Компъютер ва саломатлик



Download 37,5 Kb.
Sana24.02.2022
Hajmi37,5 Kb.
#232397
Bog'liq
Кампыютер ва саломатлик


Компъютер ва саломатлик

Сизни шу мавзу қизиқтирадими ? Албатта сиз хақсиз ! Компъютер олдида кўп вақт ўтказаётган бўлсангиз, албатта кампыютернинг соғлиққа таъсирининг билиб қўйсангиз фойдадан холи эмас. Демак ушбу мавзуга қўл урар эканмиз – сизга кампыютердан узоқ муддат фойдаланган инсонга унинг таъсири, ундаги зарарнинг камайтириш йўллари, кампыютер билан мулоқатдаги талаблар хамда саломатликнинг сақлаш учун пималарга эътибор беришимиз лозимлиги тўғрисида маълумот бермоқчимиз. Кампыютердан фойдаланувчи инсонлар саломатлигига таъсир этувчи зарарли омиллар:



  • узоқ муддат ўтириб ишлаш жараёнлари

  • манитордаги электромагнит нурланишлар таъсири

  • кўрув органларига тушадиган юкламалар яъни кўзнинг толқиши

  • кўл – кафт бўғимларига тушадиган юклама

  • ахборотларнинг йўқолиб қолиш пайтидаги стрессе холатлар юқоридаги зарарли омиллар тўғрисида бирма – бир тўхталиб ўтмоқчимиз



Узоқ муддат ўтириб ишлаш (камхаракатлилик – гиподинамия)
Эътиьор берсангиз кампыютер олдида ўтирган инсонда бўйни, бош, қўл ва елка мушаклари таранг холда бўлиш оқибатида умуртқа поғонасига хам ортиқча юклама тушади. Базида умуртқа поғона чарчаши туфайли болалар столга ётган холда ундан фойдаланадилар. Шунинг оқибатида катталарда остеохондроз, болаларда эса сколиоз касаллиги пайдо бўлади.
Бундан ташқари кўп ўтириш давомида стул билан тана ўртасида ўзига хос «иссиқ компресс» ҳаёти юзага келиб, у ўз навбатида простата безларининг яллиғланиши простатит, гемморой касалликларини юзага келтиради. Камхаракатлик ўз навбатида моддалар алмашинувини бузилиши хамда «семириш» касаллигига хам замин яратади.
Электромагнит нурланишлар
Кампыютер ва бошқа электр асбоблари ўзидан электромагнит турларини тарқатувчи манбаа ҳисобланади. Улардан чиқаётган электростатик нурлар хамда майда чанг зарралари терининг очиқ жойларига тушиш оқибатида турли хилдаги терининг аллергик касалликларини чақиради. Соғларининг тўқилиши, терининг қуриши хам кузатилиши мумкин.
Бу холатларни олдини олиш учун қуйидагиларга ахамият беринг; Кампыютер бор хоналарда вентиляция тизими яхши йўлга қўйилса мақсадга мувофиқдир. Хонани тез тез шомоллатиб туринг. 1-та манитор учун майдон сатхи 9 - 10 м2 бўлиши лозим хонани намлик холатини яхшилаш мақсадида махсус ҳавони намловчи мосламалардан фойдаланиш. Канизаторлардан ҳам фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Хонани тез-тез намли латта билан тозалаб туринг.
Кўриш органларига таъсири
- кампыютер билан ишлаш давомида кўзимиз доимий равишда экранда бўлади. Монитор ёруғлик манбаи бўлиб қолмай балки мунтазам равишдаги жимирлаш холатлари кўзни таъсирлантиради.
Кўздаги қаттиқ оғриқлар, кўзнинг ёшланиши, кўз қорачиқлари ва кўз олмаларининг, қовоқларининг қизариш, пешона сохасидаги оғриқлар, тез чарчаш – холатлари «дисплей» касаллиги деб намланиб сабаб экрандан доимий равишда фойдаланиши оқибатидир. Кўзни чарчаб қолмаслиги учун қуйидаги оддий талабаларга риоя қилинг;

  • манитор билан кўз оралиғидаги масофа 45 смдан кам бўлмаслиги керак..

  • ёруғлик монитор экранига тушиб, ярқираб кўришга халақит бермаслиги керак.

  • экран сатхини тез – тез ортиб туриш керак.

  • тез – тез кўзга дам бериш учун 10-15 дақиқалик танаффуслар қилиб туринг.

  • кўз машқлари жуда муҳим:

- 10 сония кўзларингизни юмиб туринг


- 5. 10 сония кўзни очиб-ёпиш машқлари
- кўзни соқаларни айлантириш машқлари
- ойнадан узоқ ва яқинга (ойнага қоғоз ёпиштиршингиз) қараш машқлари
сизни
- кўзингизни дам олиш имкониятини яратади.

  • турли таъсирлардан сақлаш учун чой пакетчаларини (хона харорати) кўзга қўйиб 10 дақиқа ётинг.



Умуртқа поғонаси касалликлари профилактикаси

  • остеохондроз ва умуртқа поғонасининг қийшайишини олдини олиш учун қуйидагиларга эътибор беринг:

  • иш жойингизни қилишда қулайликларга эътибор беринг

-қоматингизни холатига эътибор беринг

  • 1 хил позада ўтирманг вақти вақти билан харакат қилиб туринг

  • жисмоний машиқлар эрталабги гимнастика машиқларини хонада қилманг.

  • умуртқа поғонаси учун зарур, фойдали машқлар сувда сузиш ва турникка осилиш машиқларидир.

Download 37,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish