Kompyuter tarmoqlari telekommunikatsiya texnologiyalari, 5 semestr


Телекоммуникация тармоқларини ишлаб туриш сифати (Network Performance, NP)



Download 9,67 Mb.
bet52/134
Sana16.04.2022
Hajmi9,67 Mb.
#556457
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   134
Bog'liq
Kompyuter tarmoqlari Dilmurodan

Телекоммуникация тармоқларини ишлаб туриш сифати (Network Performance, NP)

NP трафикка хизмат кўрсатиш самарадорлигини характерлайди. Телекоммуникация тармоқларидан фойдаланувчи одатда, телекоммуникация тармоқларининг тузилиши ва зарур бўлган хизматлар қандай етказилиши билан қизиқмайди. Айни шу пайтда у шунга ўхшаган хизматлар билан уни солиштирган холда, хис қилиб мазкур хизмат сифатини баҳолайди. Талабларни асослаш, фойдаланувчиларнинг кутиши ва операторнинг харажатларини оптималлаштириш учун қуйидагиларни таъминлаш зарур: - хизмат сифатига тегишли бўлган терминларни қатъий ифодалаш; - кутиш ҳақидаги объектив маълумотларни, фойдаланувчи талабларини тақдим этиш. Хизмат кўрсатиш сифати, “хизмат кўрсатиш билан фойдаланувчиларни қониққанлик даражасини аниқловчи йиғинди эффект” каби ITU-T E.800 тавсиясига биноан аниқланган.


Фойдаланувчи нуқтаи назаридан хизмат кўрсатиш сифати, парамерлар йиғиндисида ифодаланиши мумкин. Бу параметрлар хизмат каби тушуникли бўлган фойдаланувчи терминида ҳам тавсифланади ва тармоқ структурасига боғлиқ эмас. Улар фойдаланувчи томонидан қабул қилинадиган эффектнинг афзаллигига мўлжалланган ва фойдаланувчига хизмат, хизматларга уланишда (ITU-T I.350 тавсияси бўйича) осонгина обьектив ўлчашни кафолатлаши лозим. Тармоқ характеристикаси (NP), фойдаланувчилар орасида алоқани таъминлаш қобилияти каби аниқланади. NP деганда ҳисобланиши ва ўлчаниши мумкин бўлган параметрлар йиғиндиси тушунилади. Тармоқ характеристикаси энг аввало эгаси томонидан қўлланилади. Улар тизимни ишлаб чиқиш, халқаро ёки миллий даражада тармоқни лойихалаш, эксплуатация ва техник хизмат кўрсатишга мўлжалланган. Телекоммуникация тармоқлари, фойдаланувчиларга маълумотларни етказиш функциясини қўллайди. 14.1- жадвалда хизмат кўрсатиш сифати ва тармоқ характеристикаси орасидаги фарқ кўрсатилган. 14.1- жадвал


Ҳар бир хизмат аломатлар (хусусиятлар) мажмуаси билан характерланади, уларнинг асосийлари хизмат кўрсатиш сифатини аниқлайди. Тармоқ характеристикалари (параметрлари) фойдаланувчи қабул қиладиган хизмат кўрсатиш сифатини аниқлайди. Бундай тармоқ характеристикаларига трафик, чақириқларнинг йўқолиши, алоқа йўналишидаги самарали чақириқлар коэффициенти ва бошқалар мисол бўлиши мумкин. QoS ва NP параметрлари орасида шубҳасиз ўзаро боғланиш бор. Тармоқдан фойдаланувчиларга самарали хизмат кўрсатиш учун, агар улар орасида бир хил мослик мавжуд бўлмаса уларнинг қийматлари орасида сонли нисбатларни ўрнатиш мумкин. QoS ва NP орасидаги фарқ 4.1-жадвалда акс эттирилган. NP параметрларини аниқлаш, элементларни уланиш чегарасида кузатиш мумкин бўлган ҳодисаларга ва ҳолатларга асосланган. 2.3 Тармоқ характеристикаси концепцияси Телекоммуникация тармоқларини ишлаш сифати (Network Performance) бу фойдаланувчилар орасида маълумотлар алмашишини таъминлаш қобилиятидир. Телекоммуникация тармоқларининг асосий характеристикаси бу трафикларга хизмат кўрсатиш самарадорлигидир (2.1-расм). Трафикларга хизмат кўрсатиш самарадорлиги (ўтказувчанлик қобилияти), тармоқ объекти каби хизмат кўрсатиш сифати ва маълум бир техник ҳолатда (ишга қобилиятли ва қобилиятли бўлмаган канал/линияларнинг миқдорий муносабати) маълум бир жадаллик билан тушаётган трафикларга хизмат кўрсатувчи коммутациялаш тугунларининг хусусиятидир. Коммутация тугунининг қобилияти трафикга хизмат кўрсатишдан иборат. У трафикнинг ишончлилиги, узатиш сифати, эга бўлган ресурслари ва имкониятларига боғлиқ. Узатиш сифати – бу, тайёр ҳолатда бўлган тармоқ объектининг қабул қилувчи пунктида сигнални қайта тиклаш сатхидир. Тармоқ ресурси деганда коммутациялаш, маршрутизациялаш, қайта қабул қилиш, тармоқ объектида маълумотни сақлаш, расмиятчилик (бу тушунча ITU-T тавсиясида ҳали аниқланмаган ва конкретлаштирилмаган). Ишончлилик-умумлаштирилган (йиғма) термин бўлиб, тайёрлик хусусиятини, тўхтамасдан ишлаш хусусиятини, таъмирлашга яроқлилик, техник хизмат кўрсатишни ва таъмирлашни тавсифлашда қўлланилади.
Тайёрлик-тармоқ объектининг ихтиёрий вақт лаҳзаларида (режалаштирилган даврдан ташқари, бу даврда вазифасига кўра объектни) трафикни қайта ишлаш ва шу лаҳзадан бошлаб берилган вақт интервали давомида тўхтамасдан ишлаш қобилияти. Рад этмасдан (тўхтамасдан) ишлаш- объектнинг, берилган вақт давомида ишга қобилиятлилигини узлуксиз сақлаш қобилияти. Ишга яроқлилик- тармоқ объектининг хусусияти бўлиб, огохлантиришга мослашганлик ва рад этиш сабабларини аниқлаш ва техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашни ўтказиш йўли билан ишга яроқлилик қобилиятини қайта тиклашдан иборат. Хизмат операторининг техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашни таъминлаш учун воситаларни таъминлаш қобилияти (белгиланган эксплуатация шароитида ва қабул қилинган техник хизмат қобилиятида). Хусусиятнинг ҳар бирини характеристикалар мажмуаси билан тавсифланиши мумкин (кўрсаткичлар, атрибутлар). Масалан, хизмат кўрсатишга тайёрлик тарқалиш муҳити, қурилманинг ишга қобилиятлилиги, станциянинг ва тармоқ тугунининг ўтказувчанлик қобилияти каби характеристикалари билан аниқланади. Е.862 ITU-T (1992 й.) тавсиясида, техник воситаларнинг рад этиши билан боғлиқ бўлган операторнинг ва фойдаланувчининг иқтисодий йўқотишларини (режалаштиришда, лойихалаштиришда, эксплуатацияда ва телекоммуникация тармоқларга техник хизмат кўрсатишда) ҳисобга олишга мумкин бўлган ёндашишлар келтирилган. Тармоқ оператори бозор шароитида ишлаган ҳолда, рад этишлар туфайли мумкин бўлган йўқотишларни бахолаш ва ўзининг техник воситаларини ишончлилигини оширишда кетадиган харажатлар билан уларни қиёслашга қизиқади. Ҳар бир характеристика бир ёки бир неча ҳодисалар, ҳолатлар ёки таъсирлар билан боғлиқ. Хизмат кўрсатиш сифати ва тармоқнинг иши характеристикаларни (атрибутларни) барча йиғиндиси икки котегорияга бўлинади: - хизматга уланиш нуқтасида тўғри кузатиш йўли билан аниқланадиган ва вақтнинг маълум бир лахзаларига тегишли бўлган (масалан, станциядан давобнинг кечикиши) бирламчи; - бир ёки бир неча бирламчи атрибутларга ёки айрим вақт интервалига яқинлаштиришга асосланган ҳолда аниқланадиган (масалан, тайёрлик коэффициенти) ҳосила. 1.350 тавсиясида тармоқда ва унинг хизматида қўлланиладиган учта функция ва ҳар бир функциядан учта характеристика аниқланган. Худди шундай тарзда тўққизта бирламчи параметр («матрица 3x3») олинган. Улар QoS ва NP специфик параметрларни аниқлаш учун қўлланилади (14.2-расм): - тезлик билан уланиш; - хатосиз уланиш; - уланишнинг ишончлилиги (ресурсга уланишда рад этиш эҳтимоллиги); - маълумотни кўчиришнинг тезкорлиги; - маълумотларни хатосиз кўчириш; - маълумотларни кўчиришнинг ишончлилиги; - бўшатишнинг тезкорлиги; - бўшатишнинг хатосизлиги; - бўшатишнинг ишнчлилиги. Тармоқ хизмати алоқанинг икки функциясини қўллайди (14.2-расм): хизмат ресурсига фойдаланувчиларни уланишини таъминлаш, ўрнатилган уланиш бўйича маълумотни кўчириш масаласини ҳал этади ва алоқа сеанси тугагандан кейин олдин тақдим этилган ресурсларни бўшатиш. Уланиш деганда хизмат ресурсларини олишга бўлган имкон тушунилади. Уланиш процедураси “фойдаланувчи-тармоқ” интерфейсида фойдаланувчидан сўров пайдо бўлган лаҳзадан бошланади ва унинг терминалида бир битгина пойдо бўлиши билан тугайди.
Фойдаланувчиларнинг маълумотларини кўчириш процедураси, уланиш тугаган лаҳзадан ҳаракатга тушади ва алоқа сеанси тугашидан дарак бўлганда бўшатиш сўровини узатиш лаҳзасида тугайди. Бўшатиш процедураси, бўшатиш сўрови сигналини узатиш лаҳзасида амалга ошади ва ҳар бир фойдаланувчи учун алоқа сеанси вақтида ажратилган хизмат ресурслари бўшагандан кейин тугайди.

14.2-расм. Тайёрлик ҳолатини аниқлаш учун 3х3 матрицали усул

Бўшатиш, худди боғланиш каби олдинги мавжуд уланишни бузиш ва юқори сатх протоколларининг ишини тугатилиши билан боғлиқ. Хизматлар функциясини қўллашда хизмат сифати учта параметр билан тавсифланади: тезкорлик (тезлик), хатосизлик (аниқлик), ишончлилик (дадиллик). Тезкорлик, тезликни амалга ошириш ёки зарур бўлган функцияни бажариш учун лозим бўлган вақт оралиғи билан характерланади. Хатосизлик, функцияни бажариш даражаси билан характерланади. Ишончлилик, маълум бир берилган кузатиш вақти оралиғида функцияни бажаришда дадиллик даражасини аниқлайди (бажариш тезкорлиги ва хатосизлигига боғлиқ бўлмаган ҳолда). Хизмат сифатининг ҳар бир бирламчи параметри учун норматив ўрнатилган бўлиши керак. Бу норматив орқали хизматни тақдим этиш жараёнида ўлчанган қийматларни солиштириш мумкин бўлиши керак.




Download 9,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish