Kompyuter injiniringi



Download 1,33 Mb.
bet3/3
Sana05.01.2021
Hajmi1,33 Mb.
#54920
1   2   3
Bog'liq
dinamik treggerlar

D-триггер фақат битта ахборотли киришга эга. У мантиқий D сигнални эслаб қолиш учун мўлжалланган (delay-кечиктириш) бўлиб, у ўз ҳолатини синхроимпульс келгандагина ўзгартиради. Бундай триггерни синхрон RS-триггер ва мантиқий ЙЎҚ элементи билан улаб ҳосил қилинади (7.29-расм).

Бу схемада S киришига мантиқий D сигнал R-киришга инверсияланган сигнал берилади.



Икки тактли тригггерлар етакчи-етакланувчи схемалар асосида амалга оширилади. Бу МS-триггер деб аталади (master-уста, slave-ёрдамчи). Бундай триггернинг тузилиши ва шартли белгиси 7.30-расмда келтирилган. Бу схемада Т1 триггер –етакчи, Т2 триггер - етакланувчи ҳисобланади. Етакланувчи триггер етакчи триггер ҳолатини эслаб қолиш учун хизмат қилади. Синхронлаштирувчи импульслар Т1 ва Т2 ларга қарама-қарши фазада берилганидан, Т2 триггер ҳолатининг алмашиниши Т1 триггер ҳолати алмашинишига нисбатан бироз кечикиб рўй беради. Икки поғонали триггерлардан DV, JK ва Т триггерлар кœп тарқалган DV-триггер ҳам, D-триггер каби, мантииқй сигнални кечиктириш, яъни эслаб қолиш учун ишлатилади. DV-триггер V рухсат этилган киришга эга бўлиб, V=1 бўлгандагина D кириш бўйича бошқарилади. Ман қилинган V=0 сигналда D киришда сигнал берилишидан қатъи назар триггер ўз ҳолатини сақлайди. DV-триггернинг тузилиши ва шартли белгиси 7.31-расмда келтирилган.





IK-триггер RS-триггер каби иккита I-1 ни ўрганиш ва К-1 ни ташлаб юбориш ёки 0 ни ўрнатиш мантииқй киришга эга. RS-триггерида I=K=1 бўлган сигнал берилганда ҳосил бўладиган ноаниқлик IK-триггерида бартараф қилинган. ҲАМ-ЙЎҚ мантиқий элементларидан ташкил топган IK-триггер схемаси ва шартли белгиси 7.32-расмда келтирилган. Бундай триггер иккита синхронлашган RS-триггеридан иборат бўлиб, етакчи-етакланувчи схемаси бўйича уланган Т1 триггер киришига учта киришли ҲАМ- ЙЎҚ элементлари уланган. Бу киришларнинг биринчисига, синхронлаштирувчи импуьлслар, иккинчисига-бошқарувчи I ва K сигналлар берилган. Учинчи кириш бошқарувчи тескари боғланиш ҳосил қилиш учун хизмат қилади.

Агарда I=K=1 бўлса, ҳар иккала ВА-ЙЎҚ кириш элементлари очиқ қолади ва навбатдаги синхроимпульс, 1 сигнали триггер чиқишидан киришига берилган ВА-ЙЎҚ элементи орқали ўтади.



Т-триггер (toggle-алмашиб-улагич), асосан сигнал частотасини бўлиб берувчи ва ҳисобловчи сифатида ишлатилади. Унинг схемаси ва шартли белгиси 7.33-расмда келтирилган. Т-триггерга ҳам бир синхроимпульс берилганида ўз ҳолатини тескарисига ўзгартиради. Шу сабали инверсия белгиси С билан белгиланади.


Download 1,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish