1-маъруза.
Компьютер тармоқларининг тарихи.
Компьютер тармоқларининг технологиялари, иловалари ва протоколлари
ҳақида умумий тушунчалар.
Режа.
1. Компьютер тармоқларининг тарихи.
2. Компьютер тармоқларининг технологиялари, иловалари ва
протоколлари ҳақида умумий тушунчалар.
Компьютер тармоқлари, замонавий цивилизациянинг икки муҳим илмий-техник соҳалари бўлган – компьютер ва телекоммуникацион технологиялар эволюциясининг, яъни ривожланишининг мантиқий натижаси ҳисобланади (1-расм). Компьютер тармоқлари – маълумотларни узатиш тармоқлари деб ҳам аталади.
1-расм. Компьютер тармоқларининг эволюцияси.
Бир томондан, компьютер тармоқларини тақсимланган компьютер тизимларининг хусусий холи деб қараш мумкин, яъни компьютер тармоқларида, компьютерлар гурухи томонидан, маълумотларни автоматик тарзда алмашинган холда ўзаро боғлиқ бўлган масалаларни биргаликда бажариш амалга оширилади.
Иккинчи томондан эса, компьютер тармоқлари катта-катта масофаларга маълумотларни узатувчи воситалар сифатида ҳам қаралиши мумкин. Бунинг учун компьютер тармоқларида, телекоммуникацион тизимларда қўлланиладиган маълумотларни кодлаш ва мультиплексациялаш усулларидан ҳам фойдаланилади.
Дастлаб пайдо бўлган компьютер тармоқлари ёрдамида, узоқ масофаларда жойлашган, катта-катта худудларга ёйилган компьютерларни ўзаро бирлаштириш амалга оширилган эди, яъни аввал пайдо бўлган компьютер тармоқлари – глобал компьютер тармоқлари (Wide Area Network, WAN) эди. Уларда маълумотларни узатиш учун ўша пайтда мавжуд бўлган телефон тармоқларининг алоқа чизиқларидан фойдаланилган. Ушбу алоқа чизиқларини тезликлари бир неча 10 Кбит/секундларга тенг бўлган эди.
1969 йили АҚШ мудофа вазирлиги томонидан, мудофа ва илмий-тадқиқот марказларида жойлашган компьютерларни ягона тармоққа бирлаштириш амалга оширила бошлаган эди. Ушбу тармоқ ARPANET деб номланди, айнан шу тармоқ, хозирги глобал тармоқ ҳисобланган - Internet тармоғининг дастлабки кўриниши эди (2-расм).
2-расм. Телефон тармоқлари ёрдамида қурилган даслабки
глобал компьютер тармоғи (1971 йил).
Кейнчалик шахсий компьютерларнинг пайдо бўлиши ва кўплаб ишлаб чиқарилиши эса, локал компьютер тармоқлари технологияларини (Local Area Network, LAN) ишлаб чиқишга туртки бўлди. 1970 йилларниг ўрталарига келиб локал компьютер тармоқларининг сони ҳам кўпая борди. Уларни ўзаро бирлаштириш учун эса, маршрутизаторлардан фойдалана бошланди (3-расм).
3-расм. Локал компьютер тармоқлари сониниг кўпайиши (1976 йил)
1980-85 йилларда дастлабки локал компьютер тармоқлари ҳисобланган – Ethernet, ArcNet, Token Ring, Token Bus ва FDDI деб номланган стандарт локал компьютер тармоқлари технологиялари ишлаб чиқилди (4,5-расмлар).
4-расм. Ethernet технологиясининг 10Base-5 стандарти.
5-расм. Token Ring ва FDDI технологиялари.
80-йилларнинг охирларига келиб локал ва глобал компьютер тармоқлари ўзаро бирлаштирилиб, хозирги кунда мавжуд бўлган, тармоқлардан иборат тармоқ ҳисобланган - Internet тармоғи шакллана бошлади (6-расм).
6-расм. Тармоқлардан иборат тармоқ – Internet (1986 йил).
Do'stlaringiz bilan baham: |