Konferensiyasi


“ZAMONAVIY TA‟LIM TIZIMINI RIVOJLANTIRISH VA UNGA QARATILGAN KREATIV G‟OYALAR



Download 5,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet134/388
Sana04.04.2022
Hajmi5,69 Mb.
#527754
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   388
Bog'liq
27 respublika ilmiy onlayn

“ZAMONAVIY TA‟LIM TIZIMINI RIVOJLANTIRISH VA UNGA QARATILGAN KREATIV G‟OYALAR, 
TAKLIFLAR VA YECHIMLAR” MAVZUSIDAGI 27-SONLI RESPUBLIKA ILMIY-AMALIY ON-LINE 
KONFERENSIYASI 
www
.
bestpublishing.
org
142 
қилади. Бундан ташқари Аҳмад Дониш оила қураѐтганлар бир-бирининг оиласи, насл-
насаби ҳақида билиши, яъни ўзидан кейинги авлод соғ-саломат бўлиши учун қайғуриши 
кераклигини айтади. Шу билан бирга зарарли одатлар ҳам(тамаки чекиш, ичкиликбозлик) 
киши саломатлигига, наслига жуда катта зарар етказади. Соғлом турмушни издан 
чиқарадиган ирсий касалликларга сабабчи бўладиган салбий урф-одатлардан бири яқин 
қариндош-уруғлар ўртасидаги никоҳдир. Бундай оилаларда фарзандлар жисмоний 
нуқсонлар билан туғилиши ҳоллари кўп кузатилади.
Хулоса қилиб айтганда, Аҳмад Дониш илғор фикрлари билан ўзига хос 
саломатлик фалсафасини яратди. Инсоннинг саломатлиги, оиладаги соғлом турмуш 
тарзи фақатгина инсоннинг ўзига боғлиқ деган фикрлар бу фалсафанинг асосини 
ташкил этади. 
 
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР: 
 
1.Маънавият юлдузлари. (Марказий Осиѐлик машхур сиймолар,алломалар, 
адиблар). Т.: 1999, 101-бет. 
2.Афанасьев.Ю, Куликов Ю. Саломатлик алифбоси. Т.:1993, 6-бет. 
3.Дониш.А. Рисола дар назми тамаддун ва таовун. Д.:1976, сах-151. 
4.Дониш А.Наводир-ул-вакоеъ. Т.:1964, 352-бет. 
 


“ZAMONAVIY TA‟LIM TIZIMINI RIVOJLANTIRISH VA UNGA QARATILGAN KREATIV G‟OYALAR, 
TAKLIFLAR VA YECHIMLAR” MAVZUSIDAGI 27-SONLI RESPUBLIKA ILMIY-AMALIY ON-LINE 
KONFERENSIYASI 
www
.
bestpublishing.
org
143 
ОВҚАТЛАНИШ МАДАНИЯТИ ИБН СИНО ТАЛҚИНИДА 
 
М.Давлатова 
Бухоро Абу Али ибн Сино номидаги 
Жамоат саломатлиги техникуми 
 
Маълумки, инсон ўзига керакли бирон бир буюм ишлаб чиқиши, инсонга хос 
ва мос ҳаѐт кечириши учун энг аввало соғлигининг мустаҳкамлигига эга бўлиши 
лозим. Чунки, соғлом инсонгина ўзининг табиий ва ижтимоий имкониятларини 
ҳаѐтга татбиқ эта олади. Соғлом турмуш тарзини шакллантиришда овқатланиш 
маданияти, экологик таълим-тарбия, жисмоний машқлар муҳим ўрин эгаллайди. 
«Рисола фи ҳифзи сиҳҳа» («Соғлиқни сақлаш ҳақида рисола») ибн Синонинг 
соғлиқни сақлаш масаласига бағишлаб махсус ѐзилган рисоласи ҳисобланади. Олим 
бунда кишиларнинг ювиниш, ҳаммомга тушиш, баданни покиза тутиш, бадантарбия 
масалаларига алоҳида эътибор беради. Шу билан бирга, у ейиладиган, ичиладиган 
нарсалар, овқатланиш, зулуклар ѐрдами билан ортиқча қонни олдириш, уйқу каби 
масалалар ҳақида фикрларини ѐзиб қолдиради. Қомусий олим ўзининг «Сиѐсат ал-
бадан» асарида шароб ичиш натижасида пайдо бўладиган кайфиятлар, маст кишида 
юз берадиган ҳолатлар, шаробнинг заҳарлик хусусияти, агар кўп истеъмол этилса юз 
берадиган ўзгаришлар, кўп истеъмол қилинаверилса бора-бора заҳар ҳам овқат 
ҳисобига ўтиши мумкинлиги тўғрисида гапирилади. Ушбу рисола унинг «Тиб 
қонунлари» асаридан илгари яратилган таълифларидан ҳисобланади. Бу рисола 
баъзан «Рисола ал-ҳамрия ва сиѐсат ал-бадан» деб ҳам юритилади. Унинг ўзбекча 
таржимаси «Баданни идора қилиш, шаробнинг фазилатлари ва унинг зарарлари» номи 
билан нашр этилган. Овқатланиш маданиятининг шаклланишида миллий анъана
ва иқлим шароитларини ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эгадир. Бу борада Ибн
Сино фикри қуйидагича: «Овқатланишда об-ҳаво шароитлари, иқлим ҳисобга
олиниши керак. Шимолда яшовчи аҳоли билан жанубда яшовчичилар ҳаѐт
фаолияти ва қувват сарфи бир – биридан фарқ қилади, шунга кўра уларнинг
овқатланиш хусусиятларида ҳам тегишли фарқ бўлиши керак». 
Абу Али ибн 
Сино ўз асарларида киши организмига ташқи муҳит омилларининг таъсирига ката 
аҳамият беради. Инсон нафас оладиган ҳаво, истеъмол қиладиган сувнинг тоза 
бўлиши кераклиги, ҳаво ва сув орқали касалликларнинг юқиши ҳақида қимматли 
фикрларни баѐн қилади. Унинг «агар ҳавода чанг ва ғубор бўлмаганда инсон минг 
йил яшар эди», - деган фикри ҳали ҳам катта аҳамиятга касб этади. Овқатланиш 
маданияти инсон саломатлигини таъминлайдиган муҳим мезон экан, болага тарбия, 
илм беришни у туғилиши биланоқ амалга ошириш лозим. Боланинг ҳар томонлама 
соғлом бўлиши, тўғри шаклланиши учун зарур бўлган оқилона овқатланишни унга 
ҳомиладорлк давридан бошлаш керак. Бу тўғрида буюк олим шундай дейди: «Тўғри 
овқатланиш борасидаги тарбия, саъй-ҳаракатлар инсон боласи туғилмасданоқ 
бошланиб, кексалик давригача давом этиши керак». Алома бола тарбиясига кўпроқ 
эътибор қаратиш, унга одатни ўргатиш ҳақида қуйидагича фикр билдиради: «Ёмон 



Download 5,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   388




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish