Кондуктометрик титрлаш ишнинг мақсади



Download 130,76 Kb.
bet1/2
Sana24.02.2022
Hajmi130,76 Kb.
#199062
  1   2
Bog'liq
КондуктометриК ТИТРЛАШ


КондуктометриК ТИТРЛАШ
Ишнинг мақсади: Эквивалент нуқтани, электролитларнинг эритмадаги г-экв лар сонини ва электролитлар аралашмаси эритмасининг таркибини аниқлаш.
Ишнинг моҳияти: Кондуктометрия электролит эритмаси электр ўтказувчанлигининг ўзгариши бўйича эквивалент нуқтани топиш усули бўлиб, у турлича ҳаракатчанликка эга бўлган ионларнинг концентрацияси титрлаш жараёнида кимёвий реакция бориши натижасида ўзгаришига асосланган.
Ҳисоблаш формулалари: Rx=RM (1); (2); n=Vт,экв.сТ 10-3 (3),
бу ерда сТ- титрант эритмасининг г-эквл даги концентрацияси;
Vт,экв.- эквивалент нуқтага мос келувчи титрант эритмасининг ҳажми, см3.
Ишнинг бажарилиши: Титрлаш 1-2 мл ли микробюретка ёрдамида платина электродлари туширилган ячейкада олиб борилади. Кондуктометрик титрлашда идишнинг доимийсини аниқлаш талаб қилинмайди, чунки мақсади фақат эквивалент нуқтани топишдан иборат. Лекин титрлаш давомида эритманинг ҳажми кучли ўзгариб кетишига йўл қўймаслик керак, акс ҳолда суюлтириш натижасида электр ўтказувчанлик пасайиб кетади. Шу сабабли иложи борича юқори концентрацияли титрант ишлатилади. Ячейкага 5-10 мл 0,25 N ли кислота қуйилади, электродлар туширилади ва Кольрауш кўпригига уланади. Ҳаракатланувчи контактни реохорднинг ўртасига қўйиб, қаршиликлар магазинидан RM нинг қиймати топилади. Ушбу қиймат (1) тенгламага мувофиқ l2l1= 1 да эритманинг қаршилиги Rx га тенг ва кўприк диагонали бўйича ток кучи минимал қийматга эга бўлади. Эритманинг қаршилиги Rx бир неча марта аниқланади ва ўртача қиймат олинади. Сўнгра, эритмани магнит аралаштиргич ёрдамида аралаштириб турган холда, бюреткадан 0,1 см3 улушларда ишқорнинг 2,0 N ли титрланган эритмасидан қуйиб борилади. Ҳар бир қуйилган ишқорнинг аниқ ҳажми топилади, эритманинг Rx қаршилиги ва электр ўтказувчанлиги ҳисобланади. 1R=f (VNaOH) ёки =f(VNaOH) боғлиқлик графиги чизилади. Графикда тўғри чизиқли боғланиш соҳаларига эга бўлган синиқ чизиқ ҳосил бўлади, ушбу синиқ чизиқнинг кесишган нуқтаси эквивалент нуқтага жавоб беради. Чизиқлар тўғри бўлиши учун титрланаётган эритманинг ҳажми деярли ўзгармаслиги керак, шунинг учун титрлашга ишқорнинг юқорироқ концентрацияси олинади (титрантнинг концентрацияси титрланаётган эритманинг концентрациясидан 5-10 марта юқори бўлиши керак), ҳамда титрланаётган кислота эритмасига 150 мл дистилланган сув қуйилади.
Эквивалент нуқтада кислота ва ишқор эритмаларининг г-экв лар сони тенг Vxcx=VTcT (бу ерда cx ва cT эритманинг ва титрантнинг г-эквл лардаги концентрациялари) бўлгани учун, титрланаётган эритманинг концентрациясини ёки ҳажмини юқоридаги тенгламалардан аниқлаш мумкин.

1-расм. Кондуктометрик титрлаш асбоби

Олинган натижалар қуйидаги жадвалларга ёзилади.1-жадвал.



Download 130,76 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish