Браузер — бу, аслини олганда, «мижоз» бўлиб, у билимдон,
саводли йўл кўрсатувчи вазифасини бажаради, фойдаланувчига керакли
маълумотни топишга ёрдам беради.
Дастур-браузерлар жуда кўплаб ишлаб чиқилган: ушбу гуруҳ,
дастурлари — Lynx матнли браузер (адреслар ёрдамида мулоқот) ва
Mosaik графикли ( матн ва меню сўратлари бўйича мулоқат) ва «Ariadna»
романтик номи остида Россияда ишлаб чиқилган графикли браузер, ва
кўпгина бошқалар. Лекин ҳозир бозорни замонавий Интернет нинг икки
тўплани қамраб олди — турли баҳоларга қараганда WWW ҳамма
фойдаланувчиларининг 70-88% томонидан ишлатиладиган Netscape
Navigator графикли браузер ва қўллаб-қувватлайдиган имкониятлари
ҳ
ажми бўйича Навигатор га жуда яқин келадиган Microsoft Internet
Explorer (Netscape Navigator 3.0 ва Internet Explorer ларнинг охирги
76
версиялари ўзларининг функcионал тавсифлари ва имкониятлари
бўйича жуда яқиндирлар).
Ҳ
ар қандай браузернинг асосий вазифаси бизнинг тармоқ билан
мулоқатинизни қулай ва ёкимли қилишдир. Бизнинг бу мулоқотимиз
ҳ
аммадан кўпроқ бутун дунё ўргимчак уяси бўйича саёҳат қилиш ва уни
кўриб чиқиш, электрон хатларни жўнатиш ва ўқиш, янгиликларни чоп
этиш ва олиш, файлларни юборишга тўғри келади. Бу ҳамма
имкониятлар ўзини хурмат қиладиган ҳамма браузерларда бор. Албатта,
ихтисослашган воситаларга (масалан, эудора маил) нисбатан
браузерларнинг мос функcионал имкониятлари кучсизроқдир, лекин
улар кўпчилик оқилона эхтиёжларни тўла қондиради. Масалан,
Netscape Navigator 4.0 да Internet Explorer 3.0 да хатлар SMTP
баённомалари бўйича жўнатилади ва ўқилади ва MIME форматида
компоновка қилинади. Лекин шу нарса муҳимки, бу иккала браузер ҳам
HTML стандартининг ҳамма кенгайтмаларини қўллаб-қувватлайди ва
хусусан, унинг яқинда қабул қилинган охирги 3.2 версиясида HTML
кенгайтмалари дисплейнинг мулоқат ойнасини соҳаларга бўлиб чиқиш
учун (freimes — фреймлар ) мухлмдир.
Netscape Navigator ва Internet Explorerбраузерларининг асосий
функционал cигнал имкониятлари:
• WWW ни кўриб чиқиш учун графикли қулай интерфейс;
• фойдаланувчилар билан, бошқа тиллар билан бир қаторда рус тилида
мулоқат қилиш имконияти (браузерларнинг охирги версияларида);
• электрон почта;
• файлларни жўнатиш;
• телеконференcиялар, янгиликларни нашр қилиш ва кўриб чиқиш;
• файллар билан матнли форматда ҳам, HTML форматида ҳам ишлаш;
• хат-чўплар тизимини шакллантириш;
• шрифтларни ўрнатишнинг кенгайтирилган имкониятлари;
• турли ҳужжатлар билан ишлаш учун бир вақтнинг ўзида бир нечта
ойначаларни қўллаб-қувватлаш ва ойначаларни фреймларга бўлиб
чиқиш имконияти;
• тармоқ бўйича ўтаётган ҳужжатларни буфер хотирасига ёзиш
(кешлаш);
• модулли дастурлаштириш тилларини қўллаб-қувватлаш (масалан, Java
ва ActiveХ);
• кўп сонли электрон маълумотнома материалларининг борлиги;
•кўп сонли тестлаш дастурларининг («бета-тестлар» деб аталадиган)
борлигини таоминлайдиган юқори ишончлилик.
Аслини олганда, иккала браузер ҳам доимий равишда ўзига хос
тармоқ Операcион тизимига айланмоқда. Улар очиқдир, яони амалий
дастурлаштиришнинг интерфейслари билан таоминланган; улар учун
ўнлаб ва юзлаб иловалар — Netscape Navigator ва Internet
Explorerмуҳитида ишловчи дастурлар ёзилмоқда; улар ёрдамида
фойдаланувчини қизиқтирган деярли ҳамма нарсани қилиш мумкин
77
(ёки қилса бўлади); Netscape Communication фирмаси ҳалитданок Gallio
номи остида Netscape Navigator 4.0 янги версиясини афиша қилди,
Microsoft фирмаси браузерининг яқин орадаги версияси — Internet
Explorer 8.0.
Do'stlaringiz bilan baham: |