Электр машиналарни қувватларига нисбатан қуйидаги гуруҳларга бўлиш мумкин:
0.5 кВт гача жуда кичик машиналар ёки микромашиналар;
0.5 ¸ 20 кВт - кичик қувватли машиналар;
20 ¸ 250 кВт ўртача қувватли машиналар ва 250 кВт дан ортиқ қувватли машиналарга катта қувватли машиналар.
Узгармас ток машинасининг тузилиши
Оддий ўзгармас ток машинасининг схематик кўриниши 31-расмда кўрсатилган. Узгармас ток машиналари асосан икки қисмдан иборат: қўзғалмас қисми статор ва айланадиган қисми якордан иборат. Статор ўз навбатида ярмодан, асосий қутб ўзагидан, қўзғатиш чулғамидан, қўшимча қутблардан, қўшимча қутб чулғамлардан ва бошқа конструктив элементлардан иборат.
Узгармас ток машиналарининг асосий қутбларини магнит ўзаги асосан қалинлиги 0.51 мм бўлган электротехник пўлатдан йиғилади баoзи ҳолларда конструктив пўлатлардан ҳам тайёрланиши мумкин.
Электр машиналарнинг магнит ўзаклари иссиқ ҳолда жуваланган Э41, Э42, Э43 маркали ёки совуқ ҳолда жуваланган Э310, Э320, Э330 маркали электротехник магнит юмшоқ пўлатлардан тайёрланади. Кейинги пайтларда электр машинасозлик заводларида электр машиналарнинг магнит ўзакларини тайёрлашда совуқ ҳолда жуваланган Э310, Э320, Э330 маркали пўлатлар кенг қўлланилмоқда.
Электр машиналарнинг магнит ўзакларидаги индукция асосан 1,2–1,5 Тл, иссиқ ҳолда жуваланган пўлатлар учун 1,5-1,7 Тл ни ва магнит ўзаги совуқ ҳолда жуваланган пўлатдан тайёрланган магнит ўзакларда индукция 1,0-1,5 Тл ни ташкил этади.
Магнит оқими стационар режимларда ўзгармасдан қолганлиги сабабли ўзгармас ток машиналарида асосий қутб магнит ўзакларининг тунукалари бир-биридан лаклар билан ҳимоя қилинмайди.
Оддий ўзгармас ток машинаси
1. Асосий қутб ўзаклари; 2. якорp; 3. коллектор пластиналари; 4. чўткалар.
Катта қувватли ўзгармас ток машиналари-нинг ўтиш жараёнларини яхшилаш мақсадида асосий қутб ўзагининг ҳаво бўшлиғига яқин қисмида пазлар фрезаланиб, бу пазларга компенсация-ловчи чулғам секциялари жойлаштирилади. Бу секциялар ўзаро кетма-кет уланиб, чўткалар орқали якор чулғами билан ҳам кетма-кет уланади. Қў-шимча қутб ўзаклари яхлит ўзакдан тайёрланади ва иккита асосий ўзаклар ўртасига жойлаштирилади. Қўшимча қутб чулғамлари коммутация жараёнини яхшилашга хизмат қилади, шунинг учун компенсацияловчи чулғамларга ўхшаш якор чулғами билан кетма-кет уланади. Узгармас ток машиналарининг қўзғатиш чулғамлари мисдан тайёрланиб, асосий қутб ўзакларига ўрнатилади, яхшироқ совутиш учун чулғамни бир неча қисмларга бўлиниб, қисмлар орасида совутиш каналлари ҳосил қилинади. Узгармас ток машинасининг қўзғатиш чулғами ёрдамида асосий магнит оқим ҳосил қилинади.
Узгармас ток машинасининг якори қуйидаги элементлардан: валдан, магнит ўзакдан, коллектордан, чулғамдан ва бошқа ёрдамчи элементлардан иборат. Узгармас ток машинасининг вали конструктив пўлатдан тайёрланади. Якорнинг магнит ўзаги қалинлиги 0.350.5мм бўлган электротехник пўлат тунукаларидан йиғилади, тунукалар бир-биридан махсус изоляцияловчи лаклар билан қопланади, лакнинг қалинлиги якорнинг кучланишига боғлик. Якорнинг магнит ўзагини яхшироқ совутиш мақсадида якорнинг ўқи бўйича магнит ўзак алоҳида пакетларга бўлинади Магнит ўзакнинг ўрта қисмини совутиш қийин бўлганлиги учун ўзакнинг ўртасида жойлашган пакетларни ўлчами кичик бўлади. Якорнинг пакетларга бўлинган магнит ўзагини совутиш учун радиал ва аксиал совутиш каналларидан фойдаланилади. Бу каналларнинг кенглиги 10 мм гача бўлади. Якорнинг чулғамлари мисдан тайёрланади. Чулғамларни тайёрлаш учун чулғамнинг ёйилган схемаси чизилади, ғалтакларнинг боши ва охири коллектор тунукаларига уланади. Коллектор ўзгармас ток машиналарида механик тўғрилагич вазифасини бажаради.
Узгармас ток машиналарида коллектор мисдан тайёрланган алоҳида коллектор тунукаларидан йиғилади, сўнгра валга ўрнатилади. Коллектор тунукалари орқали ўзгармас ток ге-нераторларидан электр қувват истеoмолчиларга электр чўткалар орқали узатилади, двигател режимида эса чўткалар орқали якор чулғамига электр қуввати келтирилади. Якорнинг валига ўзгармас ток машиналарининг совутиш системасини яхшилаш мақсадида ҳаво пуркагичи (вентилятор) ўрнатилади. Катта қувватли ўзгармас ток машиналарида подшипниклар алоҳида шитларга ўрнатилади. Катта қувватли ўзгармас ток машиналарида магнит ўзак сегментлар кўринишидаги электротехник тунукаларидан йиғилиши мумкин. Узгармас ток машиналарнинг ярмоси унинг корпуси ҳам бўлиб ҳисобланади. Машинанинг ярмоси асосан конструктив пўлатдан тайёрланади, баoзи ҳолларда ярмони тайёрлаш учун чўян ҳам ишлатилади.
Узгармас ток машиналарида, шунингдек, чўткалар ўрнатиладиган чўтка ушлагичлардан фойдаланилади. Чўткаларни коллектор юзасига тегиб туришини таoминлаш учун пўлат пружиналар қўлланади. Коллекторнинг юзаси чўтканинг сирпаниши ва чўтка билан коллектор орасидаги баoзи ҳолларда ҳосил бўладиган учқунлар таoсирида тез емирилади, емирилган коллекторни махсус теккислаш станокларида текисланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |