Тошназарова Л.Ш. СамДАҚИ ўқитувчиси
Уралов Р.А. С а м И С И м а г и с т р а нт и
Ўзбекистонда кичик бизнес секторини рағбатлантирилиши мамлакат
ижтимоий-иқтисодий тараққиётининг ҳал қилувчи стратегик омилларидан
бири бўлиб ҳисобланади. Ҳукуматимиз томонидан чиқарилган бир қатор
қарорлар натижасида бошланган кичик корхоналарни ташкил этиш ва уни
рағбатлантириш жараёни кейинги йилларда иқтисодиётимизда муҳим
ўзгаришларга олиб келди. Ўзбекистонда кичик бизнес - хусусий
тадбиркорлик, микрофирмалар, кичик корхоналардан ташкил топган.
Хусусий тадбиркорлик - кичик бизнеснинг энг кўп сонли қисмидир.
Республика қонунчилигига мувофиқ, юридик шахс мақомидан ҳоли ва
ишчиларни
ёллаш
ҳуқуқисиз
мустақил
меҳнат
фаолияти
билан
шуғулланаётган жисмоний шахслар, шунингдек, ҳамкорликда тадбиркорлик
фаолиятини олиб бораётган оилавий тадбиркорлик, деҳқон хўжаликлари ва
оддий ширкат иштирокчилари хусусий тадбиркор деб юритилади.
Кичик бизнес - аҳолининг талай қисми учун меҳнатини қўллайдиган
жабҳа ва даромад манбаи. Бу етарли малака ва тажрибаси бўлмаган, эгилувчан
жадвалли иш кунини истаган аксарият меҳнат ресурсларини машғул этувчи
меҳнат бозорининг энг мослашувчан қисми. Аёллар, илк бор иш қидираётган
ёшлар, маълумоти ва меҳнат тажрибаси юқори даражада бўлмаган шахслар
кўпинча фақат шу ерда иш топиши мумкин. Бу жабҳада машғул кишиларнинг
аксарият қисми учунгинамас, балки уларнинг оила аъзолари учун ҳам асосий
даромад манбаи бўлмиш кичик бизнес миллий фаровонликнинг ўсиши учун
муҳим омил бўлиши мумкин.
Кичик
бизнес
аҳоли
орасида
иш
юритиш
ва
тадбиркорлик
кўникмаларини ривожлантириш, унинг бозор муносбатларига мослашганлик
даражасини оширишда потенциал самарали воситадир. Фуқароларга нафақат
ўз ишчи кучи, балки ўз мулки, жумладан, ишлаб чиқаришга мўлжалланган
114
мулк эгаси бўлишга имкон яратиб, у ўрта синф - жамиятнинг прогрессив
тараққиётини таъминлашга қодир, демократия ва ижтимоий барқарорликда
манфаатдор ижтимоий қатламнинг шаклланиши учун асос яратади.
Кичик бизнесни иқтисодиётдаги ҳиссасини қуйидагилардан билиш
мумкин:
- рўйхатга олинган, шунигдек, ҳақиқатдан фаолият кўрсатаётган
корхоналар умумий сонидаги ҳиссаси; (195 мингта субъекти)
- ЯИМ да, саноат, қишлоқ хўжалик маҳсулоти ҳажмида, қурилиш
ишлари, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги ҳиссаси;(ЯИМда ҳиссаси 55%)
- иқтисодиётда банд бўлган аҳоли сонидаги ҳиссаси; (75%)
- экспорт маҳсулоти ҳажмидаги ҳиссаси. (25%)
Кредитни таҳлил қилишда, функция, унинг моҳияти ва аҳамияти
ўртасидаги оралиқ бўғин сифатида кўриб чиқилади.
Кредитни моҳияти – бу вақтинча бўш турган пул маблағларини пул
эгаси ёки бошкалар томонидан маълум муддатга, ҳақ тўлаш шарти билан
қарзга олиш ва қайтариб бериш юзасидан келиб чиққан иқтисодий
муносабатлар йигиндисидир.
Берилган кредит қайтувчанлик характерига эга. У худди шу сифати билан
молиядан фарқ килади. Ссуда капитали манбаларининг таҳлили кредитнинг
иқтисодий категория сифатидаги моҳиятини аниқлашга асос бўлиб ҳизмат
қилади.
Бир қатор иқтисодчиларнинг фикрича, кредит жамиятдаги вақтинча буш
пул маблағларини йиғиш ва уларни тақсимлаш шаклидир. Бу нуқтаи назардан,
кредит вақтинча бўш пул маблағларини қарзга бериш бўлиб, муайян
белгиланган муддатдан сўнг бу маблағлар ўз манбасига қайтиб келиши керак.
Кредит ҳар қандай ижтимоий муносабат эмас, балки ижтимоий ишлаб
чиқариш маҳсули, қийматнинг ҳаракати, қарз берувчи ва қарз олувчи
ўртасидаги иқтисодий муносабатларини ифодаловчи категориядир.
Иқтисодий категория сифатида кредит кўпгина иқтисодчи олимлар томонидан
ўрганилиб чиқилган ва улар томонидан турлича фикрлар билдирилган.
115
Масалан, Э.Вознесенский, А.Зверев, Д.Аллахвердян каби олимлар кредит
махсус категория ҳисобланса-да, у молия таркибига киради, деб
ҳисоблашади.
В.Захаров, О.Лаврушин, М.Пассел, И.Левчук, В.Рыбин, А.Кодиров,
Т.Коралиэв каби олимлар эса кредитни молия билан параллел равишда
фаолият
кўрсатувчи
алоҳида
мустақил
иқтисодий
категория
деб
ҳисоблайдилар.
Кредитнинг мустақил категория сифатида моҳиятини аниклаш мураккаб
саволлардан биридир. Кредитни қарзга бериладиган қийматнинг ҳаракати
сифатида тушуниш мумкин.
Захаров В. «Кредит вақтинчалик фойдаланишга бериладиган
қиймат бўйича бўладиган ижтимоий муносабатдир» деб хулоса қилган
бўлса, Қодиров А., Пассел М. эса кредит иктисодий категория бўлиб, унда
ишлаб чиқариш муносабатлари ўз аксини топади ва давлат, хўжалик
ташкилотлари, кохоналар, муассасалар бир-бирига қийматни маълум вақтга,
кайтариб бериш ва тўлаш шарти билан берадилар, деб уқтирадилар.
Юкоридаги фикрларга асосланган холда кредитнинг баъзи муҳим
томонлари аниқланади:
Биринчидан, унинг ижтимоий маҳсулот яратиш, миллий даромад ва пул
ресурсларини қайта тақсимлашга боғлиқлиги;
Иккинчидан, кредитнинг ҳаракат шаклига (товар ёки пул тарзида) эга
эканлиги;
Учинчидан, такрор ишлаб чикаришдаги ҳаракатнинг асосий ҳал этувчи
белгиси (қарз) эканлиги ва ҳ.к.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР
1. Ўзбекистон республикасининг “Банк сири тўғрисида”ги Қонуни. 2003
йил 30 август
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Банк тизимини янада
ривожлантириш ва бўш пул маблағларини банк айланмасига жалб этиш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги Қарори, 2007 йил 7 ноябр.
116
3. Пардаев М.К., Мамасоатов Т.Х., Муроткобилов А.А. Кичик бизнес ва
хусусий тадбиркорлик: ривожланиш муаммолари ва ечимлари. Монография. -
Т.: «Навруз», 2013. - 172 б.
4. Роуз П.С. Банковский менеджмент. Пер. с англ./ П.С.Роуз.- Москва.:
Дело, 1997.-768с.
5. Турбанов А., Тютюнник А. Банковское дело: Операции, технологии,
управление. – М.: Алпина Паблишерз, 2010.-682с.
6.
http://www.cbr.ru/analytics/bank_system/ obs_080801.pdf
7.
www.finance.uz
117
IV- ШЎЪБА.
ИНВЕСТИЦИОН-ҚУРИЛИШ ЖАРАЁНЛАРИНИНГ СИФАТИ ВА
ИҚТИСОДИЙ САМАРАДОРЛИГИНИ
АКТУАЛИЗАЦИЯ ИНСТРУМЕНТОВ ОБЕСПЕЧЕНИЯ КАЧЕСТВА
РЕШЕНИЙ ПРИ ИНВЕСТИРОВАНИИ В ВОСПРОИЗВОДСТВО
ТЕПЛОВЫХ СЕТЕЙ В УСЛОВИЯХ ОРГАНИЗАЦИИ МОНИТОРИНГА
ИХ ЭКСПЛУАТАЦИИ
Do'stlaringiz bilan baham: |