O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI AXBOROT TEXNALOGIYALARI VA KOMMUNIKATSIYALARNI RIVOJLANTIRISH VAZIRLIGI
MUHAMMAD AL-XORAZMIY NOMIDAGI TOSHKENT AXBOROT TEXNOLOGIYALARI UNIVERSITETI SAMARQAND FILIALI
“KOMPYUTER INJINIRINGI “ FAKULTETI “ KOMPYUTER INJINIRINGI” YO’NALISHI
Laboratoriya ishi
№ 8 MAVZU: ________________________
301-guruh
BAJARDI: _______________
TEKSHIRDI: ______________
Samarqand - 2019
РЕЖА:
Триггерлар
D-триггер
Т-триггер
Триггер-бир бит ахборотни сақлаш хусусиятига эга бўлган мантиқий қурилма (1 бит деганда иккита ҳолат “1” ва “0” ни ифодаловчи 1 хона тушунилади). Умуман, иккита турғун ҳолатга эга бўлган ҳамма қурилмаларни триггер дейиш мумкин. Триггерлар бир неча турли бўлиб улар транзистор ёки мантиқий элементлардан йиғиладилар. Триггерлар турларини кўриб чиқамиз.
Асинхрон RC-триггерлар юқорида айтганимиздек биполяр транзисторда ясалган триггерлар энг содда хотира қурилмаларида ишлатилади.
Триггерлар (7.24-расм) S ва R киришларига ҳамда Q ва чиқишига эга бўлади. Агар чиқишни шартли тўғри чиқиш деб Q билан белгиласак, у ҳолда иккинчи чиқишни инверсланган чиқиш деб белгиланади. S киришни ўрнатувчи (ингилизча сўздан set-ўрнатиш, Reset-қайтариш), R киришни бошланғич ҳолатга қайтариш деб юритилади. Айтайлик триггер S киришига мантиқий 1 , R киришига 0 берилса, Q чиқишда 1 инверсланган чиқишда эса 0 ҳосил бўлади. Ҳақиқаттан триггер қайси ҳолатда бўлмасин. VТ1 транзисторнинг базасига юқори потенциал берилганда, уни тўйиниш ҳолатига ўтказади ёки бу ҳолатни тасдиқлайди, VT2 тарнзисторни эса берк холатига ўтказади, бу чиқишда 0 Q да эса 1 мантиқий ишорани беради.
Киришларга R-1; S-0 мантиқий ишоралар узатилса, триггер чиқишдаги ҳолатлари тескарига ўзгаради, яъни Q-0; -1 ишора ҳосил бўлади. Бундай асинхрон триггерни кўпинча ЁКИ-ЙЎҚ мантиқий элементларда бажарилади (7.25.а-расм). Ҳақиқийлик жадвалдан (7.25.б-расм) кўринадики S ва R киришларига мантиқий 0 ишора ўзатилса унинг чиқиши ўзгармайди яъни олдинги сигнал таъсирида ёзилган ҳолатда қолади. Агар S-1 ва R-0 бўлса чиқиш ҳолати Q-1 ва -0, агарда S -0 ва R-1 ўзатилса унинг чиқишларида Q-0 ва -1 ҳолат ҳосил бўлади. Триггер нинг иккала киришига бир вақтда мантиқий 1 ўзатилса схема ноаниқ ҳолатга эга бўлади, шу сабабли киришга бир вақтда 1 ўзатилишини тақиқланган кириш комбинацияси дейилади. Киришга бўндай сигнал ўзатилиши тақиқланади.
Триггер нинг шартли график белгиси 7.25.в-расмда кўрсатилган. ҲА-ЙЎҚ мантиқий элементда йғилган RS триггер и (7.26-расм) учун уларнинг киришига бериладиган сигнал инверсланган бўлиши керак.
ЁКИ-ЙЎҚ элементда йиғилган RS триггер нинг вақтга боғлиқ диаграммаси 7.27.а-расмда кўрсатилган. Айтайлик, 0-t, вақт оралиғида триггер киришларига мантиқий 0 ўзатилганда, унинг чиқиши Q да 0 бўлади. t моментда S –киришга мантиқий 1 ўзатилса унинг Q чиқишида мантиқий 1 пайдо бўлади. Яъни триггер 1 лик ҳолатига ўтади. t2 моментда S киришда мантиқий 0 ўзатилса, триггер нинг Q чиқиш ҳолати ўзгармайди яъни чиқишда мантиқий 1 қолади.
Do'stlaringiz bilan baham: |