ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР Завгородний В.И. Комплексная защита информации в компьютерных системах. Учебное пособие.-М.:Логос; ПБОЮЛ Н.А.Егоров, 2001. 264 с.
Столинс, Вильям. Основы защиты сетей. Приложения и стандарты: Пер. С англ.-М.: Издательский дом «Вильямс», 2002. 432 с.
9- АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ МАВЗУСИ: ТАРМОҚНИ БОШҚАРИШ ҚИСМ ТИЗИМИДА АХБОРОТНИ ҲИМОЯЛАШ Ахборотларни узатиш бошқариш протоколлари деб аталувчи маълум қоидалар бўйича амалга оширилади. Ҳозирда компьютер тармоқларида тармоқнинг узоқлаштирилган элементлари ўртасидаги алоқа иккита ҳалқаро стандарт-TCP/IP ва X.25 протоколлари ёрдамида амалга оширилади.
TCP/IP протоколи асосида Internet тармоғи қурилган. X.25 протоколига пакетларни коммутациялаш асосида қурилган маълумотларни узатиш технологиясининг ривожи сифатида қараш мумкин. X.25 протоколи очиқ тизимларнинг ўзаро алоқаси модели OSI га мувофиқ ҳалқаро стандартлаш ташкилоти ISO томонидан яратилган. X.25 моделида тармоқнинг барча вазифалари 7 сатҳга ажратилса, TCP/IP моделида 5 сатҳ мавжуд (9.1. - расм ).
X.25 протоколи узоқлаштирилган жараёнлар ўртасида юқори ишончли алоқани таъминлай олади. TCP/IP протоколининг афзаллиги сифатида тармоққа уланишнинг соддалигини ва нархининг пастлигини кўрсатиш мумкин.
OSI модели TCP/IP модели
Татбиқий
Татбиқий
Тақдимий
Сеанс
Транспорт
Тарнспорт
Тармоқ
Тармоқ
Канал
Канал
Физикавий
Физикавий
9.1. - расм. Протоколларнинг сатҳ моделлари.
Тармоқда ахборотни ҳимоялашни таъминлаш масаласи барча сатҳларда амалга оширилади. Протоколларнинг бажарилиши бошқариш қисм тизимси томонидан ташкил этилади. Бошқа муаммолар қаторида бошқариш қисм тизимси сатҳида тармоқда ахборотни ҳимоялашнинг қуйидаги муаммолари ҳал этилади.
Ахборот хавфсизлиги масалалари ҳам ечиладиган тармоқни бошқарувчи ягона бошқариш марказини яратиш. Маъмурият ва унинг аппарати бутун тармоқда ҳимоялашнинг ягона сиёсатини олиб боради.
Тармоқнинг барча объектларини рўйхатга олиш ва уларнинг ҳимоясини таъминлаш. Идентификаторларни тақдим этиш ва барча тармоқдан фойдаланувчиларни ҳисобга олиш.
Тармоқ ресурсларидан фойдаланишни бошқариш.
Калитларни шакллантириш ва уларни компьютер тармоқ абонентларига тарқатиш.