиш, мусиқий жумлани фарқлаш, эшитиш қобилияти орқали куйни гармоник ва мелодик ҳолатларини фарқлашга ўргатиш.
5. Болаларни мусиқий куйни ижро жараёнида ифода воситаларини ва оҳангни фарқлашга ўргатиш.
Бу ўқув-тарбия жараёнини бажаришда асосий бўлиб ижро этиладиган куйлар ва педагогнинг иш услуби муҳим ўрин тутади. Педагог ҳар томонлама етук мутахассис бўлиши ва мусиқий асарлар тўпламига бой бўлиши керак. Турли хилдаги услубларда ёзилган мусиқий асарлар болаларни маҳоратини ўсишини ривожлантиради. Бундан ташқари мусиқий асарлар ўқувчи ва ўқитувчининг ҳамкорликда ижро этиш фаолиятига жуда катта ёрдам беради. Шу билан бирга ўқувчида ижодий ишлаш фаолиятини шакллантиради. Болаларни мусиқа чолғу асбобига ўргатишни яна бир муҳим томони шуки, паст қобилияти ривожланган болаларни овозини (созни) ажратишини шаклланишига ёрдам беради.
Мактаб ўқувчилари қуйидагиларни билиши керак:
1. Мусиқа асбобининг номи ва уни сақлаш қоидаси
2. Мусиқа асбобини овозини ажрата билиш ва хотирада сақлаш.
3. Ҳар бир мусиқа асбобини чала билишга ўргатиш.
4. Товушларни бир-биридан фарқлаш ва жойини аниқлаш.
5. Ансамблда ижро этиш малакасини шакллантириш, ҳар хил куйларни эшитиш орқали фарқлаш, мураккаб ва билган мусиқа асарни сифатли ижро этиш жараёнини бир- биридан ажрата билиш.
6. Мусиқа асаридаги паст ва баланд товушларни фарқлаш, ноталар номини ва уларни нота йўлида жойлашган ўрнини билиш.
7. Мураккаб бўлмаган мусиқа асарини нотаси билан ёзишга ва саҳналаштиришга ўргатиш ва бундан ташқари мусиқа тинглашга ўргатиш.
8. Ансамбль ва оркестр куй партияларини нота номи ўқишга ўргатиш.
Юқоридагиларни шакллантиришда мусиқа асбоби ўрин тутади. Шунингдек, ансамбль ижроси вақтида бир неча муҳим талаблар туради, ҳар бир мусиқа асбобини сифатли ижро этиш ва уни ижро техникасига риоя этиш. Болалар билан ишлаш жараёнида дастлаб оддий, содда мусиқа асбобларидан фойдаланиш зарур. Бу мусиқа асбоблари уларда ритм туйғусини шаклланишида товуш баландлиги аниқ бўлмаган мусиқа асбоблари муҳим ўрин тутади. Масалан: доира, қўш ноғора, карнай, қайроқ, қошиқ, сафоил ва ҳоказо. Товуш баландлиги аниқ бўлган мусиқа асбоблари болаларда ритм туйғусини ва ижрочилик қобилиятларини ўсишида муҳим омил бўлади. Масалан: рубоб, танбур, дутор, ғижжак, чанг, най, сурнай ва ҳоказо. Агар биринчи дарсдан бошлаб ритмик ва товушли асбобларни ишлатса мақсадга мувофиқ бўлади. Булар болаларда товуш баландлигини фарқлашни, эшитиш қобилиятини ва куйлаш малакасини шакллантиради.
Демак, болаларга мусиқа асбобини чалишни ўргатиш болаларнинг мусиқага бўлган қизиқишларини ўстиради ва қобилиятларини ривожлантиршда муҳим ўрин тутади.
1. Мусиқа маданияти дарсларида ўқувчиларнинг қобилиятларини ривожлантириш. Ўқувчиларда мусиқий қобилиятларни шакллантирмасдан туриб, уларга мусиқий маданий тарбияни бериб бўлмайди. Бу кўринишнинг ҳар хил шаклларда бўлиши ўқувчиларда мусиқий қобилияти ривожланган катта самара беради. Бу эса мусиқа тарбиясининг асосий мақсадидир. Шундан келиб чиқадики, мусиқий қобилиятни ривжоланган болада мусиқий маданиятга эришиш осон бўлади. Чунончи, мусиқий фаолиятнинг барча кўринишлари, булар мутахассислик ёки ижрочилик бўлиши мумкин.
Мусиқа ўқитувчиси биринчи навбатда барча ўқувчиларнинг мусиқий қобилиятини билиши керак: 1.Товушларни хис қилиш.
2. Мусиқий эркин фикрлай олиш.
3. Ритм, ўлчовларни фарқлай олиш.
Буларни онгли равишда хис қилиш ноёб мусиқий қобилиятни келтириб чиқаради. Мусиқий қобилиятни ривжолантиришнинг аҳамияти шундаки, мактаб ўқувчилари мусиқий амалиётнинг ҳар хил кўринишларини ўзлаштирган ҳолда, унинг мусиқий нутқи тузилишини ва мусиқа тилини фарқлай оладилар. Бу ўз навбатида болаларда мусиқий дидни шакллангани, қизиқиши, эҳтиёжи ортганини билдиради. Мусиқий тарбия вазифаларини муҳокама қилишдан олдин ўқитувчи мактаб ўқувчиларининг мусиқий қобилиятларини босқичма-босқич ривожлантириш асосини ишлаб чиқиши зарур.
Бу эса келажакда узоқ муддатли таълим олишда мусиқий ривожланишга асосланади. Мактаб ўқувчиларининг мусиқий қобилиятини шакллантиришда тор доирада хар томонлама ёндошган ҳолда олиб бориши мумкин. Масалан, биринчи марта мусиқа дарсида уларнинг қобилиятни синаш учун мусиқа остида ҳаракат қилиб, юргизиш мақсадида мувофиқдир. Шу вақтнинг ўзида болада куйнинг ритми, усули ва кучли-кучсиз ҳисссаларни ҳис қилишга аҳамият беради. Шу билан бирга болани ҳаракат орқали, қарсак чалиш услубидан фойдаланиш мумкин. Бундан кейин болада чорак ва нимчорак ноталарнинг ритмларини ҳис қилишга ўргатиш керак. Бунда ҳаракатлардан фойдаланиш болаларда ритм туйғуларини шаклантиришда, уни фарқлашда, кучли ва кучсиз ҳиссаларни ажрата олишга, қўл-оёқ ҳаракатларининг уйғунлигини мусиқий жумланинг бошланиши ва тугашини фарқлашга, эшитиш қобилиятини ўстиришга, мусиқий тузилмаларни фарқлашга катта таъсир этади. Мусиқий кобилиятни ривожлантириш таркиби алоҳида таркиб бўлиб, бу аниқ бўлакларга бўлиниб мусиқий мавзу тарзида ўрин эгаллайди.
Биз бу бўлакларни алоҳида-алоҳида кўриб чиқамиз:

1.Товушқаторни идрок этиш ва юқори товуш баландлигини ривожлантиришда кетмакетликка аҳамият бериш. Мусиқани тинглаш жараёнида регистрларнинг ифода воситаларини идрок этиш, куй тингланаётганда ундаги юқори товушларнинг тиниқлиги, маъносини, оҳанг мавзусини, куйни қайси йўналишда ижро этаётганини ҳис қилишга ўрганади. Товушқатор тизимини шакллантиришни ҳаракатли қўшиқлар орқали болаларга етказиш осон. Бундан ташқари, қўшиқни қайси тонда ёзилгани, ундаги интерваллар оралиғи, учтовушлик, турғун ва нотурғун босқичлар ҳамда нота ёзувлари ҳақида маълумотлар берилганда, болаларнинг идрок этиши осон бўлади.


2. Ритмни ҳис қилишнинг кетма-кетлигини ривожлантириш, куйни ижро этиш ва талқин этиш жараёнида ўлчов бирлиги ва ҳиссаларга эътибор бериш лозим. Куйни эшитиш жараёнида ундаги кучли ва кучсиз алмашиб келишларини ижро пайтида идрок этишга ўргатиш керак. Бундан ташқари, ҳар хил ноталар бўлинишидаги кўринишларни ҳам болаларга таништириш зарур. Масалан, ҳар хил ритмик фигуралар ўзлаштириш.


Шунинг учун мусиқий мавзуларни мураккаб ҳолда танланса, ритмни эгаллашлари ва идрок этишлари осон бўлади. Бундан ташқари болаларда паузалар тўлишини ва нота кўринишидаги тутган ўрни ҳақида идрок этишга эришиш керак. Куйни ижро этишда ва талқин этишда ўлчов бирликлари 2/4, 3/4, 4/4 ва ҳ.к.лар ҳам алоҳида ўрин тутади. Болалардаги ички ҳис-туйғу орқали ритмни ривожлантириш ғоят муҳим. Масалан, ҳар хил ноталар кўринишини ижро орқали эслаб қолиш, ижро этилаётган куйнинг қай ҳолатда чалинаётганлигини, масалан, охиста, куйчанми, қувноқми, марш оҳангидами... ва ҳоказолар муҳим аҳамиятга эга.

3. Мусиқий куйларни ҳис қилишда кетма-кетликнинг ўрни. Бу мусиқий эшитув қобилиятини шакллантиришда мусиқий тузилмаларни, унинг ифода воситаларини, куйнинг ёзилиш ҳолатларини ифодалайди. Мусиқий жумлани ҳис қилиш кетма-кетлигини фарқлашда у куйнинг неча қисмдан иборатлигини, ва қандай шаклда ёзилганлигини, асар банд ва нақорат шаклида (куплет шаклида), ёки рондо, вариация, фуга, кантата, фуга-соната ёки соната-симфоник ҳолат яратилганлигини идрок этишга ундайди. Демак, болаларда мусиқий қобилиятни ривожлантиришдан мақсад уларни келажакда мусиқий маданияти таркиб топган баркамол шахс қилиб тарбиялашдан иборатдир. Мусиқани идрок қилишни ривожлантириш мактабда мусиқа маданияти тарбиясининг асосидир. Мусиқани идрок қилишни ривожлантириш мактаб мусиқа тарбиясининг муҳим вазифаси бўлиб, бу мусиқий фаолият йўналишининг бир бўлаги ҳисобланади. Масалан, қўшиқни ўрганишдан олдин, уни тинглатиб олиш, куйни ижро қилиш, оҳангни соф ҳолатда тиниқ ижро қилиш жўрнавозлик асосида чалиш, мусиқа остида ҳаракат қилиш, айрим жойларда ўзгартиришлар киритиш, қўшиқнинг ҳолатига қараб амалга оширилади. Мусиқани идрок қилиш фаолияти мусиқа дарсининг мустақил турларидан ҳисобланади. Бу мусиқа услуби қўлланмаларида мусиқа эшитиш ёки эшитиш-идрок қилиш йўли билан аниқланади. Бундай ўқувчиларда малака ва кўникма, мусиқа асарини тўла идрок қила олиш қобилиятини ривожлантириш, ижодий қобилиятини ўстириш, мусиқий дид ва қарашларни шакллантиришдан иборат.


Мактаб ўқувчиларини тарбиялашда мусиқий бадиий асарлар орқали уларнинг мусиқий дидларини ўстириш, эътиборни кучайтириш катта аҳамиятга эга. Мусиқани идрок қилишнинг алоҳида кўринишлари. Мусиқани идрок этиш мураккаб жараён бўлиб, уни қунт қилиб тинглаш, мусиқа мазмуни ва моҳиятини идрок қилишни билиш керак. Мусиқа асарини эшитганда ундаги бадиий кўринишларни фарқлай олиш керак. Бундан ташқари, мусиқани идрок этиш билан бирга уни онгли равишда ўзлаштира олиш малакасига ҳам эга бўлиш керак. Мусиқанинг ифода воситалари орқали таъсири катта. Гармоник-товушқатор тузилмаси, тембр, темп, динамикаси, ўлчов, ритм - булар асарни онгли ўзлаштиришда муҳим ўрин тутади. Шунга асосан мусиқашунослар тасдиқлайдики, мусиқа тинглаш, уни эшитиш-бу юракдан чиқиши зарур бўлган машаққатли меҳнатдир. Ақл ва онг бирлиги керакдир. Шунинг учун бу жараённи синф хонасида амалга ошириш керак. Мусиқанинг қудрати шунчаликки, у ҳаяжонли ҳолатни, хушчақчақлик ва ўзига ишонч руҳини келтириб чиқара олади.
Инсонда мавжуд бўлган хурсандчилик ва қайғу, ишонч ва ишончсизлик, бахт ва омадсизлик ҳолатларини мусиқа ўзида мужассам эта олади. Болаларга куйни эшиттириш вақтида ўқитувчи бу ҳолатларни ифода этиб бера олиши керак. Ўқитувчи шундай шароит яратиши керакки, мусиқа орқали ўқувчиларни жалб этиб чақира олиши керак. Шунда ўқувчи мусиқа асарининг мақсад-мазмунини, ундаги элементарназарий ифода воситаларини тушуниб етади. Болага бунда мусиқа асари кучли таъсир этади ва уни англай бошлайди. Эшитиш орқали мусиқа маданияти шаклланади, ақлий томондан мусиқа асарини муҳокама қилиш ва баҳолай олиш кўникмаси пайдо бўлади. Ўқитувчи ҳамма болаларга мусиқа орқали қувонч олиб келиш йўлини излаши керак. Бу эса дарс жараёнида куй, ашула тинглаш ҳолатига боғлиқ. Ҳар бир болада ўзининг махсус ички дунёси ва ўз қизиқиши мавжуд.
Бир вақтнинг ўзида маълум ёшда уларни бу қизиқиш бирлаштиради ва банд этади. Кичкина мактаб ўқувчилари шўх, қувноқ-ҳаётий мусиқаларни тинглашни хоҳлайди. Улар жуда катта таассурот остида ҳаётий қаҳрамонларга бағишланган, табиат, мактаб, боғча ҳаётидаги қўшиқларни қизиқиш билан эслашади. Асосан бошланғич синфлар ўқувчиларига она Ватан, унинг муқаддаслиги, азизлигини мадҳ этувчи, Ўзбекистоннинг табиати, унинг бой ресурслари, меҳнаткаш халқнинг фидокорона меҳнати, Ватан ҳимоячилари, ички ишлар ходимлари ва посбонлари, Ватанимизни, ёшларни мадҳ этувчи ашула ва куйлар тавсия этилади. Бу мусиқа асарларини эшитган болалар келажакда ким ва қандай шахс бўлиши ҳақида фикр юритади ва келажакда комил инсон бўлиб етишишга ҳаракат қилади.
Download 22,4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish