Дастурлар таҳлили
Фараз қилинг, бизда катта мураккаб дастур бор, у ўйлаганимиздан ҳам секин ишлайди. Унинг ишлашини сезиларли даражада тезлаштирадиган дастурнинг созловчи қисмларини қандай билиш мумкин?
Дастурга қараб кўп ҳисоблашлар ёки цикллар мавжуд бўлган қисмдастурларни (процедура ёки функция деб ҳам номланади) топиш мумкин. Эътиборлироқ бўлсак, танланган қисмдастурлар доим ишлатилмаганлиги учун самара сезиларли эмаслигини англашимиз мумкин. Дастлаб доимий ишлатиладиган қисмдастурларни топиб, уларни яхшилашга ҳаракат қилиш маъқулроқ. Излаш усулларидн бири бу ҳар бир қисмдастурга биттадан глобал ҳисоблагичлар тўпламини киритишдан иборат. Дастур иш бошлашида ҳисоблагичлар нолга тенглаштирилади. Сўнгра ҳар бир қисмдастурнинг биринчи қаторига мос ҳисоблагични 1 га ошириш буйруғи қўйилади. Қисмдастурга ҳар қандай мурожаатда ҳисоблагич ортиб боради ва иш якунида ҳисоблагич ҳар бир қисмдастурга нечта чақирув бўлганлигини кўрсатади. Шунда қайси қисмдастурлар кўпроқ, қайсилари кам чақирилганлигини кўриш мумкин.
Фараз қиламиз, бизнинг дастурда баъзи оддий қисмдастурлар 50 000 марта, мураккаб қисмдастурлар эса бир марта чақирилди. У ҳолда оддий дастурда битта амални ўчирганда ҳосил бўладиган натижага эришиш учун мураккаб дастурларда амаллар сонини 50 000 мартага камайтириш керак. Битта дастурда оддий яхшиланишни топиш қисм дастурлар гуруҳидаги 50 000 яхшиланишни топишга кўра енгилроқ эканлиги тушунарли.
Ҳисоблагичларни қисмдастурлар даражаларида ҳам ишлатиш мумкин. Бу ҳолатда биз олдиндан топа олишимиз мумкин бўлган ҳар бир керакли нуқтада биттадан глобал ҳисоблагичлар тўпламини яратамиз. Фараз қиламиз, бирор if операторининг қисмлари бўлган then ва else нинг ҳар бири неча марта бажарилишини билмоқчимиз. У ҳолда иккита ҳисоблагич яратиш мумкин ва улардан биринчисини then қисмига тушганда, иккинчисини – else қисмига тушганда катталаштириш мумкин. Дастур охирида ҳисоблагичларда бизни қизиқтирадиган информация бўлади. Умуман олганда, ҳисоблагичларни бошқариш имконияти бўлган ихтиёрий жойда ўрнатиш керак.
Дастур ўз ишини тугатгач ҳисоблагичларда ҳар бир қисмдастурларнинг бажарилиш сони ҳақидаги маълумот бўлади. Кейин ишнинг энг катта ҳажмини бажараётган қисмдастурларни яхшилаш имкониятини кўриб чиқиш керак.
Бу жараён кўплаб компьютер ва тизимлар ишлаб чиқишда жуда муҳим, дастурлар ҳақида маълумот олишнинг автоматик воситаси дастурий таъминоти бор.
Do'stlaringiz bilan baham: |