Тармоқ адаптерлари тармоқ адаптерларини турли адабиётларда яна контроллер, карта, плата, интерфейслар, NIC – Network Interface Card номлар билан атайдилар. Бу қурилмалар махаллий тармоқнинг асосий қисми, уларсиз тармоқ хосил қилиш мумкин эмас. Тармоқ адаптерларининг вазифаси – компьютерни (ёки бошқа абонентни) тармоқ билан улаш, яна қабул қилинган қоидаларга риоя қилган холда компьютер билан алоқа канали ўртасидаги ахборот алмашинувини таминлашдир. Айнан шу қурилмалар OSI моделининг қуйи босқичлари бажариши керак бўлган вазифаларни амалга оширадилар. Одатда тармоқ адаптерлари плата кўрнишида ишлаб чиқарилади ва компьютерни система магистралларини кенгайтириш учун қолдирилган разъемга ўрнатилади (одатда ISA ёки PCI). Тармоқ адаптер платасида хам одатда битта ёки бир непча ташқи разъемлар бўлиб, уларга тармоқ кабеллари уланади (4.3 – расм).
Тармоқ адаптерларининг хамма вазифалари иккига бўлинади: магистрал ва тармоқ. Магистрал вазифалари адаптер билан компьютернинг система шинаси ўртасидаги алмашинувни амалга ошириш (яъни ўзининг магистрал манзилини таниш, компьютерга ахборот узатиш ва компьютердан хам ахборот олиш, компьютер учун узилиш сигналини хосил қилиш ва хоказолар) киради. Тармоқ вазифалари эса адаптерларни тармоқ билан мулоқотини таминлашдир.
4.3 – расм. Тармоқ адаптер платаси
Компьютер таркибида адаптер платасини равон ишлаши учун унинг асосий кўрсатгичларини тўғри ўрнатиш зарур:
киритиш-чиқариш портининг асос манзилини (яъни манзил майдонининг бошланиш манзилини, у орқали компьютер адаптер билан мулоқот қилади);
фойдаланиладиган узилиш номери (яъни тақиқлаш йўлининг номери, у орқали компьютерга адаптер ўзи билан ахборот алмашинуви зарурлиги хақида хабар беради);
буфер ва юкланувчи хотираларнинг асос манзили (яъни адаптер таркибига кирувчи компьютер айнан шу хотира билан мулоқот қилиши учун).
Бу кўрсатгичларни фойдаланувчи томонидан адаптер платасидаги улаш мосламаси (джамер) ёрдамида танлаб ўрнатиш мумкин, лекин плата билан бериладиган махсус адаптерни инициализацияловчи дастур ёрдамида хам ўрнатиш мумкин. Хамма кўрсатгичларни (манзил ва узилиш номери) танлашда этибор бериш керакки, улар компьютернинг бошқа қурилмаларида ўрнатилиб банд бўлган кўрсатгичларидан фарқ қилиши керак. Хозирги замон тармоқ адаптерларида кўпинча Plug-and-Play тартиби қўлланилади, яъни кўрсатгичларни фойдаланувчи томонидан ўрнатилишининг (созлашнинг) хожати йўқ, уларда созлаш компьютер электр манбайига уланганда автоматик равишда амалга оширилади.
Адаптернинг асосий тармоқ вазифаларига қуйидагилар киради:
компьютер ва махаллий тармоқ кабелини галваник ажратиш (бунинг учун одатда сигнални импульс трансформатори орқали узатилади);
мантиқий сигналларни тармоқ сигналларига ва аксига ўзгартириш;
тармоқ сигналларини кодлаш ва декодерлаш;
қабул қилинаётган пакетлардан айнан шу абонентга манзиллаштирилган пакетларни танлаб қабул қилиш;
параллел кодни кетма-кет кодга ахборот узатилишда ўзгартириш ва ахборот қабул қилишда аксига ўзгартириш;
адаптернинг буфер хотирасига узатилаётган ва қабул қилинаётган ахборотларни ёзиш;
қабул қилинган ахборот алмашинувини бошқариш усулида тармоққа эга бўлишни ташкил қилиш;
ахборотларни қабул қилиш ва узатишда пакетларнинг назорат битлари йиғиндисини хисоблаш.
Одатда хамма тармоқ вазифалари махсус катта интеграл схемалар ёрдамида амалга оширилганлиги учун адаптер платасининг ўлчами кичик ва нархи арзондир.
Агарда тармоқ адаптери бир неча турдаги кабеллар билан ишлай олса, у холда яна бир созланиш лозим бўлган кўрсатгич қўшилади (кабел турини танлаш). Масалан, адаптер платасида у ёки бу турдаги кабелга улаш учун мослама (перемычка) бўлиши мумкин.
Адаптердан бошқа хамма махаллий тармоқ қурилмалари ёрдамчи қурилмалар бўлиб, кўпинча уларсиз хам ишни ташкил қилиш мумкин.