Доимий хотира (винчестер) қурилмаси. Компьютер билан ишлаганда фойдаланиладиган ахборотни доимий сақлашга мўлжалланган. Масалан, операцион тизим дастурлари, кўп ишлатиладиган дастурлар пакетлари, хужжатлар тахрирлагичлари, дастурлаш тиллари учун трансляторлар ва бошқалар.
Компьютерда қаттиқ дискнинг мавжудлиги у билан ишлашда қулайликни оширади. Фойдаланувчи учун қаттиқ дискдаги жамлагичлар бир-биридан, яъни дискка қанча ахборот сиғиши билан фарқ қилади. Хозирги пайтда компьютерлар асосан сиғими 40 Гбайт ва ундан кўп бўлган винчестерлар билан жихозланмокда. Файл серверлар нафақат катта сиғимли, балки тезкор бўлган бир нечта винчестерлар билан жихозланиши мумкин.
Дискнинг иш тезлиги икки кўрсаткич билан аниқланади: 1. Дискнинг секундига айланишлар сони.
2. Дискдан маълумотларни ўқиш ва унга маълумотлар ёзиш тезлиги.
Шуни алохида таъкидлаш лозимки, маълумотларга кириш вақти ва ўқиш-ёзиш тезлиги фақат дисководнинг ўзигагина боғлик эмас, балки диск билан ахборот алмашиш канали параметрларига, диск контролерининг тури ва компьютер микропроцессорининг тезлигига ҳам боғлик.
Энг кенг тарқалган винчестер герметик блок ва электрон схемаларни ўзида мужассамлаштирган платадан иборат. Герметрик блокда барча механик қисми жойлашган. Электрон платасида эса хамма бошқарувчи электроникаси мавжуд.
Герметрик қисмида битта ёки бир неча дискни жойлаштирувчи шпинделp бор. Дисклар асосан алюмин материалидан гохида, керамика ёки шишадан тайерланган бўлиб иккала томонидан юпқа оксихрон суртилган.
Магнит дискларни қаттиқ дейилишига сабаб у аввалом бор металдан (қаттиқ материаллардан) тайерланган бўлиб, иккинчи томондан катта тезликда айланади. У 3600 ай/мин тезликда айланиб, тахминан эгилувчан магнит дисклар дисководларига қараганда 10 маротаба ортиқ тезликда айланади.
Герметика ичида бир нечта диск ўрнатилган бўлиши мумкин. Хар бир дискни платтер деб аталади. Баoзи вин-честерларда платтерлар сони 6 та гача. Хар бир дискни иккала томонига, айрим диискларни бир томонига информация ёзилади. Улар юқоридан пастга қараб хар бир томон номерланади. Агар винчестер 3 та платтерга эга бўлса уларни номерлари 0-5 гача бўлади. Жуфт номери юқори қисмида, ток қисми пастлик қисмда бўлади.
Платтерни хар бир томонида ёзиш ва ўқиш головкалари бор. Хамма головкалар битта бутун қилиб тайерланган. Уларни барчаси бир вақтда харакатланиб хар бири ўзини йўлакчасига мурожат қилади.
Винчестр йўлакчаларини физик жойлашиши уларни форматлашда цилиндрлар дейишга олиб келади. Учта платтер ўзини олтита ишчи томони билан олтита йўлакча цилиндрини ташкил қилади.
Винчестрни улаш учун электр манбаси кабели ва 34-симли кабел орқали уланади. Унда бундан ташқари 20 та контактли разём мавжуд. Бу билан бирга перемичка ва мословчи қаршиликни кўриш мумкин.
Тизимли блокда тизимли платадан ташқари Диск юритувчи (дисковод) ва лазер дискларни ўқиш қурилмаси CD ROM жойлашган. Бу иккала қурилмани яна ташқи хотира қурилмаси сифатида ҳам ўрганилади.