«Отмена» (Бекор қилиш) — Устанинг ишини тўхтатади;
«Назад» (Орқага) — Уста ишида битта олдинги қадамга қайтади;
«Далее» (Кейинга) — Уста ишида кейинги қадамга ўтади;
«Готово» (Тайёр) — Танланган параметрли МОни яратиш устасини ишга туширади. Ушбу тугмачани босишдан олдин МОда сақланадиган ахборот экранга чиқарилади.
5. Ишни давом эттириш учун «Далее» (Кейинга) тугмачаси босилади.
6. Очиладиган мулоқот ойнаси иккита руйхатдан иборат бўлади.
6-расм.
Улардан бири МО жадваллари рўйхати, иккинчиси танланган жадвалнинг майдонлари рўйхати. Ушбу рўйхатда жадвалга киритилаётган майдонлар белгиланган бўлади. Одатда деярли барча майдонлар белгиланади (жуда кам ишлатиладиган майдонлардан ташқари). Майдончалар учун байроқча белгисини ўрнатиш ёки олиб ташлаш билан жадвалга майдонларни киритиш ёки киритмаслик мумкин. Шундан сўнг «Далее» (Кейинга) тугмачасини босиш керак.
7. Устанинг кейинги қадамида таклиф қилинаётган намуналардан экранни жихозлашни танлаб олиш ва яна «Далее» (Кейинга) тугмачасини босиш керак.
Маълумотлар омборини очиш МОни очишнинг икки усули мавжуд. Уни Access МОни ишга тушириш жараёнида ёки у билан ишлаш жараёнида очиш мумкин.
МОни Access билан ишлаш жараёнида очиш учун «Файл»менюсида «Открўть» (Очиш) буйру\ини танлаш керак. Шундан сўнг очилган ойнадан фойдаланиб , куйидаги ишлар бажарилиши керак:
9-расм.
Адреслар панелида ёрлиқ устида сичқонча белгисини жойлаштириб тугмачасини босиш ёки «Папка» (Жилд) майдонида керакли МО жойлашган диск ёки жилдни танлаш.
2. Жилдлар руйхатида керакли жилд устида икки марта сичқонча тугмачасини босиб, МО жойлашган жилдни очиш.
Агар керакли МО топиш имкони бўлмаса «Сервис» тугмачасини босиш ва «Найти» (Топиш) буйру\ини танлаш керак. «Найти» (Топиш) мулоқот ойнасида излаш учун қўшимча шартларни киритиш, сўнгра керакли параметр устида сичқонча тугмачасини босиш керак. МОни фақат ўқиш, яъни таҳрирламасдан кўриб чиқиш учун очганда «Открўть»(Очиш) тугмачаси ёнидаги стрелкали тугмачани босиш керак ва «Открўть для чтения» (ўқиш учун очиш) вариантини танлаш лозим. Access МОни ишга туширишда экранда мулоқот ойнаси пайдо бўлади. Буни сиз яхши биласиз. Ундаги «Открўть базу даннўх»(МОни очиш) бўлимини танлаш ва таклиф этилаётган барча мавжуд Молар рўйхатидан керакли МОни сичқонча тугмачасини Монинг ёзуви ва номи устида босиш билан очиш мумкин.